Қайднома

Қидирув

Бугун ва беш йил аввал...

Бугун ва беш йил аввал...

  25.04.2019 03:43
  0
  536
Бугун ва беш йил аввал...

France Football - жаҳондаги энг нуфузли нашрлардан бири. Биз уни «Олтин тўп» соврини учун яхши кўрамиз. Яқинда у жорий мавсумдаги энг кўп маош олган мураббий ва ўйинчилар билан таништирди. Ҳозир мураббийлар мавзусига тўхталамиз. Юқори бешликда кутилмаган ҳолатга дуч келдик, аммо бу ҳақда гапиришдан аввал ҳозирги рейтингни мавсум-2013|2014дагиси билан солиштирсак. Беш йил аввалги маошлар миқдори Forbes фактларидан олинган, аммо бошқа манбалар ҳам шунга ўхшаш рақамларни тақдим этишган.

*** Дастлабки қизиқ ҳолат - дастлабки бешликка Тьерри Анрининг ҳам қўшилгани. France Football аниқлик киритишича, 25 ярим миллион - уч ойлик маош ва истеъфога чиқарилгани учун товон пули. Лекин барибир, сумма жуда катта ва тушунарсиз. «Монако»нинг ушбу мураббийдан тезда қутулганини энди англадик. Натижалар яхшиланмади, жамоа менежментида ҳам тезкор ўзгаришлар кузатилди.

*** Пеп Гвардиола ва Жозе Моуриньо - ҳар икки рейтингдан ўрин олган мураббийлар. Дарвоқе, уларнинг иккиси ҳам клубларини ўзгартиришган, ишсиз юрган Жозе эса бу мавсум испаниялик ҳамкасбидан кўпроқ маош олган. Қўшимчасига, «МЮ» уни муддатидан аввал ишдан бўшатгани учун товон пули ҳам тўлаган.

*** Беш йил аввал энг йирик маошлардан бири Россияда бўлган. У миллий терма устози Фабио Капеллога тўланган - 9,5 (айрим манбаларда 7 кўрсатилган) миллион евро. Мазкур жамоанинг бугунги кундаги бош мураббийи Станислав Черчесов бундан анча кам маош олади.

*** Диего Симеоненинг «Атлетико»да иш бошлаганига етти йилдан ошиқроқ вақт бўлди. Унинг нима сабабдан бошқа топ-клубга ўтиб кетмаётгани ҳақидаги саволга жавобни мазкур рўйхатдан топиш мумкин. «Атлетико» Диегони жаҳоннинг энг кўп маош олувчи мураббийига айлантирган, боз устига, фарқ жуда катта. Дейлик, Жозе Моуриньонинг маоши миқдори Симеоненикидан 10 миллионга кам.

*** Эътибор беринг, йирик миқдордаги маошлар бир неча марта ошган. Гвардиола беш йил аввал олган 17,6 миллион ҳозир етакчи бешликка кириш учун етарли эмас. Бошқа бир қизиқ ҳолат: беш йил аввал энг йирик маошлар «Бавария», «Челси», «Гуанжоу», Россия термаси ва «Реал»да бўлган. Бу йилги рўйхатда мазкур жамоаларнинг ҳеч биридан вакил йўқ.

France Football маълумотларига кўра, кучли ўнликка шунингдек, Анчелотти, Клопп, Венгер, Аллегри ҳамда Жардим ҳам киришган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz