Дортмунтликлар агар Мюнхенда лоақал дуранг натижа қайд этишганида ҳам, чемпионат тугашига атиги 8 тур қолган паллада ашаддий рақибдан «Кумуш лаган»ни тортиб олиш борасида яхши имкониятни сақлаб қолишарди. Бироқ Нико Ковач бош-қарувидаги «Бавария» узоқ вақт турнир жадвали пешқадами бўлиб келган «Боруссия»ни сира аягани йўқ - 5:0. Икки клубнинг жорий мавсумдаги қарама-қаршилиги - соф драма. Ўзингиз ўйланг, бундан атиги 3 ой олдин «Дортмунд» Бундеслигада ҳақиқий «гегемон» мақомини олган «Бавария»дан нақ 9 очко олдинда эди. Ўзаро учрашувдан кейин эса...
Люсьен Фавр бошқарувида анча кучли таассурот уйғота бошлаган «Боруссия» февраль ойида шунчаки, ўз жойида депсиниб қолди. Аниқроғи, йилнинг 2-ойида кетма-кет 3та ўйинда дуранг натижа билан чекланди. Оддий айтганда, жамоа қисқа вақт ичида нақ 6 очко йўқотди. «Бавария» эса бу вақтда тезликни ошириб, дуч келган рақибларни мағлубият кўчасига бошлади. Аслида кузда жамоанинг чемпионлик пойгасига қайтиши мумкинлигига ҳеч ким ишонмаётганди. Боз устига, ёш мураббий Нико Ковач жамоа ичида ҳам муаммоларга учраганди. Дейлик, таркибдаги фахрийлар унга бўйсинишни истамай, низо чиқаришга уринишди. «Бавария» раҳбарияти эса бу вақтда ОАВ билан «ҳисоб-китоб» қилишдан бўшагани йўқ. Мюнхенликлар хусусан, матбуот вакилларини клубга ҳурматсиз муносабатда бўлаётганликда айблашди. Кейин эса «Голливуд» ФК бир сескандию, барчасини ўз ўрнига қўйди. Хусусан, 28-тур ўйинида «Боруссия»га ҳам заррача имконият қолдирмади. Тўғри, Фавр Мюнхен сафаридан олдин кадрлар етишмовчилиги муаммосига учради: Ашраф Ҳакими, Кристиан Пулишич ва Пако Алькасер каби муҳим футболчилар «Дортмунд»га ёрдам беролмадилар. Бироқ нима бўлганида ҳам, 0:5 катта шармандалик, барибир.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20