Қайднома

Қидирув

«Аякс» де Лигт борасидаги ҳар қандай таклифни «Барса»га маълум қилади

«Аякс» де Лигт борасидаги ҳар қандай таклифни «Барса»га маълум қилади

  22.04.2019 12:47
  0
  492
«Аякс» де Лигт борасидаги ҳар қандай таклифни «Барса»га маълум қилади

Голландиянинг «Аякс» клуби ҳимоячиси Матейс де Лигт фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин, дея хабар қилмоқда ESPN нашри.

Манбада таъкидланишича, каталонияликлар раҳбарияти 19 ёшли футболчининг трансфери билан боғлиқ вазиятни ўз назоратида ушлаб турибди. Томонлар келишувга эришишган, агар футболчи борасида бошқа таклиф тушадиган бўлса, амстердамликлар клуби бу ҳақда «Барса»ни огоҳлантиради.

«Аякс» сардори ҳам «Барселона»га ўтиш ниятида. Унинг агенти Мино Райола «кўк-анорранглилар» билан мунтазам алоқада бўлиб турибди.

Голландиялик футболчининг трансфери 80 миллион еврога баҳоланмоқда. Унга шунингдек, «Ювентус» ва «Бавария»дан ҳам қизиқиш бор.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz