Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Тоттенхэм» қийинчилик билан «Брайтон»ни мағлуб этди

АПЛ: «Тоттенхэм» қийинчилик билан «Брайтон»ни мағлуб этди

  24.04.2019 02:03
  0
  373
АПЛ: «Тоттенхэм» қийинчилик билан «Брайтон»ни мағлуб этди

Англия чемпионатининг қолдирилган 33-туридан ўрин олган «Тоттенхэм» – «Брайтон» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Тоттенхэм Хотспур Стэдиум»да кечган баҳсда мезбонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувда ҳисоб 88-дақиқага келиб очилди, Кристиан Эриксен узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб «шпорлар»га муҳим уч очкони келтирган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, лондонликлар очколарини 70тага етаказиб олган ҳолда учинчи ўринда боришмоқда.

АПЛ. 33-ТУР

ТОТТЕНХЭМ – БРАЙТОН - 1:0 (0:0)

Гол: 1:0 – 88 Эриксен.

Тоттенхэм: Льорис, Алдервейрелд, Триппьер, Вертонген, Роуз, Алли, Ваньяма (Дэвис, 82), Эриксен, Лукас Моура (Янссен, 80), Льоренте, Сон Ҳин Мин (Фойт, 90).

Брайтон: Райан, Данк, Монтойя, Даффи, Бернардо, Гросс, Биссума (Кайяль, 86), Стивенс, Джаханбахш (Марч, 73), Локадия, Андоне (Мюррей, 64).

Огоҳлантиришлар: Андоне (35), Эриксен (46), Бернардо (75).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz