Қайднома

Қидирув

Роналду, “Ювентус” ва Аллегридан навбадаги рекордлар...

Роналду, “Ювентус” ва Аллегридан навбадаги рекордлар...

  21.04.2019 18:15
  0
  124
Роналду, “Ювентус” ва Аллегридан навбадаги рекордлар...

Сизга яхши маълумки, «Ювентус» А Сериянинг 33-турида «Фиорентина»ни мағлуб этиб (2:1), чемпионат ғолибига айланди, жамоа етакчиларидан бири Криштиану Роналду эса биринчи марта ва дастлабки мақсумдаёқ  Италия чемпиони бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли португалиялик “мегаюлдуз” «Манчестер Юнайтед» таркибида 3 карра Англия, «Реал» билан эса 2 марта Испания чемпиони бўлишга эришганди. Шу тариқа, у Англия, Испания ва Италия чемпионатларида ғалаба қозонган тарихдаги 1-рақамли футболчига айланди.

Криштиану Роналду Италиядаги илк мавсумдаёқ 27та ўйинида 19та гол (11та гол+пас)   киритишга эришди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Турин клуби муддатидан олдин, лига якунига 5та тур қолганида қаторасига 8-марта бош совринни ўзиники қилиб олди. Эндиликда «Юве» музейидан 35-скудетто жой олади. Ҳар иккала кўрсаткич – жами 35 марта ва узлуксиз 8 мавсум чемпион бўлиш А Серия учун рекорд натижа саналади. Расман 117 маротаба ўтказилган биринчиликда ғолиб чиқиш бўйича иккинчи ўрин «Милан» ва «Интер» клубларига тегди – миланликлар 18 мартадан Италия чемпиони бўлишган.

Таъкидлаш ўринлики, А серияда энг кўп чемпион бўлган ҳам “кекса сеньоралар” бўлишди. Улар 2012- 2019 йилгача кетма-кет 8 марта олтин медалларга сазовр бўлишди. Бу борада уларга чқинроқ натижа кўрсатганлар -  Интер(2006-2010)  ва Торино (1943-1949)жамоалари кетма-кет 5 мартадан чемпион бўлишган.

Айтганча, жамоа бош мураббийи Массимо Аллегри ТОП-5 миллий чемпионатларида  бир жамоа сафида кетма-кет 5 марта чемпион бўлган 2-мураббйи бўлди. Аллегридан олдин  Мигель Мунос Испания премьеросида 1961-1965 йиллар давомида “Реал” Мадрид билан худдий шундай натижа қайд этган экан...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz