Қайднома

Қидирув

Сульшер: «Барса» азалдан кучли клуб, аммо ҳамма нарсани иложи бор...»

Сульшер: «Барса» азалдан кучли клуб, аммо ҳамма нарсани иложи бор...»

  16.04.2019 12:01
  0
  351
Сульшер: «Барса» азалдан кучли клуб, аммо ҳамма нарсани иложи бор...»

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер «Барселона»га қарши ўйин борасида фикрларини билдириб ўтди.

«Бундай ўйинлар «МЮ» учун одатий ҳолга айланиб қолган. Ўз имкониятларимиздан юқори даражада ўйнай олишимиз мумкинлигини биламиз. ЕЧЛ-1999 финали ажойиб ўтган, эмоцияларга бой ўйин. Мен «Камп Ноу»да фақат бир маротаба ўйаганман.

Ўйинга келсак, фақат битта гол уриб олиб, кейинчалик рақибга гол уриш учун имконият бермаслик ҳақида ўйлаяпман. Ҳозирча ҳисоб 0:1, лекин бу ўйин голларга бой ўтса имкониятларимиз юқорилайди. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Агар гол ўтказиб юбормасак, ўйинда қолишимизга ишончим комил.

Стандартлардан гол уришимиз мумкин, «Барселона» футболчиларига қараганда жисмонан кучлироқмиз. Лекин ҳимояни ҳам унутмаслик лозим. Мен 93-дақиқада гол уришимизга қарши эмасман. Ўзимизга ишонамиз, ҳар бир инсон ўзига хос қобилятга эга.

«ПСЖ»га қарши ўйинда камбэк қилишмизга ишонган эдик. Рақиб тўп назоратини қўлга олган бўлсада, биринчи бўлимда фақатгина бир сонияга ухлаб қолганмиз. Қолган дақиларда фақат ғалаба ҳақида ўйлаганмиз.

Азалдан «Барселона» кучли клуб, аммо боримизни бериб ўйнасак, фикрни бир жойга жамласак...  Бир сўз билан, концентрация – ҳал қилувчи вазият», - дейди Сульшер.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz