Қайднома

Қидирув

«ПАХТАКОР» ВА ҚАТАР КЛУБЛАРИ МУНОСАБАТИ

«ПАХТАКОР» ВА ҚАТАР КЛУБЛАРИ МУНОСАБАТИ

  18.04.2019 08:52
  0
  425
«ПАХТАКОР» ВА ҚАТАР КЛУБЛАРИ МУНОСАБАТИ

ОЧЛ янги йўлга қўйилган йиллар Қатар клублари «Пахтакор» учун у қадар хавфли эмасди. Дейлик, ОЧЛ-2010га қадар Қатар футболи вакиллари «шерлар»га қарши баҳсларда бирор марта ғалаба нашидасини суришмаган. Кейинчалик, умумий вазият анча ўзгарди, айниқса, охирги 6 йилда. Мисол учун, ўтган йили кўпчилик «Пахтакор»нинг «Ал-Гарафа» майдонидан ғалаба билан қайтиб, ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишини кутганди. Бироқ «шерлар» мағлубиятга учраб, гуруҳ босқичидан четда қолишди. Мана, ОЧЛ-2019 гуруҳ раунди 3-тури «Пахтакор»ни яна Қатар клуби билан учраштирди. Тўғриси, Тошкентга Юлдузлар лигасининг янги чемпиони мақомида келган Доханинг «Ал-Садд» клубидан анчагина хавфсирагандик. Амалда кўрдикки, Қатар чемпиони бетакрор Хави бўлмаганида, ҳеч нарса қилолмасди. Қисқаси, айниқса, биринчи бўлимда яхшигина таассурот уйғотган «Пахтакор»ни энди Қатарда бўлиб ўтадиган жавоб ўйини кутиб турибди. «Шерлар»нинг сафар учрашувида ҳам муносиб ўйнашларига умид боғлашимиз мумкинми? Албатта, мумкин. Бинобарин, Шота Арвеладзе жамоаси шу кунга қадар жорий ОЧЛ доирасидаги барча ўйинларда  жонли футбол кўрсатди.

 

*** «Ал-Садд» - ОЧЛда ғалаба нашидасини сурган Ғарбий ва Марказий Осиёнинг охирги жамоаси (дохаликлар 2011 йилнинг 5 ноябрь куни кубокни бошлари узра баланд кўтаришган). Дарвоқе, «Пахтакор» ўша мавсум ҳам «Ал-Садд» билан гуруҳдош бўлган, аммо дохаликларни енголмаганди.

*** «Пахтакор» 2004, 2008, 2010, 2011, 2012, 2013 ва 2018 йиллар мавсумларида Қатар клубларига рўбарў келган. Аниқроқ айтсак, «шерлар» ҳозирга қадар қатарликлар билан 13 марта куч синашишган: гуруҳ босқичида - 10 марта, 1Ғ8 финал раундида - 1 марта ва саралаш ўйинида  - 1 марта.  Ҳозирча умумий статистика бўйича тенглик ҳукм сурмоқда: 13та ўйин, 4та ғалаба, 5та дуранг, 4та мағлубият. Айтганча, «Пахтакор» 13та ўйиндан атиги 2таси гол уролмаган.

«Пахтакор» ОЧЛда Қатар жамоаларига қарши

 

Т|р.

Сана

Босқич

Ўйин

«Пахтакор»нинг

голлари

Шаҳар, стадион,

мухлислар сони

Бош ҳакам

1

25.02.2004

Гуруҳ, 2-тур

«Пахтакор» -

«Қатар» СК - 1:0

Алексей Николаев (43)

Тошкент, «Пахтакор»,

 

2

19.05.2004

Гуруҳ, 6-тур

«Қатар» СК –

«Пахтакор» - 0:0

 

 

 

3

19.03.2008

Гуруҳ, 2-тур

«Ал-Гарафа» -

«Пахтакор» - 2:2

Асрор Алиқулов (68),

Фарҳод Тожиев (78)

Доха, «Ал-Гарафа», 2000

Ли Ги Йонг (Ж.Корея)

4

21.05.2008

Гуруҳ, 6-тур

«Пахтакор» -

«Ал-Гарафа» - 2:0

Зайниддин Тожиев (19),

Одил Аҳмедов (88-пен.)

Тошкент, МҲСК, 3000

Сатоп Тонгкхан (Таиланд)

5

11.05.2010

1|8 финал

«Ал-Гарафа» -

«Пахтакор» - 1:0

 

Доха, «Ал-Гарафа», 7283

Муҳсин Басма (Сурия)

6

16.03.2011

Гуруҳ, 2-тур

«Ал-Садд» -

«Пахтакор» - 2:1

Темурхўжа Абдухолиқов (57)

Доха, «Жассим бин Ҳамад», 3782

Чой Мюнг Йонг (Ж.Корея)

7

11.05.2011

Гуруҳ, 6-тур

«Пахтакор» -

«Ал-Садд» - 1:1

Станислав Андреев (60)

Тошкент, «Пахтакор», 2950

Андре ал Ҳаддоди (Ливан)

8

04.04.2012

Гуруҳ, 3-тур

«Пахтакор» -

«Ал-Араби» - 3:1

Шерзод Каримов (9), Дилшод

Шарофутдинов (74), Темурхўжа

Абдухолиқов (90}3)

Тошкент, «Жар», 5532

Тан Хаи (Хитой)

9

06.03.2012

Гуруҳ, 4-тур

«Ал-Араби» -

«Пахтакор» - 0:1

Темурхўжа Абдухолиқов (41)

Доха, «Гранд Ҳамад», 527

Наваф Шукраллоҳ (Баҳрайн)

10

03.04.2013

Гуруҳ, 3-тур

«Лаҳвия» -

«Пахтакор» - 3:1

Ғулом Ўрунов (40)

Доха, «Абдуллоҳ бин Халифа», 3414

Масааки Тома (Япония)

11

09.04.2013

Гуруҳ, 4-тур

«Пахтакор» -

«Лаҳвия» - 2:2

Ғулом Ўрунов (26), Даме

Траоре (56-авт.)

Тошкент, «Пахтакор», 8900

Тан Хаи (Хитой)

12

30.01.2018

Саралаш

(«плей-офф»)

«Ал-Гарафа» -

«Пахтакор» - 2:1

Жасур Ҳакимов (90}3)

Ал-Райян, «Тани бин Жассим», 2936

Моҳаннад Қосим (Ироқ)

13

09.04.2019

Гуруҳ, 3-тур

«Пахтакор» -

 «Ал-Садд» - 2:2

Ҳожиакбар Алижонов (9),

Драган Черан (41)

Тошкент,

«Пахтакор», 32315

Фу Минг (Хитой)

 

Рақиб клублар: «Ал-Гарафа» - 4 марта; «Ал-Садд» - 3 марта; «Қатар» СК, «Ал-Араби», «Лаҳвия» - 2 мартадан.

Гол муаллифлари: Темурхўжа Абдухолиқов - 3та; Ғулом Ўрунов - 2та; Алексей Николаев, Асрор Алиқулов, Фарҳод Тожиев, Зайниддин Тожиев, Одил Аҳмедов, Станислав Андреев, Шерзод Каримов, Дилшод Шарофутдинов, Жасур Ҳакимов, Ҳожиакбар Алижонов, Драган Черан - 1тадан. Автогол: Даме Траоре («Лаҳвия»).

Факт ўрнида. «Ал-Садд» ОЧЛда Саудия Арабистони клублари билан нақ 14 марта тўқнаш келган. Ўзбекистон жамоалари билан ўйинлари сони эса 11та: «Нефтчи» - 4 марта; «Пахтакор» - 3 марта; «Локомотив» ва «Насаф» - 2 мартадан.

ДОВУДИЙ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz