Қайднома

Қидирув

КЎЗИМДАГИ ЁШ... («Насаф»нинг ёш футболчиларига бағишлов)

КЎЗИМДАГИ ЁШ... («Насаф»нинг ёш футболчиларига бағишлов)

  13.04.2019 10:57
  0
  766
КЎЗИМДАГИ ЁШ...  («Насаф»нинг ёш футболчиларига  бағишлов)

Алам билан боқсам яшил майдонга,

Беғубор ёшлигим югуриб юрар.

Ёшлигим билмайди ҳали армонга,

Вақтлар ўтган сари рўбарў бўлар.

 

Қаранг, у завқ билан тепмоқда копток,

Назарида умри шундай ўтади.

Хаёллар сурма кўп, ўйланма йўқ, йўқ,

Дема, бутун умрим шундай ўтади.

 

Коптогингни олиб қўйишар сендан,

Йўлингни тўсарлар: «Футбол ўйнама!».

Билиб қўй, анча фарқ қиласан мендан,

Шу сабаб ўзингни бекор қийнама.

 

Нима қилса қилар қўшни болалар,

Уларга заррача қилма эътибор.

Биргина коптогинг бир кун тешилар,

Бахтингни ўзингга қилишмайди ёр.

 

Сени армон кутар шод болалигим,

Бу йўлдан юрмагин, қайт, маслаҳатим.

Сенга боқсам титраб кетар юрагим,

Висолга етмайди бу муҳаббатим.

 

Футбол майдонига келма, тур, йўқол!

Кузатсанг узоқдан кузат, нари тур.

Ҳатто у ҳақида сурмагин хаёл,

У сенга бўлмайди улфат барибир.

 

Ҳеч кимга қизиқмас кўзингдаги ёш,

Бир томчисига ҳам қилишмас парво.

Оғригани қолар фақатгина бош,

Зотингдан футболчи чиқмайди асло!

 

Аламлар дастидан юрагим ғижим,

Футбол сабаб дилни қанча қийнадим.

Сўнгги хитобим шу, эй болалигим,

Катта бўлиб қолмай тўйиб ўйнагин.

... Сен ҳам ҳеч кимсага қилмайин парво

Танлаган йўлингдан ортга қайтмагин!

Нурмуҳаммад Машарифхўжаев, Наманган шаҳри


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz