Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Ливерпуль» «Челси» устидан ишончли ғалабага эришди

АПЛ: «Ливерпуль» «Челси» устидан ишончли ғалабага эришди

  14.04.2019 22:29
  0
  84
АПЛ: «Ливерпуль» «Челси» устидан ишончли ғалабага эришди

Англия премьер лигаси 34-туридан ўрин олган «Ливерпуль» ҳамда «Челси» ўртасидаги баҳс ўз поёнига етди. «Энфилд» стадионида кечган қизиқарли ўйиннинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолганди.

Аммо иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасига келиб Садио Мане боши билан дарвозани ишғол этиб, ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтар ўтмас Муҳаммад Салоҳ олисдан йўллаган супер зарбаси билан ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Кейинчалик эса меҳмонларда ҳам яхшигина вазиялар юзага келганди, бироқ юқоридаги ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди.

АПЛ. 34-ТУР

ЛИВЕРПУЛЬ – ЧЕЛСИ - 2:0 (0:0)

14 апрель, 20:30. «Энфилд»

Голлар: 1:0 – 51 Мане, 2:0 – 53 Салах.

Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Фабиньо, Хендерсон (Милнер, 77), Кейта (Вейналдум, 66), Мане, Фирмино, Салах (Шакири, 90).

Челси: Аррисабалага, Эмерсон, Давид Луиз, Аспиликуэта, Рюдигер (Кристенсен, 40), Азар, Лофтус-Чик (Баркли, 75), Виллиан, Жоржиньо, Хадсон-Одои (Игуаин, 56), Канте.

Огоҳлантириш: Аспиликуэта (44).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz