Қайднома

Қидирув

Италия кубоги: «Лацио» сафарда «Милан»ни енгиб финалга йўл олди

Италия кубоги: «Лацио» сафарда «Милан»ни енгиб финалга йўл олди

  25.04.2019 02:11
  0
  488
Италия кубоги: «Лацио» сафарда «Милан»ни енгиб финалга йўл олди

Италия кубоги ярим финали доирасидаги «Милан» ҳамда «Лацио» ўртасидаги баҳс ўз поёнига етди. «Сан-Сиро»да кечган ўйин меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса, ягона гол 58-дақиқада Корреа томонидан киритилди. Жамоаларнинг Римдаги биринчи ўйинида ҳисоб очилмаган эди.

Шундай қилиб, «Лацио» Италия кубоги мусобақасининг бу мавсумдаги биринчи финалчисига айланди. Уларга финалда «Аталанта» ёки «Фиорентина» рақиблик қилади.

ИТАЛИЯ КУБОГИ. ЯРИМ ФИНАЛ (жавоб учрашуви)

МИЛАН – ЛАЦИО - 0:1 (0:0)

24 апрель, 23:45. «Сан-Сиро»

Гол: 0:1 – 58 Корреа.

Милан: Рейна, Кальдара (Кутроне, 65), Романьоли, Калабрия (Конти, 40), Мусаккьо, Бакайоко, Лаксальт, Кастильехо (Чалханоглу, 57), Кессиэ, Сусо, Пионтек.

Лацио: Стракоша, Луис Фелипе, Ачерби, Баштуш, Ромуло, Луис Альберто (Бадель, 85), Лулич, Корреа (Кайседо, 75), Милинкович-Савич (Пароло, 15), Лейва, Иммобиле.

Огоҳлантиришлар: Луис Фелипе (37), Мусаккьо (70), Кайседо (78), Бакайоко (79).

Биринчи ўйин - 0:0


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz