Қайднома

Қидирув

26 апрель кунги "Динамо" - "Навбаҳор" учрашуви Самарқандда ўтказилади

26 апрель кунги "Динамо" - "Навбаҳор" учрашуви Самарқандда ўтказилади

  25.04.2019 09:18
  0
  308
26 апрель кунги

Бир неча куни давомида ёғаётган тинимсиз ёмғир оқибатида 24 апрель, чоршанба куни эрталаб Самарқанддаги "Динамо" стадиони майдони сув билан тўлди. Бу борада қатор ОАВлари хабар эълон қилди.

23-24 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида тинимсиз ёққан кучли ёмғир туфайли ва "Динамо" ўйингоҳи шаҳар сатҳидан нисбатан пастроқда эканлиги боис, катта сув оқими стадион ичига кирди ва ўйингоҳ дренаж тизими бундай босимдаги сувни бир вақтнинг ўзида тортолмади. 
Аммо ёмғир тингач, ўйингоҳ дренаж тизими ҳамда олиб борилган ишлар натижасида соат 14:00гача фавқулотда ҳолат тўлиқ бартараф этилди, ўйингоҳ ҳолати борасида ПФЛга тушунтириш берилди.

Суперлига 6-тури доирасидаги 26 апрель жума кунги “Динамо” – “Навбаҳор” учрашувига қадар стадион майдони ҳолати, айни дамдаги ҳолатдан янада кўркам кўринишга келади, деб хабар бермоқда самарқандликлар матубот хизмати.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz