Қайднома

Қидирув

Лука Йович «Реал»га йўл олиши мумкин

Лука Йович «Реал»га йўл олиши мумкин

  21.04.2019 17:23
  0
  526
Лука Йович «Реал»га йўл олиши мумкин

Мадриднинг «Реал» клуби «Айнтрахт» ҳужумчиси Лука Йовични ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди, дея хабар қилмоқда AS нашри.

Манбанинг қўшимча қилишича, томонлар сербиялик футболчининг трансфери борасида келишувга яқин туришибди. Трансфер 50-60 миллион еврога баҳоланмоқда. Тушган миқдорнинг 20 фоизи футболчининг собиқ клуби «Бенфика»га кетади.

«Реал» Йович учун курашда «Бавария»ни ортда қолдирган. Аввалроқ унга «Барселона»дан қизиқиш бўлганди, бироқ кейинчалик каталонияликлар мазкур фикрдан воз кечишганди.

Маълумот учун, жорий мавсум 21 ёшли футболчи Бундеслиганинг 27 ўйинида қатнашиб, 17та голга муаллиф бўлди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz