Қайднома

Қидирув

Марк Андре тер Штеген: «Барселона» «ПСЖ» эмас!»

Марк Андре тер Штеген: «Барселона» «ПСЖ» эмас!»

  16.04.2019 13:37
  0
  378
Марк Андре тер Штеген: «Барселона» «ПСЖ» эмас!»

Каталониянинг «Барселона» клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген «Манчестер Юнайтед»га қарши кечадиган ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашуви олдидан ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз ғалаба қозонишни жуда истаётган рақибга қарши майдонга тушамиз. Ғалаба қозонишни ким ҳам истамайди? Ҳа, улар бир нечта ўйинларни сафарда юта олишди. Лекин, биз жавоб ўйинида ҳимояга ётиб олишни хоҳламаймиз.

Икки жамоани ҳам қийин учрашув кутмоқда. «МЮ»да тезкор футболчилар бор, уларни назоратдан қочирмаслик керак.

Лекин, битта яхши хабар ҳам бор: биз сизга «ПСЖ» эмасмиз. Тўғри, вазият қалтис, устунлик кичкина. Шунчаки тўпни ушлаб ўйнасак бўлди, вазиятлар пайдо бўлади», - дейди тер Штеген.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz