Қайднома

Қидирув

«А» Серия: «Ювентус» чемпионат тақдирини ҳал қилди

«А» Серия: «Ювентус» чемпионат тақдирини ҳал қилди

  20.04.2019 23:21
  0
  82
«А» Серия: «Ювентус» чемпионат тақдирини ҳал қилди

Италия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Ювентус» – «Фиорентина» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Альянц Стэдиум»да кечган баҳсда туринликларнинг қўли баланд келди.

Учрашув меҳмонларнинг фаоллигида бошланди ва дақиқадаёқ Никола Миленкович флоренсияликларин олиднга олиб чиқди. 37-дақиқа Алекс Сандро мувозанатни тиклади. Танаффусга қадар «бинафшалар»да яна бир нечта имкониятлар юзага келди, бироқ дарвозаларлар бошқа тўп киритилмади.

Иккинчи бўлимда туринликлар вазиятни ўнглай олишди ва тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. 53-дақиқада Пеццелья ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Шу тариқа, мазкур ғалаба «кекса синьора»га муддатидан аввла чемпионликни тақдим этди. Мусобақа тугашига олти тур қолганда «Юве» энг яқин таъқибчиси «Наполи»ни 20 очкога ортда қолдириб кетди.

Бу «Ювентус» учун кетма-кет саккизинчи чемпионлик бўлди.

«А» СЕРИЯ. 33-ТУР

ЮВЕНТУС – ФИОРЕНТИНА - 2:1 (1:1)

Голлар: 0:1 – 6 Миленкович, 1:1 – 37 Алекс Сандро, 2:1 – 53, автогол Пеццелья.

Ювентус: Шченсны, Ругани, Бонуччи, Жоау Канселу, Алекс Сандро, Матюиди, Джан, Куадрадо (Де Шильо, 87), Пьянич (Бентанкур, 65), Бернардески (Кин, 74), Роналду.

Фиорентина: Лафон, Миленкович, Чеккерини, Пеццелья, Ганцко, Дабо, Бенасси (Жерсон, 73), Кьеза (Муриэль, 66), Верету, Миральяс (Фернандеш, 80), Симеоне.

Огоҳлантириш: Жерсон (80).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz