Элдор бош қаҳрамон! Россия чемпионати 23-тури ҳамюртимиз Элдор Шомуродов учун ниҳоятда омадли келди. Терма жамоамиз ҳужумчиси «Ростов»нинг «Спартак»ка қарши кечган уй учрашувида 60-дақиқада захирадан майдонга тушиб, ғалаба голига муаллифлик қилди (2:1). «Крилья Советов» ҳам ўз майдонида ғалаба нашидасини сурди. «Рубин» 1:0 ҳисобида доғда қолдирилган баҳсда самараликлар ҳимоячиси Виталий Денисов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди.
Алибоевсиз ғалаба. Жанубий Корея элит лигасининг янги мавсумини катта иштиёқ ва ижобий натижалар билан бошлаган «Сеул» 7-турда «Гангвон» меҳмони бўлиб, ортга 3 очко билан қайтди - 2:1. Пойтахт клубининг ҳар икки голи Александр Пешич номига ёзилди. Қисқа вақтда «Сеул»нинг асосий ўйинчилари қаторига қўшилган терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Икром Алибоев бу сафар майдонга тушмади. «К»-2 лигасининг 6-туридан ўрин олган «Гвангжу»-«Тэжон Ситизен» ўйинида ҳамюртларимиз бир-бирларига рақиб сифатида майдонга тушишлари мумкин эди. Гап «Гвангжу» шарафини ҳимоя қилаётган Рустам Ашурматов ва «Тэжон»даги вакилларимиз Шоҳруҳ Гадоев ҳамда Санжар Турсунов ҳақида бормоқда. 0:0 ҳисобида якунланган мазкур учрашувни Ашурматов тўлиқ ўтказди. Гадоев ва Турсунов эса беллашувда иштирок этишмади.
15 дақиқали амалиёт. Португалия Примероси иштирокчиси «Насьонал» клуби 29-тур доирасида «Боавишта» майдонига сафар қилиб, 0:1 ҳисобидаги мағлубиятни тан олди. Сардор Рашидов 75-дақиқада майдонга тушдию, аммо вазиятни ўнглашга имкон тополмади.
Мусаев яна четда. Япония элит лигасининг 7-тури Фозил Мусаев жамоаси - «Жубило Ивата» учун омадсиз келди. Аниқроғи, бу сафар «Шимицу» клубини ўз майдонида қабул қилган «Ивата» 1:2 ҳисобида аламли мағлубиятга учради. Мусаев эса ўйин қайдномасига киритилмади.
«J»-2 лигасининг 9-турида «Ренофа Ямагучи» «Кагошима Юнайтед»ни минимал ҳисоб билан мағлуб этди. Достон Турсунов мезбонлар ҳимоясида мустаҳкам туриб, ўйинни тўлиқ ўтказишга эришди. Забиҳилло Ўринбоевнинг клуби - «Ямагата» сафарда «Альбирекс» билан жанговар дуранг қайд этди - 2:2. Лекин ҳужумчимизга таркибдан жой ажратилмади.
«Шаржа»нинг шиддати баланд. БАА чемпионатининг 20-турида пешқадам - «Ал-Шаржа» «Банияс» меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида навбатдаги ғалабасини нишонлади. Жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири Отабек Шукуров жароҳат туфайли четда қолмоқда.
А.Ҳамидов тайёрлади.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20