Қайднома

Қидирув

АПЛ: «МЮ»да йирик ва «Арсенал»да кичик мағлубият, «Ливерпуль»да ишончли ғалаба

АПЛ: «МЮ»да йирик ва «Арсенал»да кичик мағлубият, «Ливерпуль»да ишончли ғалаба

  21.04.2019 22:47
  0
  109
АПЛ: «МЮ»да йирик ва «Арсенал»да кичик мағлубият, «Ливерпуль»да ишончли ғалаба

Англия премьер лигаси 35-туридан ўрин олган бугунги баҳслар ўз поёнига етди.

«Гудиссон Парк»да бўлиб ўтган «Эвертон» – «Манчестер Юнайтед» баҳсида мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Ришарлисон чалқанча усулда зарба йўллаб майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим ўрталарида мезбонлар қарши ҳужумни голг айлантиришди. Гильфи Сигурдссон узоқ масофадан де Хеа дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг иккинчи голини урди.

56-дақиқада Люка Динь яна узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 64-дақиқада Тео Улокотт мерсисайдларнинг тўртинчи голини урди.

Шу тариқа, «Эвертон» очколаринин 49тага етказиб олган ҳолда еттинчи ўринга кўтарилиб олди. «МЮ» (64) эса олтинчи поғонада бормоқда.

АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР ЛИГАСИ. 35-ТУР

ЭВЕРТОН – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД - 4:0 (2:0)

Голлар: 1:0 – 13 Ришарлисон, 2:0 – 28 Сигурдссон, 3:0 – 56 Динь, 4:0 – 64 Уолкотт.

Эвертон: Пикфорд, Динь (Жагелка, 85), Коулмэн, Зума, Кин, Бернард, Гуйе (Маккарти, 76), Шнайдерлин, Сигурдссон, Ришарлисон (Уолкотт, 51), Кэлверт-Льюин.

Манчестер Юнайтед: де Хеа, Диогу Далот, Линделеф, Смоллинг, Жонс (Янг, 46), Фред (Мактомини, 46), Матич, Погба, Марсьяль, Лукаку, Рэшфорд (Перейра, 77).

Огоҳлантиришлар: Гуйе (23), Мактомини (68).

Куннинг иккинчи баҳси «Кардифф» ҳамда «Ливерпуль» ўртасида кечди. «Кардифф Сити Стэдиум»да кечган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Ўйин мерсисайдларнинг устунлигида ўтган бўлсада ҳисоб 57-дақиқага келиб очилди, Жординьо Вейналдум бурчакдан узатиб берилган тупга тўхтатмасдан зарба бериб дарвозани ишғол қилди.

Ўйин якунланиши арафасида мезбон ҳимоячилари Муҳаммад Салоҳни жарима майдони ичида қўполлик билан тўхтатишди. Белгиланган пенальтини Жеймс Милнер аниқ бажариб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Шу тариқа, «Ливерпуль» очколарини 88тага етказиб олган ҳолда биринчи ўринга қайтди ва битта захира ўйини бор «Ман Сити»ни икки очкога ортда қолдирмоқда.

АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР ЛИГАСИ. 35-ТУР

КАРДИФФ – ЛИВЕРПУЛЬ - 0:2 (0:0)

Голлар: 0:1 – 57 Вейналдум, 0:2 – 81, пенальти Милнер.

Кардифф: Этериж, Манга, Беннетт, Пелтьер, Моррисон, Гуннарссон, Камараса, Мендес-Лэйнг, Роллс (Бакуна, 79), Хойлетт (Мерфи, 83), Ньяссе (Зохоре, 67).

Ливерпуль: Алиссон, Матип, Александер-Арнолд (Гомес, 86), ван Дейк, Робертсон, Хендерсон, Вейналдум, Кейта (Фабиньо, 71; Милнер, 75), Мане, Салах, Фирмино.

Огоҳлантиришлар: Гуннарссон (80), Милнер (90).

Ваниҳоят, 35-тур доирасида сўнгги ўйин «Арсенал» ва «Кристал Пэлас» ўртасида бўлиб ўтди.

Уйинни меҳмонлар шиддат билан бошлашди. Кристиан Бентеке 17-дақиқада ҳисобни очишга эришди. Иккинчи бўлим бошида Месут Озил жамоасининг ажойиб комбинациясини муваффақиятли якунлаб, ҳисобни тенглаштирган бўлса, 61-дақиқада Заа яна «бургутлар»ни олдинга олиб чиқди.

Орадан 8 дақиқа ўтиб Макартур ҳисобни 1:3 кўринишига олиб келди. «Арсенал» клуби қолган вақт давомида ҳужумга зўр беришига қарамай фақатгина Обамеянг 77-дақиқада гол уришга эришди. Шу билан майдон эгалари мағлубиятни тан олишди.

Шу тариқа, «Арсенал» 66 очко билан тўртинчи ўринда қолди. Меҳмонлар эса 12-поғонада кўтарилиб олишди.

АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР ЛИГАСИ. 35-ТУР

АРСЕНАЛ – КРИСТАЛ ПЭЛАС - 2:3 (0:1)

Голлар: 0:1 – 17 Бентеке, 1:1 – 47 Озил, 1:2 – 61 Заа, 1:3 – 69 Макартур, 2:3 – 77 Обамеянг.

Арсенал: Лено, Женкинсон (Мэйтленд-Найлз, 46), Мустафи, Мавропанос (Ивоби, 46), Колашинац, Эл-Ненни (Торрейра, 68), Гендузи, Озил, Косьельни, Обамеянг, Ляказетт.

Кристал Пэлас: Гуаита, Уан-Биссака, Уорд, Дэнн, Келли, Миливоевич, Майер (Таунсенд, 80), Куяте, Макартур, Заа, Бентеке (Айю, 78).

Огоҳлантиришлар: Мавропанос (16), Озил (63), Гендузи (68), Уорд (81), Мустафи (85).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz