Лионель Мессининг шоҳона ҳаёти - мўъжаз самолёт, олтин телефон, баҳоси 30 миллион еврога тенг «Феррари». Замонамизнинг энг буюк футболчиларидан бири - «Барселона» етакчиси ҳам қимматбаҳо буюмларга ошуфта. Ўзи бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас. Ахир аргентиналик голеадорнинг даромади ҳисобсиз, гўё. Хуллас, Лео майдон четида ҳамиша оддийликка интилсада, ўз-ўзидан дабдабаю, ҳашамат ичида яшайди, барибир.
Кўчмас мулк
Лионель Мессининг Барселонадаги уйи жуда катта, жуда. У энг обрўли район - Белламар кўркига кўрк қўшиб турибди. Аргентиналик футболчи бу турар-жойни 2009 йили чамаси 6 миллион еврога сотиб олган. Уй ичидан Гарраф тоғи манзаралари ва Ўрта ер денгизи соҳиллари шундоқ кўриниб туради. Қаср мисоли бинода бир нечта айвон ва улкан деразалар бор. Хоналар эса айнан Ўрта ер денгизига ҳамоҳанг услубда қурилган: ёрқин тусли девор, ёғоч пол... Шунингдек, тренажёр залига ўзгача эътибор берилган. Табиийки, футболчи фарзандларини ҳам унутмаган - болалар майдончасида барчаси муҳайё этилган. Кичик футбол майдони ва чиройли бассейн ҳам Мессилар оиласи хизматида.
Машиналар
Лео Мессининг шахсий гаражидаги кўплаб автомобиллар орасида Ferrari 335 S Spider Scaglietti алоҳида ажралиб туради. Аргентиналик футболчи 1957 йили ишлаб чиқарилган қадимий улов учун нақ 32 миллион евро (!) тўлаган. Харид амалга оширилган вақт, яъни 2016 йилгача дунёда ҳеч қайси машина бу қадар баланд баҳода сотилмаганди. Диққатга сазовор томони, Месси аукциондаги фаоллик эвазига Ferrari 335 S Spider Scaglietti соҳибига айланган. Ваҳоланки, «матоҳ»га унинг азалий рақобатчиси Криштиану Роналду ҳам даъвогар бўлганди. Гап вақтида «Формула-1» пойгаларида кўриниш берган машина ҳақида кетмоқда. Умуман олганда, Лео ўз автомобиллари учун чамаси 33 миллион евро сарфлаган. Тушунарлики, унинг бу борадаги коллекцияси хилма-хил: Ferrari F 4430 Spider (баҳоси - 280 минг евро), Maserati Granturismo (баҳоси - 210 минг евро), Audi Q7 (баҳоси - 90 минг евро), Audi R8 (баҳоси - 220 минг евро), Dodge Charger SRT8 (баҳоси - 26 минг евро), Lexus LX 570 (баҳоси - 66 минг евро).
Самолёт
Аргентина футболининг фахри яқинда дабдабали шахсий самолётни ижара келишуви асосида олди - 13 миллион еврога! Аргентинада тайёрланган ҳаво лайнери олий даражадаги қулайликларга эга: ҳашаматли ошхона, 2та ҳожатхона... Самолёт 18 кишига мўлжалланган (2 нафар учувчи билан). Борт ичидаги барча креслоларни осонгина ётоқ жойига айлантириш мумкин. Демакки, парвоз узоқ давом этса, бемалол чўзилиб олиш имконияти бор. Яна бир алоҳида томони шуки, трап зиналарига Мессилар оиласининг ҳар бир вакили исми ёзилган.
Телефон
Лео Мессининг янги телефон - iPhone XSMax шунчаки, ҳавас уйғотади. Аслида футболчи бу алоқа воситаси учун «атиги» 1200 евро тўлади. Лекин унга шундай ишлов берилдики, баҳоси 7 минг евро (!)га ошди. Хусусан, телефон усти 24 карат олтин билан қопланди. буюмнинг орқа томонида «10» рақами, Аргентина терма жамоаси ва «Барселона» клуби рамзлари, шунингдек, турмуш ўртоғи (Антонелла) ҳамда фарзандлари (Тьяго, Чиро, Маттео)нинг исми бор.
Буюк аргентиналик ёшлигидан алоҳида иқтидори билан ажралиб турган. Айтишларича, «Ньюэллс Олд Бойз» тизимидаги болалар жамоаси мураббийи Карлос Маркони бўйи пастгина шогирдини ҳамиша ширинликлар билан сийлаб, унинг иштиёқини оширишга уринган. Дейлик, Мессининг ҳар бир голига битта шоколадли печенье ваъда қилган. Маркони бир куни Лионелнинг бўйи жуда пастлигини инобатга олиб, «ставка»ни икки баравар оширган: «Эшит, агар бош билан гол урсанг, бирданига 2та печенье оласан». Месси эса кейинги ўйиндаёқ рақиб жамоанинг барча ҳимоячилари ва дарвозабонини алдаб ўтади ва тўпни шундоқ юқорига кўтариб, уни боши билан дарвозага йўллайди. Кейин мураббийига юзланади: «Марҳамат, сендан 2та печенье..». Ҳа, Лео болалигидан барчасини қойиллатган.
А.ҲАМИДОВ тайёрлади.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20