Қайднома

Қидирув

Дрейк – мағлубият тимсоли…

Дрейк – мағлубият тимсоли…

  20.04.2019 01:14
  0
  473
Дрейк – мағлубият тимсоли…

«Рома» раҳбарияти клуб футболчиларига таниқли рэпер Дрейк билан бирга суратга тушишни тақиқлаб қўйди. Қизиқ, нега? Римликлар уни мағлубиятга етакловчи тимсол ўрнида кўришяпти...

Хориж ОАВ ходимлари қизиқарли тадқиқот ўтказишди. Маълум бўлишича, Дрейк билан суратга тушган аксарият футболчилар шундан кўп ўтмай, ўз клубларида мағлубият аламини татиб кўришган экан. Бу борада фактлар ҳам бир талай:

1. Жейдон Санчо машҳур рэпер ёнида суратга тушганидан кейин Дортмунд «Боруссия»си Бундеслигадаги асосий рақиби - «Бавария» олдида шунчаки, ожиз қолди - 0:5.

2. Габонлик Пьер-Эмерик Обамеянг ҳам Дрейк билан суратга тушдию, «Арсенал» муҳим ўйинда «Эвертон»га ютқазди.

3. Кейинги «қурбон» аргентиналик Серхио Агуэро ва «Манчестер Сити». Жамоа тўпурарининг Дрейкка яқин туриши ЧЛда «Тоттенхэм»дан учралган мағлубиятга уланди.

4. Дрейк фотосуратига уйғун «лаънат»дан жабр кўрган охирги футболчи - Левен Курзава. Унинг жамоаси ўтган якшанба оқшоми чемпионлик марраси бўлиши кутилган ўйинни шунчаки, барбод қилди: «Лилль» - «ПСЖ» - 5:1. Яна бир томони, Курзава ушбу шармандали учрашувда атиги 10 дақиқа тўп сурди.

Хуллас, «Рома» раҳбарияти ушбу фактларга бефарқ қарагани йўқ. Ҳар ҳолда, Рим клубининг «Твиттер»даги саҳифасида футболчиларга жорий мавсум якунига қадар Дрейк билан суратга тушиш таъқиқлаб қўйилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz