Қайднома

Қидирув

«Чиқиш эшиклари» ким учун биринчи очилади?

«Чиқиш эшиклари» ким учун биринчи очилади?

  13.04.2019 03:53
  0
  245
«Чиқиш эшиклари» ким учун биринчи очилади?

Coca Cola Суперлиганинг жорий мавсуми ўтган йилгидан фарқли равишда янги форматда ўтказилмоқда. Яъни, икки даврали тизимда. Эндигина учта тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳозирданоқ хулоса чиқаришга эрта. Бироқ айрим тахминларни илгари сурса бўлади. Мисол учун, мураббийларнинг эҳтимолли истеъфоси борасида.

Турнир жадвалидаги ҳолатдан келиб чиқ сак, дастлабки истеъфо учун асосий номзод «Навбаҳор» устози Андрей Канчельскис бўлиб турибди. Наманган клуби раҳбарияти жамоанинг муваффақиятли иштироки учун етарли шароитларни яратиб берган. Тўғри, «Навбаҳор» ҳозирча ўз майдонида учрашув ўтказмади. Аниқроғи, стадиони тайёр бўлмагани боис ўз уйида ўтиши керак бўлган ўйинларни Тошкент ва Фарғонада ўтказди. Хуллас, ўтган йили учинчи ўринни олган жамоа дастлабки учта турда атиги бир очко жамғарди, холос. Тўртинчи турда наманганликлар Қаршида «Насаф» меҳмони бўлишади. Қайсидир маънода мазкур учрашувдаги натижа Канчельскиснинг келажагига таъсир ўтказиши мумкин.

«Қўқон-1912» ва «Андижон» жамоалари бош мураббийлари ҳам тезроқ вазиятни ўзгартиришлари талаб этилади. Айниқса, қўқонликлар. Олмалиқдаги йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг жамоа устози Нўъмон Ҳасановнинг курсиси қимирлаб қолган бўлса, ажабмас. «Андижон»да ҳам вазият шунга ўхшаш. Ҳозирча Элдор Сакаев жамоаси ғалаба қозона олмади. Кейинги турлардаги салбий натижалар Сакаевнинг биринчилардан бўлиб истеъфога чиқишини таъминлаши ҳеч гап эмас.

Албатта, бу шунчаки тахмин, холос. Барчаси клуб раҳбариятининг истагига боғлиқ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz