Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов ғалабани жиддий тарзда қабул қилди, Андрей Канчельскис ҳам...

Вадим Абрамов ғалабани жиддий тарзда қабул қилди, Андрей Канчельскис ҳам...

  06.04.2019 20:45
  0
  286
Вадим Абрамов ғалабани жиддий тарзда қабул қилди, Андрей Канчельскис ҳам...

Фарғонанинг “Истиқлол” стадионида кечган “Навбаҳор” – “Бунёдкор”(2:3) учрашувидан сўнг тошкентликлар устози Вадим Абрамов қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Бугунги ўйин ишқибозларга жуда ёқадиган тарзда ўтди. Лекин мураббийлар учун юрак ҳовучлаб кўрадиган баҳс бўлди. “Навбаҳор” яна бир бор ўзининг яхши жамоа эканини намойиш эта олди. Ушбу клуб қийин ҳолатдан иккинчи бўлимда осонгина чиқиб кетди. Хатто якунда ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Лекин омад бугун бизга кулиб боқди. Пенальтилар ҳақида аниқ гап айта олмайман, сабаби ўйинни майдон четида туриб кузатдим. Лекин агар чиндан фол бўлса, битта ўйин давомида 6 та пенальти белгилаш ҳам мумкин. Жамоамиз ёш, футболчилар битта ўйин зўр ўйнаб, кейингисини у қадар яхши ўтказмаслиги мумкин. Футболчилар тажриба тўплагунига қадар барқарор ўйин намойиш этиш бироз мушкул, - деди мутахассис.  

Наманганликлар бош мураббийи Андрей Канчельскис эса қуйидагича ўз тассуротларини билдириб ўтди: 

- Мухлисларга ёқадиган ўйин гувоҳига айландик. Учрашув голларга бой тарзда кечди. “Бунёдкор” жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимдаги мазмунсиз ўйинимиз учун стадионга ташриф буюрган ишқибозлардан узр сўрайман. Биринчи бўлимни анча бўш тарзда ўтказдик. Иккинчи таймда эса анча ўйинимиз қовуша бошлади. Иккита гол киритишнинг уддасидан чиқдик. Лекин учинчисини ура олмадик. Энди келаси ўйинга ҳозирликни бошлаймиз. Кейинги ўйинда таркибда жиддий ўзгаришлар бўлади, - деди мураббий. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz