Қайднома

Қидирув

Абрамов ёмғирли ҳавога эътибор қаратди, Қосимов эса...

Абрамов ёмғирли ҳавога эътибор қаратди, Қосимов эса...

  20.04.2019 21:05
  0
  429
Абрамов ёмғирли ҳавога эътибор қаратди, Қосимов эса...

АГМК – “Бунёдкор”(0:1) учрашувидан сўнг дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини айтиб ўтди:

- Бугун иккала жамоа ҳам фақат ғалаба учун ўйнади. Фикримча, футбол ишқибозларига ёқадиган ўйин бўлди. Кучли ёмғир ҳам ўйинни чиройли бўлишига тўсқинлик қила олмади. ОКМК майдонидаги чим баланд бўлгани учун тўп тезроқ ҳаракатланади. Яхши футболчи ёмғирда ҳам қийинчиликсиз ўйнай олади. Катта муаммо туғдиргани йўқ. Биз ишлашда давом этамиз, олдинда меҳмонда иккита ўйин кутиб турибди, - деди мутахассис./

Кейин эса мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳам ўйин хусусидаги тассуротлари билан ўртоқлашди:

- Биз ўйинни шиддатли ва жанговор бўлишини кутган эдик. Учрашув курашларга бой бўлди. “Бунёдкор” жамоасини тўп билан қай тарзда муомала қилишини яхши биламиз. Биринчи бўлимда тўпни кўп йўқотдик. Шунга қарамасдан, жамоам охиргача курашди. Оддий вазиятда гол ўтказиб юбордик. “Бунёдкор” жамоаси жуда ҳам яхши ўйин кўрастди, уларни ғалаба билан табриклайман, - деди Миржалол Қосимов.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz