Қайднома

Қидирув

Арвеладзе ва Микляев ҳам ўйиндан қв натижадан қониқишди-ми?

Арвеладзе ва Микляев ҳам ўйиндан қв натижадан қониқишди-ми?

  14.04.2019 22:00
  0
  611
Арвеладзе ва Микляев ҳам ўйиндан қв натижадан қониқишди-ми?

“Сурхон” – “Пахтакор” (0:0) чрашувидан сўнг меҳмонлар устози Шота Арвеладзе қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Қийин учрашув бўлди. Биринчи галда мухлисларга ташаккур изҳор қилган бўлардим. Зеро мухлис тўла стадионда ўйнаш ҳамиша ёқимли. Фикримча, бугун биз ёмон ўйнаганимиз йўқ. Шунчаки рақиб дарвозасини ишғол этишни уддалай олмадик. Қолаверса, об-ҳаво ва майдон бироз тезроқ ўйнаш имконини бермади. Лекин умуман олганда ёмон ўйин бўлмади ва бугунги рақибимизга келаси ўйинларда омад тилайман, - деди мутахассис.  

Мезбонлар бош мурббийи Андрей Микляев эса қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Жуда жанговар руҳдаги ўйин ўтказдик. Учрашув шундай кечишини олдиндан билган ҳолда ҳозирлик олиб борган ҳам эдик. Зеро “Пахтакор” юртимизнинг байроқдор жамоаси. Қайд этилган натижадан қониқдим, дея оламан. Фақат ўйин давомида бир қатор жиҳатлар устида ҳали ишлашимиз лозим экани кўринди. Айниқса, ҳимоядан тезкор ҳужумга ўтишда ҳали яна ишлашимиз зарур экан. Лекин мудофаада анча яхши ҳаракат қила олдик. Ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормадик. Шунақанги рақобатбардош жамоа тузишга бўлган ҳаракатимизни давом эттирамиз, - деди мутахассис.  


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz