Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Бёрнли» сафарда «Челси»дан очко олди

АПЛ: «Бёрнли» сафарда «Челси»дан очко олди

  23.04.2019 07:51
  0
  340
АПЛ: «Бёрнли» сафарда «Челси»дан очко олди

Англия чемпионатининг 35-туридан ўрин олган «Челси» – «Бёрнли» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Стэмфорд Бриж»да бўлиб ўтган баҳсда жанговар дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида меҳмонлар Хендрикнинг ажойиб зарбасидан сўнг олдинга ўтиб олишди. Бироқ 12-дақиқада Нголо Канте мувозанатни тиклашга эришди. Орадан икки дақиқа ўтиб Гонсало Игуаин лондонликларни олдинга олиб чиқди.

24-дақиқада Эшли Барнс ҳисобни тенглаштирди ва шу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди.

Шу тариқа, «Челси» очколарини 67тага етказиб олган ҳолда тўртинчи ўринга кўтарилди. «Бёрнли» (40) 15-поғонада бормоқда.

АПЛ. 35-ТУР

ЧЕЛСИ – БЁРНЛИ - 2:2 (2:2)

Голлар: 0:1 – 8 Хендрик, 1:1 – 12 Канте, 2:1 – 14 Игуаин, 2:2 – 24 Барнс.

Челси: Аррисабалага, Эмерсон, Давид Луиз, Аспиликуэта, Кристенсен, Лофтус-Чик, Канте (Ковачич, 46), Хадсон-Одои (Педро, 41), Жоржиньо, Азар, Игуаин (Жиру, 77).

Бёрнли: Хитон, Тарковски, Ми, Лоутон, Тэйлор, Хендрик, Вествуд, Корк, Вуд, Барнс, Макнил.

Огоҳлантиришлар: Хитон (32), Педро (90), Ковачич (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz