Қайднома

Қидирув

Эрнесто Вальверде: «Яна баъзи нарсаларни синаб кўрмоқчи эдик»

Эрнесто Вальверде: «Яна баъзи нарсаларни синаб кўрмоқчи эдик»

  15.04.2019 08:49
  0
  357

Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде «Уэска»га қарши ўйинда дебют қилган шогирдлари ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

«Баъзи футболчилар бош жамоада дебют қилишди. Уларнинг ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдим. Ҳужумда яна баъзи нарсаларни синаб кўришимиз мумкин эди.

Уч нафар футболчи — Мусса Ваге, Жан-Клер Тодибо, Рикард Пуч дебют қилишди. Улар масъулият туфайли ўйинни бироз асабий тарзда бошлашди. Ҳимояда айрим муаммоларга дуч келганимиз боис, ўйин услубини ўзгартиришга тўғри келди. Боиси, Альба ва Семедуни майдонга туширишни истамадим.

Тодибо тез ҳаракат қилади. Ваге ва Рики ҳам яхши ўйнашди. Шу боис, улардан қониқиш ҳосил қилдим», – деди Вальверде.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz