Қайднома

Қидирув

Роналду «Ювентус»ни тарк этади

Роналду «Ювентус»ни тарк этади

  20.04.2019 16:06
  0
  402
Роналду «Ювентус»ни тарк этади

Португалиялик форвард Криштиану Роналду учун келаси мавсум «Ювентус» сафидаги сўнггиси бўлиши мумкин. La Repubblica тарқатган хабарга кўра, туринликлар ЕЧЛ чорак финал босқичида «Аякс»га имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этганидан кейин клуб ва футболчи ўртасидаги муносабат совуқлашган.

Шу боис, 34 ёшли футболчи клуб билан тузилган шартнома охирига қадар (2022 йилгача) «кекса синьора» сафида қолмоқчи эмас. Ҳужумчи 2020 йилнинг ёзида жамоани тарк этмоқчи.

Аслида, «Ювентус» ЕЧЛда ғолиб чиқиш мақсадида Роналдуни харид қилган эди. Криштианунинг биринчи мавсумида жамоа ўз мақсадига ета олмади.

Роналду ушбу мавсум «кекса синьора» сафида барча мусобақалар доирасида 38та ўйинда майдонга тушиб, 26та гол урди ва 12та голга ҳаммуаллифлик қилди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz