Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «МЮ» «Барселона»га ютқазди, «Юве» дуранг ўйнади

ЕЧЛ: «МЮ» «Барселона»га ютқазди, «Юве» дуранг ўйнади

  11.04.2019 03:36
  0
  467
ЕЧЛ: «МЮ» «Барселона»га ютқазди, «Юве» дуранг ўйнади

Европа Чемпионлар лигасининг 1/4 финал илк баҳсидан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» – «Барселона» учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Олд Траффорд” стадионида бўлиб ўтган ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди ва ўртача темпда давом этди. Баҳснинг 12-дақиқасида каталонлар ҳисобни очишди, Лионель Мессидан пас қабул қилиб олган Луис Суарес тўпга зарба берди, унинг зарбаси Люк Шоуга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди.

Шундан сўнг мезбонлар бироз фаолликни оширишди, аммо танаффусга қадар рақиб дарвозаси томон йўл топа билмадилар.

Иккинчи бўлимда ҳам худди шу сценарий давом этди. Манкунианлар харчанд уринишмасин ўйин натижасини ўзгартира олишмади. Қизиғи майдон эгалари дарвоза томон бирорта аниқ зарба йўллай олишмади.

Шу тариқа, кўк-анорранглилар жавоб баҳси олдидан қулай имкониятга эга бўлишди.

ЕЧЛ. ¼ ФИНАЛ. (Илк баҳслар)

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД АНГЛИЯ – БАРСЕЛОНА ИСПАНИЯ 0:1 (0:0)

Гол: 0:1 – 12, автогол Шоу.

Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Смоллинг, Линделеф, Шоу, Янг, Погба, Фред, Мактомини, Диогу Далот (Лингард, 74), Рэшфорд (Перейра, 85), Лукаку (Марсьяль, 68).

Барселона: тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Лангле, Артур (Серхи Роберто, 66), Бускетс, Ракитич, Коутиньо (Видаль, 65), Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Бускетс (17), Шоу (19), Видаль (71), Лингард (76), Смоллинг (85).

«Аякс» – «Ювентус» баҳсида эса дуранг натижа қайд этилди.

Урашувнинг дастлабки бўлимида мезбонлар фаолроқ бўлишди, бироқ туринликлар ҳимоясини ёриб ўта олишмади. Меҳмонлар эса танаффус арафасида ҳисобни очишди. Жоау Канселунинг узатмасидан сўнг Криштиану Роналду боши билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимдаги дастлабки ҳужумдаёқ амстердамликлар мувозанатни тиклашди. Канселунинг хатосидан сўнг мезбонлар тезкор ҳужумга ўтиб кетишди ва Нерес ўзининг аниқ зарбаси билан тер Стегенни доғда қолдирди.

Шундан кейин майдон эгаларида яна бир неча қулай имкониятлар бўлди, бироқ ҳимоячилар ва дарвозабоннинг маҳорати туфайли “Юве” ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлай олди.

Шу тариқа, ушбу жуфтлик тақдири Туриндаги баҳсда аниқ бўладиган бўлди.

ЕЧЛ. ¼ ФИНАЛ

АЯКС ГОЛЛАНДИЯ – ЮВЕНТУС ИТАЛИЯ - 1:1 (0:1)

Голлар: 0:1 – 45 Роналду, 1:1 – 46 Нерес.

Аякс: Онана, де Лигт, Тальяфико, Велтман, Блинд, ван де Бек, Зиеш, Тадич, Шене (Эккеленкамп, 75), Нерес, де Йонг.

Ювентус: Шченсни, Ругани, Алекс Сандро, Жоау Канселу, Бонуччи, Бентанкур, Пьянич, Матюиди (Дибала, 75), Бернардески, Роналду, Манджукич (Дуглас Коста, 60).

Огоҳлантиришлар: Тальяфико (41), де Йонг (55), Шене (71), Пьянич (83).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz