Қайднома

Қидирув

Энг яхши лигадаги энг ёмон ҳакамлар яна «қовун туширишди»

Энг яхши лигадаги энг ёмон ҳакамлар яна «қовун туширишди»

  07.04.2019 09:06
  0
  972
Энг яхши лигадаги энг ёмон ҳакамлар яна «қовун туширишди»

Лондоннинг «Челси» клуби АПЛнинг навбатдаги турида «Кардифф» устидан ғалаба қозонди (2:1), шунга қарамай, «кўклар» еврокубоклар ҳудудидан четда қолишмоқда. Тўғри, Маурицио Сарри бошчилигидаги жамоанинг иши бундан ҳам ёмон кўриниш олиши мумкин эди - бироқ улар бир амаллаб 3 очкони «илиб кетишди». Бу ишнинг қандай амалга ошгани эса янада ғалати.

 «Челси» биринчи бўлимда рақиб дарвозаси томон бирорта аниқ зарба йўлламади, боз устига, «кўклар» мазкур баҳсда ўта суст кўринишди. Балки бунга Саррининг ғалати қарори сабаб бўлгандир: у Н`Голо Канте ва Эден Азарни захирада қолдирди. Лондондан ташриф буюрган ишқибозлар жойлашган трибунадан «Йўқолсин саррибол», деган ҳайқириқлар эшитилиб турди. Саррибол - Маурицио ўзи ишлаган жамоаларда қўллайдиган ўзига хос услуб. Ваҳоланки, италиялик мутахассис ҳеч қандай саррибол деган нарса мавжуд эмаслигини таъкидлаган.

Иккинчи бўлим бошида «Кардифф» ҳисобни очди ва Сарри ниманидир ўзгартириш кераклигини тушунди. Эден Азар майдонга туширилди, лекин рақиб жарима майдончасида хавфли вазиятлар ҳадеганда яратилавермади. 84-дақиқада АПЛнинг жорий мавсумидаги энг баҳсли голлардан бири урилди - бурчакдан узатилган тўпни Маркос Алонсо боши ёрдамида бир метрли «офсайд»да турган Сесар Аспиликуэта томон йўллади, у эса дарвозани ишғол қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат шу қадар яққол эдики, профессионал ҳакам уни пайқамаслиги деярли имконсиздек. 91-дақиқада Рубен Лофтус-Чик «Челси»га уч очко келтирган голга муаллифлик қилди.

Дарвоқе, «Челси» 2014 йилдан буён илк марта ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ғалаба тўпини киритмоқда. Сўнгги марта Фрэнк Лэмпард «Эвертон»га қарши баҳсда шундай қаҳрамонлик кўрсатганди.

Ўйин якунланганлигини билдирувчи ҳуштак чалингач, «Кардифф» бош мураббийи Нил Уорнок ҳакамлар рўпарасида шунчаки уларнинг кўзларига тик қараб тураверди. Учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида эса «АПЛ энг ёмон ҳакамларга эга энг кучли лига» эканини таъкидлади.

Ушбу ғалабага қарамай, Сарри «Челси»да катта қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Мухлислар сабри эса тобора поёнига етаётгандек, гўё.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz