Қайднома

Қидирув

Англия премьер-лигаси. 34-тур: Суръат ва шиддат уйғунлиги

Англия премьер-лигаси. 34-тур: Суръат ва шиддат уйғунлиги

  15.04.2019 13:10
  0
  67
Англия премьер-лигаси. 34-тур: Суръат ва шиддат уйғунлиги

АПЛ тахти учун пойга ўзгача суръат ва шиддат уйғунлигида давом этяпти. Айниқса, «Ливерпул»га қойил қолиш керак. Юрген Клопп шогирдлари бу сафар кучли тўртликка талпинаётган «Челси»ни чиройли тарзда таслим этди. Захирасида 1та ўйини бор «Манчестер Сити» эса Лондонда «Кристал Пэлас»ни енгишда айтарли муаммо сезгани йўқ.

--- «МЮ» ўз майдонида «Вест Хэм»ни 2та пенальти воситасида енгди. Умуман, «қизил иблислар» ушбу мавсум АПЛ доирасида рақиблар дарвозаси томон 12 марта пенальти тепишди. Бу нафақат клуб, балки АПЛ тарихидаги кичик рекорд ҳисобланади. Бунгача рекорд бир мавсум давомида 11та 11 метрли жарима зарбасини бажарган «Кристал Пэлас»га тегишли эди.

--- Поль Погбанинг ўзи 7та пенальтидан самарали фойдаланди. «МЮ» сафида бир мавсумда Фақат Рууд ван Нистелрой франциялик футболчига нисбатан кўпроқ пенальти тепган (8та, 2002|2003).

--- 26 ёшли Поль Погба АПЛ-2018|2019да «Гол}пас» тизими бўйича 22 балл тўплади (13та гол ва 9та самарали узатма). Бу унинг миллий чемпионатлар доирасида шахсий рекордидир. Погба «А» сериянинг 2015|2016 йиллар мавсумида 20 балл жамғарганди.

--- «Тоттенхэм»-«Хаддерсфилд» учрашувида Лукас Моура «хет-трик» қайд этди. 26 ёшли хавбек АПЛда бундай натижага эришган бразилиялик 4-футболчи бўлди (Афонсо Алвеш, Робиньо ва Роберто Фирминодан кейин).

--- «Ливерпуль» 26-ғалабасини нишонлаб, бу борада АПЛда қайд этган ўз рекордини такрорлади. Мерсисайдликлар мавсум-2013|2014 тугашига 4 тур қолганида, ғалабалар сонини 26тага етказишганди. Тўғри, жамоанинг бутун Англия олий дивизионидаги энг юқори натижаси 30та ғалабага тенг (мавсум-1979|1980).

--- «Ливерпуль» 2012 йилдан буён ўз майдонида «Челси»ни илк марта мағлубиятга учратди. Умуман, Мерсисайд жамоаси барча турнирлар доирасидаги кетма-кет 5та ўйинда «Челси»дан устун келмаганди (2та мағлубият ва 3та дуранг). Оддий айтганда, «Ливерпуль» «аристократлар»ни охирги марта 2016 йилнинг сентябрида Лондонда мағлубиятга учратганди. Фақат уй учрашувларидаги ғалабасиз серия эса 8та ўйинга етганди.

 

12 апрель

ЛЕСТЕР - НЬЮКАСЛ - 0:1 (0:1)

Лестер. 32108 томошабин.

Гол: Перес (32).

13 апрель

ФУЛХЭМ - ЭВЕРТОН - 2:0 (0:0)

Лондон. 24971 томошабин.

Голлар: Кэрни (46), Бабел (68).

ТОТТЕНХЭМ - ХАДДЕРСФИЛД - 4:0 (2:0)

Лондон. 58308 томошабин.

Голлар: Ваньяма (24), Лукас Моура (27, 87, 90+3).

Тоттенхэм: Льорис, Фойт, Санчес, Вертонген (Роуз, 85), Уокер-Питерс, Сиссоко (Скипп, 74), Ваньяма, Дэвис, Эриксен, Льоренте (Сон Хюн Мин, 87), Лукас Моура.

БЕРНЛИ - КАРДИФФ СИТИ - 2:0 (1:0)

Бернли. 21480 томошабин.

Голлар: Вуд (31, 90}2).

БРАЙТОН - БОРНМУТ - 0:5 (0:1)

Брайтон. 30460 томошабин.

Голлар: Гослинг (33), Фрейзер (54), Брукс (74), Уилсон (81), Станислас (90+2).

Четлатиш: Нокар (69, Бр.).

САУТГЕМПТОН - ВУЛВЕРХЭМПТОН - 3:1 (2:1)

Саутгемптон. 31708 томошабин.

Голлар: Редмонд (2, 30), Лонг (71) - Боли (28).

МЮ - ВЕСТ ХЭМ - 2:1 (1:0)

Манчестер. 74478 томошабин.

Голлар: Погба (19-пен., 80-пен.) - Фелипе Андерсон (49).

МЮ: де Хеа, Диогу Далот, Смоллинг, Жонс, Рохо (Перейра, 75), Погба, Фред, Лингард, Мата (Рашфорд, 55), Мартиаль, Лукаку (Гринвуд, 75).

Вест Хэм: Фабианьски, Сабалета (Фредерикс, 76), Бальбуэна, Огбонна, Масуаку, Райс, Фелипе Андерсон, Нобл, Снодграсс, Лансини (Диангана, 62), Эрнандес (Антонио, 73).

14 апрель

КРИСТАЛ ПЭЛАС - МАНЧЕСТЕР СИТИ - 1:3 (0:1)

Лондон. 25721 томошабин.

Голлар: Миливоевич (81) - Стерлинг (15, 63), Габриэль Жезус (90).

Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Компани, Ляпорт, Менди, де Брюйне, Гюндоган, Стерлинг, Давид Сильва (Бернарду Сильва, 65), Сане (Стоунз, 87), Агуэро (Габриэль Жезус, 75).

ЛИВЕРПУЛЬ - ЧЕЛСИ - 2:0 (0:0)

Ливерпуль. 53279 томошабин.

Голлар: Мане (51), Салоҳ (53).

Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Хендерсон (Милнер, 77), Фабиньо, Кейта (Вейналдум, 66), Салоҳ (Шакири, 90), Фирмино, Мане.

Челси: Аррисабалага, Аспиликуэта, Рюдигер (Кристенсен, 40), Давид Луиз, Эмерсон, Канте, Жоржиньо, Лофтус-Чик (Баркли, 75), Хадсон-Одои (Игуаин, 56), Азар, Виллиан.

———————————————————-----------

УОТФОРД - АРСЕНАЛ  ўйини  кеча  бўлиб  ўтди.

------------------------------------------------

31-ТУРўйини

16 апрель (сешанба)

23:45     Брайтон - Кардифф Сити

 

Мануэль Пеллегрини («Вест Хэм» бош мураббийи): - Ўйлашимча, ғалаба қозонишимиз ва 3 очко олишимиз шарт эди. «Олд Траффорд»да жуда яхши футбол намойиш этсакда, якунда мағлубиятни тан олдик. Ҳакамлардан нолимоқчи эмасман, чунки уларнинг қийин қарорлар қабул қилишларига тўғри келади. Аммо Хуан Мата билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди, қолаверса,  биз гол урган ҳолатда ҳеч қандай «офсайд» бўлмаганлди. Агар АПЛ ўйинларида ҳам VAR тизими қўлланилганида эди, бугун ортга ғалаба билан қайтардик. Еврокубоклар йўлланмаси учун курашиш энди қийин. Аммо мақсадимиз ўша-ўша - мавсумни имкон борича юқорироқ поғонада якунлаш.

Оле-Гуннар Сульшер («МЮ» бош мураббийи): - Рақиб биздан яхшироқ ўйнаганини тан олишим керак. Бу борада ҳеч ким баҳслашолмайди, менимча. Яхшики, омадимиз чопти. Иккинчи томондан, биз ҳам ғолиб бўлишимиз шарпт саналган бди. баъзи ўйинларни бой берганмиз. Демоқчиманки, бундай ҳолат футбол учун оддий воқеклик. Агар мавсумни кучли тўртликда якунласак, бир неча йилдан сўнг бугунги ўйин ҳақида хеч ким эсламайди.

 

1  ЛИВЕРПУЛЬ 34 26 7 1 77-20 85
2  МАНЧЕСТЕР СИТИ 33 27 2 4 86-22 83
3  ТОТТЕНХЭМ 33 22 1 10 64-34 67
4  ЧЕЛСИ 34 20 6 8 57-36 66
5  МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 33 19 7 7 63-44 64
6  АРСЕНАЛ 32 19 6 7 65-40 63
7  ЛЕСТЕР 34 14 5 15 46-45 47
8  ВУЛВЕРХЭМПТОН 33 13 8 12 41-42 47
9  ЭВЕРТОН 34 13 7 14 46-44 46
10  УОТФОРД 32 13 7 12 47-47 46
11  ВЕСТ ХЭМ 34 12 6 16 42-52 42
12  БОРНМУТ 34 12 5 17 49-61 41
13  КРИСТАЛ ПЭЛАС 34 11 6 17 40-46 39
14  БЕРНЛИ 34 11 6 17 42-60 39
15  НЬЮКАСЛ 34 10 8 16 32-43 38
16  САУТГЕМПТОН 33 9 9 15 39-54 36
17  БРАЙТОН 32 9 6 17 32-51 33
18  КАРДИФФ СИТИ 33 8 4 21 28-63 28
19  ФУЛХЭМ 34 5 5 24 32-76 20
20  ХАДДЕРСФИЛД 34 3 5 26 19-67 14

ТЎПУРАРЛАР:

Агуэро (Манчестер Сити) - 19та

Салоҳ(Ливерпуль) - 19та

Мане  (Ливерпуль) - 18та...

 

35-ТУР

20 апрель (шанба)

16:30     Манчестер Сити - Тоттенхэм

19:00     Борнмут - Фулхэм

19:00     Вест Хэм - Лестер

19:00     Вулверхэмптон - Брайтон

19:00     Хаддерсфилд - Уотфорд

21:30     Ньюкасл - Саутгемптон

21 апрель (якшанба)

17:30     Эвертон - МЮ

20:00     Арсенал - Кристал Пэлас

20:00     Кардифф Сити - Ливерпуль

22 апрель (душанба)

00:00     Челси – Бернли



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz