Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Реал» сафарда «Леганес» билан дуранг ўйнади

Ла Лига: «Реал» сафарда «Леганес» билан дуранг ўйнади

  16.04.2019 07:40
  0
  469
Ла Лига: «Реал» сафарда «Леганес» билан дуранг ўйнади

Испания  чемпионати 32-туридан ўрин олган «Леганес» – «Реал» учрашувида дуранг қайд этилди.

Ўйиннинг дастлабки бўлими суст темпда ўтди, шунга яраша вазиятлар ҳам кам бўлди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Хотанат Сильва жарима майдонидан қайтган тўпга ажойиб зарба бериб жамоасини танаффусга ғолиб ҳолда олиб чиқди.

Иккинчи бўлимни мадридилклар фаол бошлашди ва кетма-кет ҳужумлар 52-дақиқадаёқ ўз самарасини берди. Лука Модричдан узатма қабул қилиб олган Карим Бензема иккинчи уринишда аниқ зарба йўллаб, мувозанатни тиклади.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада ҳам бир нечта имкониятлар бўлди, айниқса «Реал» футболчилари ҳужумда фаол бўлишди. Аммо шу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди.

Шу тариқа, «Реал» очколарини 61тага етказиб олган ҳолда учинчи ўринда бормоқда. «Леганес» (41) 11-поғонага кўтарилиб олди.

ЛА ЛИГА. 32-ТУР

ЛЕГАНЕС – РЕАЛ МАДРИД - 1:1 (1:0)

Голлар: 1:0 – 45 Сильва, 1:1 – 51 Бензема.

Леганес: Куэльяр, Бустинса, Сиовас, Ньом, Сильва, Микель Весга (Ресио, 85), Перес, Эрасо (Эль-Жар, 71), Омеруо, Каррильо (Эн-Несири, 65), Брэйтуэйт.

Реал Мадрид: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Начо, Каземиро, Модрич, Иско (Васкес, 77), Вальверде, Асенсио (Бэйл, 81), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Карвахаль (48), Асенсио (61), Вальверде (67).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz