Қайднома

Қидирув

«Янг Бойз» - Швейцария чемпиони

«Янг Бойз» - Швейцария чемпиони

  14.04.2019 18:19
  0
  324
«Янг Бойз» - Швейцария чемпиони

Футбол бўйича Швейцария чемпионатининг 29-туридан сўнг мавсум чемпиони номи аниқ бўлди. Аниқроқ айтсак, «Янг Бойз»нинг асосий таъқибчиси - «Базель» тур доирасидаги ўйинда «Грассхопер» қаршилигини енголмади (0:0) ва чемпионлик учун курашни тўхтатди. Шу тариқа, «Янг Бойз» муддатидан олдин соврин соҳибига айланди. «Базель» эса чемпионат тугашига 7 тур қолганида «Янг Бойз»дан 22 очко ортда бормоқда. Эслатиш ўринли, «Янг Бойз» кетма-кет иккинчи йили олтин медалларга эга чиқмоқда. Клуб ўз тарихида бу мақомга 13 марта эришган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz