2018 йил февраль ойидан кейин жорий рейтинг эълон қилингунча 150та ўртоқлик ўйинлари ва расмий учрашувлар ўтказилди. Барбадос, Доминика, Гренада, Сент-Люсия шу вақт оралиғида 5та ўйин ўтказишди. Евро-2020 доирасида 50та ўйин ўтказилиб, 154та гол урилди. Исроил терма жамоаси Польша билан гуруҳдан жой олган бўлиб, Шотландия ва Австрияга қарши баҳсларда 4 очко олди ва кутилмаганда жорий рейтингда энг юқори сакрашни қайд этган жамоа бўлди. Африка Миллатлар Лигаси саралаши доирасида Танзаниянинг сўнгги турда ўз уйида Угандани 3:0 ҳисобида таслим этиб, финал босқичига чиққани катта акс-садо берди. Бу жамоа 1980 йилдан бери Африканинг бош кубогига чиқа олмай келаётганди.
2019 йил 4 апрелда эълон қилинган жаҳон рейтинги пешқадамлигида яккаҳокимлик давом этмоқда. Бельгия яна камида икки ой якка ўзи жаҳон футболи рейтингини бошқариши аниқ. Амалдаги жаҳон чемпиони Франция бу сафар ҳам 3 очко кам жамғарган ҳолда 2-ўриндан кўтарила олмади. Кучли ўнликда Англия ва Уругвай бир поғона юқорига кўтарилган бўлишса, Хорватия ва Португалия уларга ўз ўринларини бўшатиб берган ҳолда бир поғона пастга тушишди.
ФИФАнинг янги аъзоларидан бири - Косовонинг Приштина шаҳридаги стадионда Дания (2:2) ва Болгария (1:1) билан дуранг ўйнаши уни ФИФА рейтингида атиги 3 поғонага кўтарди. Ваҳоланки, рақиблар Европа етакчилари қаторидаги жамоалар эди.
Осиё қитъаси етакчилари - Эрон, Япония, Жанубий Корея ва Австралия бир поғонадан юқорилашди. Саудия Арабистони ва Хитой эса аксинча, икки поғонадан пастлашди. Сингапур қитъамизда ўтган ойларда энг яхши ўсишга эришган жамоа бўлди - 5 поғона юқорилаш!
Сингапур терма жамоаси 1993 йил август ойида ФИФА рейтингида 77-ўринни банд этган, бу рекорд энди янгиланмаса керак. Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида 20-23 март кунлари мезбонлар, Сингапур, Афғонистон ва Уммон терма жамолари иштирокида ташкиллаштирилган The 2019 AIRMARINE Cup турнирида Сингапур финалда фақат пенальтилар ҳисобига Уммонга енгилди.
Ўзбекистон терма жамоаси 2018 февраль ойидаги кўтарилиш (72-ўрин)га ҳали яқинлаша олмаса керак. 2018 йил 22 мартдан бери жамоа 16та ўйин ўтказган бўлса, уларда 5 ғалаба, 4 дуранг, 7 мағлубият қайд этган.
Ўзбекистон терма жамоаси эса Осиёда 11-ўринда, жаҳон рейтингида эса 85-поғонада жойлашган. Биз турнирнинг умумий натижаларига кўра Ливан ва Қирғизистонни ўзимиздан кейин туришга мажбур этдик. Миллий жамоамиз март ойида биттадан ғалаба ва дуранг туфайли 4 очкога эга бўлиб, 4 поғона юқорилади. 1996 йил ноябрь ойида қайд этган антирекордимиз (119-ўрин) Эктор Купер даврида янгиланмаслигига ишониб қоламиз.
Жаҳон рейтингининг дастлабки 50талигида қитъамиздан атиги 4та, дастлабки 100талигида эса 17та терма жамоа борлиги, рейтингнинг 150дан пастдаги ўринларида 17та жамоа жойлашганлиги, бу борада вазият яхши тарафга ўзгармаётганлиги ОФК мутасаддиларини чуқур ўйга толдириши керак. Қизиғи, бу вазият 6 ойдан буён ўзгармаяпти. Ваҳоланки, орада қитъамизда Осиё кубоги бўлиб ўтди.
Осиё қитъаси бўйлаб ЖЧ-2022 саралаши старт олиши билан вазият ҳам яхши тарафга ўзгариши мумкин, бунинг учун кутилаётган саралаш формати мутлақо ўзгариши керак ёки саралаш доирасида сенсациялар кўплаб кузатилиши лозим. Акс ҳолда, 46та жамоадан 40таси иккинчи раундда ўзаро ўйинларни бошлаб юбориши билан фарқлар яна катталашиб бораверади.
ЖЧ-2022 саралаши 2019 йил 6 июнда расман, гранд жамоалар учун эса 5 сентябрдан старт олишини инобатга олсак, ўзига хос ўртоқлик ўйинларидан иборат мини турнирлар ташкил этилиши керак, худди China Cup-2019 каби. Дунёнинг турли минтақаларидан 8та жамоа (мисол учун, Миср, Ўзбекистон, Панама, Греция каби) иккита мамлакат ҳудудида ўйинлар ташкил этади. Финал баҳси умуман бошқа учинчи мамлакатда бўлади.
Ўринлар бўйича ой давомида энг катта ўсишга эришган жамоалар: 1. Исроил (Қ8 ўрин). 2-3. Танзания, Гватемала (Қ6 ўрин). 4-8. Ирландия, Конго ДР, Нигер, Экваториал Гвинея, Сингапур (Қ15 ўрин).
Ўринлар бўйича ой давомида энг катта қулаш қайд этган жамоалар: 1. Австрия (-11 ўрин). 2. Конго (-8 ўрин). 3-7. Черногория, Габон, Фарер ороллари, Арманистон, Комор ороллари (-5 ўрин). 8-10. Шотландия, Чехия, Того (-4 ўрин).
Очколар бўйича ой давомида энг катта ўсишга эришган жамоалар: 1. Исроил (Қ20 балл). 2. Танзания (Қ18 балл). 3-5. Польша, Сальвадор, Мальта (Қ17 балл). 6-7. Англия, Ш.Ирландия (Қ16 балл). 8. Зимбабве (Қ15 балл). 9-10. Уэльс, Туркия (Қ14 балл).
Очколар бўйича ой давомида энг катта қулаш қайд этган жамоалар: 1. Австрия (-30 балл). 2. Фарер ороллари (-25 балл). 3. Уганда (-18 балл). 4-6. Шотландия, Беларусь, Арманистон (-16 балл). 7. Конго (-15 балл). 8. Судан (-14 балл). 9. Хорватия, Ямайка, Грузия (-13 балл).
ЖЧ-2022 йўлида. 2019 йил 4 апрелда эълон қилинган ФИФА рейтинги навбатдаги мундиал йўлида Осиё қитъасида жамоаларни икки қисмга ажратиб, саралашда кимнинг қаерда бўлишини аниқлаб берди. Ўзбекистон Осиё кубогида жилла қурса чорак финалга чиқа олмагани учун асосий саватчада бўлмайди ва биринчи босқичнинг ўзидаёқ Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Қатар, БАА, Саудия Арабистони ва Хитой терма жамоаларидан бири билан бир гуруҳдан жой олиши мумкин. Ироқ, Сурия, Ўзбекистон, Ливан, Уммон, Қирғизистон, Иордания ва Вьетнам юқорида номи келтирилган жамоаларга гуруҳ ғолиблиги учун асосий рақобатчи бўладилар.
ЖЧ-2022 худди ўтган сафарги сценарий асосида ўтади. 8та гуруҳ ғолиблари билан бирга, 4та иккинчи ўрин соҳиблари ҳам 3-раундга ўтадилар. Агарда жаҳон чемпионатида 32та эмас, 48та жамоа иштирок этиши тасдиқланса, у ҳолда саралаш раунди мутлақо бошқача форматда бўлиши ҳам мумкин.
Малайзия, Камбоджа, Макао, Лаос, Бутан, Мўғулистон, Бангладеш, Гуам, Бруней, Тимор-Леште, Покистон ва Шри-Ланка ўзаро жуфтликларда юқорида турган 34та жамоага қўшиладиган 6 термани аниқлашлари керак.
ЖЧ-2018 саралаш баҳслари олдидан ўтказилган қуръа ташлаш маросимидан аввал ФИФА рейтинги қуйидагича кўринишда бўлган: Эрон, Япония, Жанубий Корея, Ўзбекистон. Аҳамиятлиси шундаки, ОК-2015 ғолиби Австралия 10-ўринда бўлганди. Бу сафар эса Қатар 5-ўринни банд этиб турибди.
Осиё қитъаси бўйича ФИФА рейтинги
Т|р Сакраш Терма Очко Очко фарқи (Қ|-)
21 +1 Эрон 1516 0
26 +1 Япония 1494 -1
37 +1 Ж.Корея 1462 11
41 +1 Австралия 1441 0
55 0 Қатар 1398 0
67 0 БАА 1360 5
72 -2 Саудия А. 1342 -2
74 -2 Хитой 1327 -12
76 +4 Ироқ 1319 9
83 0 Сурия 1286 0
85 +4 Ўзбекистон 1279 4
86 -1 Ливан 1277 0
86 +4 Уммон 1277 4
95 0 Қирғизистон 1253 0
97 0 Иордания 1229 -9
98 +1 Вьетнам 1227 0
99 +1 Фаластин 1224 0
101 +2 Ҳиндистон 1219 0
111 0 Баҳрайн 1188 0
114 +1 Таиланд 1174 5
120 0 Тожикистон 1155 0
121 0 КХДР 1152 0
124 -1 Филиппин 1135 0
125 -1 Хитой Тайпейи 1128 -6
136 0 Туркманистон 1089 0
140 -2 Мьянма 1080 -5
141 -1 Гонконг 1078 0
146 -3 Яман 1073 0
149 -2 Афғонистон 1057 -9
151 +1 Мальдив ор. 1046 0
156 +2 Қувайт 1022 4
159 0 Индонезия 1008 5
160 +5 Сингапур 998 7
161 0 Непал 996 -5
168 -1 Малайзия 986 1
173 -1 Камбоджа 967 -3
183 0 Макао 925 0
184 0 Лаос 923 0
186 0 Бутан 917 0
187 +1 Мўғулистон 915 0
188 +4 Бангладеш 909 2
193 -1 Гуам 907 0
194 +1 Бруней 903 0
195 +1 Тимор-Леште 900 0
200 -1 Покистон 888 0
202 -1 Шри-Ланка 886 0
Эслатиб ўтамиз, навбатдаги ФИФА рейтинги 2019 йил 14 июнда эълон қилинади.
ФИКРАТ тайёрлади.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20