Қайднома

Қидирув

ПФЛ Нўъмон Ҳасановни бир учрашувга четлатди ва 10 млн. сўм жаримага тортди

ПФЛ Нўъмон Ҳасановни бир учрашувга четлатди ва 10 млн. сўм жаримага тортди

  10.04.2019 15:21
  0
  203
ПФЛ Нўъмон Ҳасановни бир учрашувга четлатди ва 10 млн. сўм жаримага тортди

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Тартиб-интизом қўмитаси Суперлига 3-тур баҳси – АГМК ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувдаги хатти-ҳаракатлари учун Нўъмон Ҳасановга нисбатан интизом жазоси қўллади ва уни жаримага тортди.

Учрашув давомида қўқонликлар устози ҳакам қарорларига кескин эътироз ва норозилик билдирган. Жумладан, учрашувнинг 74-дақиқасида “Қўқон-1912” дарвозасига белгиланган пеналтидан кейин, техник зонани тарк этган ва учрашув бош ҳакамига кескин равишда эътироз билдирган. Ушбу вазият учрашув назоратчиси ва комиссари рапортида, шунингдек, учрашув видеоёзувида акс этган.

Профессионал Футбол Лигаси вазиятни ўрганиб чиқди ва мусобақалар регламентининг 5.57 бандига асосан мураббийга нисбатан интизомий чора қўллади. Унга кўра бош мураббий Тартиб-интизом кодекси 5.06 ҳамда 5.18 моддаларига асосан 1та учрашувга четлатилди ҳамда 10 млн сўм жаримага тортилди.

Бундай вазият яна такрорланса, ПФЛ клуб ва мураббийга нисбатан қаттиқроқ чора кўриши мумкинлиги ҳақида иккала томонни қаттиқ огоҳлантирди.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz