Қайднома

Қидирув

ОЧЛ: «Пахтакор» Қатарда мағлубиятга учради

ОЧЛ: «Пахтакор» Қатарда мағлубиятга учради

  22.04.2019 23:09
  0
  374
ОЧЛ: «Пахтакор» Қатарда мағлубиятга учради

Осиё чемпионлар лигасининг «D» гуруҳида иштирок этаётган «Пахтакор» бугун Қатарнинг «Ас-Садд» клуби меҳмони бўлиб, аламли тарзда мағлубиятга учради.

Хави бу сафар ҳам ўз сўзини айтди. У баҳснинг 10-дақиқасида жарима зарбасини ажойиб тарзда голга айлантирди. Қувватов фақатгина томошабин вазифасини ўтаб берди.

Ўтказиб юборилган голдан кейин пахтакорчилар ташаббусни ўз томонларига оғдириб, доҳаликлар дарвозаси томон босимни оширишди. Уларнинг саъй-ҳаракатлари 30-дақиқада ўз самарасини берди. Бурчакдан етказилган узатмани Кримец бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимда устунлик тўлалигича «Ас-Садд» томонида бўлган бўлса, Арваледзе шогирдлари ҳимояланишга мажбур бўлишди. Айниқса, Хави томонидан йўлланган иккита ўта хавфли зарбаларни дарвозабонимиз бартараф этишга муваффақ бўлди.

Ўйин дуранг сари яқинлашаётган эди. Аммо ўйиннинг асосий вақти тугашига 3 дақиқа қолганида ҳимоячи Шерзод Аъзамов рақиб футболчилари қуршовида бўлишига қарамай, уларни алдамоқчи бўлди ва тўпни йўқотди. Хавининг пасидан кейин Боғдод Буниджа яккама-якка вазиятга чиқди ва дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа, «Пахтакор» ушбу мағлубиятдан кейин жадвалда 3-ўринга тушиб қолди.

ОЧЛ. «D» ГУРУҲИ, 4-ТУР

«АС-САДД» - «ПАХТАКОР» 2:1 (1:1)

Голлар: Хави (9), Боғдод Буниджа (87) — Егор Кримец (30)

Ас-Садд: Саад аш-Шийб, Абдулкарим Ҳассан, Ҳамид Исмоил, Ториқ Салман, Буалим Хухий, Салим ал-Ҳажрий (Жун Ву Йонг 79), Хави (с), Габи, Али Асадилла (Ёсир Исо 66), Ҳасан ал-Ҳайдос, Бағдод Бунайжа.

Пахтакор: Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец (С), Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Игорь Сергеев 88), Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достон Ҳамдамов (Жасур Яхшибоев 84), Марат Бикмаев (Жавоҳир Сидиқов 62).

Огоҳлантиришлар: Габи (40), Ҳамид Исмоил (58) — Драган Черан (20), Санжар Қувватов (32), Одил Ҳамробеков (36), Достон Ҳамдамов (69), Егор Кримец (89).

Бош ҳакам: Жумпей Иида (Япония)


Манба: www.std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz