Бугун «Марказий» ўйингоҳнинг анжуманлар залида «Навбаҳор» ПФК раҳбарияти, жамоа мураббийлари, футболчилар ва клуб ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозаров, Наманган шаҳар ҳокими, «Навбаҳор» ПФК президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ҳам иштирок этишди.
Йиғилишда «Навбаҳор» жамоасининг жорий мавсумдаги иштироки муҳокама қилинди. Шунингдек, ташкилий масала ҳам кўрилди. Унга кўра, шу кунга қадар «Навбаҳор» ПФК директори лавозимида фаолият олиб борган Акмал Раҳмонов ўз лавозимидан озод этилди. Клуб раҳбарияти томонидан Акмал Раҳмоновга миннатдорчилик билдирилиб, кейинги фаолиятида омад ёр бўлиши таъкидланди.
Клуб директори лавозимига эса футболчилик фаолияти давомида «Навбаҳор»да тўп сурган, кейинчалик севимли жамоамизда турли лавозимларда, шунингдек, «Машъал» ҳамда «Бунёдкор» клубларида фаолият олиб борган, улкан тажрибага эга бўлган, «Навбаҳор»нинг 1996 йилги мавсумда чемпионлик унвонини қўлга киритишида муносиб ҳисса қўшган, ўтган мавсумда ҳам жамоада маълум муддат ишлаган Бахтиёр Бобоев тайинланди.
Бахтиёр Бобоевнинг «Навбаҳор»даги ишларига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати
Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20