Қайднома

Қидирув

Германия кубоги: «Бавария» қийин ғалаба билан финалга йўл олди

Германия кубоги: «Бавария» қийин ғалаба билан финалга йўл олди

  25.04.2019 01:54
  0
  343
Германия кубоги: «Бавария» қийин ғалаба билан финалга йўл олди

Германия кубоги иккинчи ярим финал баҳси ўз поёнига етди. Унда «Вердер» «Бавария»га қарши ўйинади ва учрашув мюнхенликларнинг кичик фарқдаги ғалабаси билан якунланди.

Левандовски 36-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Мюллер 63-дақиқада орадаги фарқни иккитага етказди. Аммо ўзида ирода топа олган бременликлар 74-дақиқада Осако, 75-дақиқада Рашицанинг голларидан сўнг мувозанатни тиклашди.

Бироқ, 80-дақиқада «Бавария»да пенальти тепиш имконияти юзага келди. польшалик ҳужумчи буни аниқ амалга ошириб, жамоасини Германия кубоги финалига олиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, кечаги биринчи яримфиналда «Лейпциг» «Гамбург»ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

ГЕРМАНИЯ КУБОГИ. ЯРИМ ФИНАЛ

ВЕРДЕР – БАВАРИЯ - 2:3 (0:1)

24 апрель, 23:45. «Везерштадион»

Голлар: 0:1 – 36 Левандовски, 0:2 – 63 Мюллер, 1:2 – 74 Осако, 2:2 – 75 Рашица, 2:3 – 80, пенальти Левандовски.

Вердер: Павленка, Велькович, Аугустинссон (Харник, 81), Гебре Селассие, Мойсандер, Эггештайн, Мевальд (Писарро, 65), Рашица, Классен (Эггештайн, 89), Осако, Крузе.

Бавария: Ульрайх, Боатенг, Алаба, Киммих, Хуммельс, Гнабри (Горетцка, 58), Мартинес, Алькантара (Хамес, 76), Коман, Мюллер (Рафинья, 89), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Классен (25), Хуммельс (26), Крузе (84), Хамес (84), Левандовски (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz