Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Арсенал» сафарда «Вулверхемптон»дан жиддий зарба қабул қилиб олди

АПЛ: «Арсенал» сафарда «Вулверхемптон»дан жиддий зарба қабул қилиб олди

  25.04.2019 01:42
  0
  352
АПЛ: «Арсенал» сафарда «Вулверхемптон»дан жиддий зарба қабул қилиб олди

Англия премьер лигаси 31-тури доирасида қолдирилган «Вулверхемптон» ҳамда «Арсенал» ўртасидаги баҳс ўз поёнига етди.

«Молине Стэдиум»да кечган ўйиннинг биринчи бўлими лондонликлар учун дахшатнинг ўзгинаси бўлди. Сабаби 28-дақиқада Рубен Невеш жарима зарбасидан ҳисобни очган бўлса, 39-дақиқада Мэт Доерти боши билан иккинчи голни «тўпчилар» дарвозасига жойлаб қўйди.

Биринчи бўлимга қўшиб берган дақиқалар ўтиб бораётган бир вақтда эса Диего Жота ажойиб рейдидан сўнг ҳисобни йириклаштиришга муваффақ бўлди.

Мазкур голларга «Арсенал» фақат биргина гол билан жавоб берди. Сократис Папастатопулос гол муаллифи.

АПЛ. 31-ТУР (қолдирилган ўйин)

ВУЛВЕРХЭМПТОН – АРСЕНАЛ - 3:1 (3:1)

24 апрель, 23:45. «Молине Стэдиум»

Голлар: 1:0 – 28 Рубен Невеш, 2:0 – 37 Доэрти, 3:0 – 45 Диогу Жота, 3:1 – 80 Папастатопулос.

Вулверхэмптон: Руй Патрисиу, Доэрти, Боли, Беннетт, Кастро, Рубен Невеш, Моутинью (Гиббс-Уайт, 90), Диогу Жота (Кавалейру, 78), Дендонкер, Коуди, Хименес (Траоре, 82).

Арсенал: Лено, Папастатопулос, Косьельни, Монреаль, Мэйтленд-Найлз, Торрейра (Гендузи, 59), Озил, Джака, Мхитарян (Колашинац, 58), Ивоби (Нкетиа, 71), Ляказетт.

Огоҳлантиришлар: Доэрти (17), Монреаль (27), Джака (31), Торрейра (45), Беннетт (84).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz