Қайднома

Қидирув

Ла Лига: Бенземанинг хэт-триги «Реал»га йирик ғалаба келтирди

Ла Лига: Бенземанинг хэт-триги «Реал»га йирик ғалаба келтирди

  21.04.2019 23:27
  0
  414
Ла Лига: Бенземанинг хэт-триги «Реал»га йирик ғалаба келтирди

Испания чемпионати 33-тури доирасидаги «Реал» – «Атлетик» учрашувида мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувни мезбонлар қатор ҳужумлар билан бошлашди, бироқ биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим дебюти мадридликлар учун омадли келди. Карим Бензема бўлимнинг иккинчи дақиқасидаёқ жамоасини олдинга олиб чиқди.

76-дақиқада франциялик ҳужумчи дублини нишонлаб жамоасининг ҳисобдаги устунлигини оширди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Бензема ўзининг ва жамоасининг учинчи голини урди.

Шу тариқа, «Қироллик клуби» очколарини 64тага етказиб олган ҳолда учинчи ўринда боришмоқда. «Атлетик» (46) эса еттинчи ўринга қолди.

ЛА ЛИГА. 33-ТУР

РЕАЛ МАДРИД – АТЛЕТИК - 3:0 (0:0)

Голлар: 1:0 – 47 Бензема, 2:0 – 76 Бензема, 3:0 – 90 Бензема.

Реал Мадрид: Навас, Карвахаль, Вальехо, Варан, Марсело, Модрич, Кроос (Иско, 70), Асенсио (Браим Диас, 84), Каземиро, Васкес (Бэйл, 70), Бензема.

Атлетик: Яго Эррерин, Йерай Альварес, Мартинес, Берчиче, Иньиго Лекуэ, Сан Хосе, Беньят, Кордоба (Лопес, 76), Рауль Гарсия (Адурис, 76), Муниаин, Иньяки Уильямс.

Огоҳлантиришлар: Кордоба (3), Берчиче (15), Рауль Гарсия (45), Мартинес (53), Кроос (69), Навас (82).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz