Қайднома

Қидирув

Сульшер: «Гвардиоланинг жамоаси ақлбовар қилмас ишларни бажармоқда»

Сульшер: «Гвардиоланинг жамоаси ақлбовар қилмас ишларни бажармоқда»

  25.04.2019 14:57
  0
  343
Сульшер: «Гвардиоланинг жамоаси ақлбовар қилмас ишларни бажармоқда»

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛ 31-тури доирасидаги «Манчестер Сити»дан учралган мағлубиятга (0:2) изоҳ берди.

«Биз етарлича реакцияга эга бўлдик. Аммо биздан кучлироқ бўлган рақиб ғалаба қозонди. Қандай ўйнаганимизни кўрдингиз, бироқ бунинг ўзи етарли бўлмади.

Жамоалар ўртасида маҳорат фарқи бор. Шунинг учун улар биринчи ўринда, биз эса ҳозирги жойимиздамиз. Стандартларни улар белгиладилар. Манчестерда яшаб туриб, бунга рози бўлмаслигимиз керак. Улар билан фарқни қисқартириб, улардан ўзиб кета оламизми, бу ўзимизга боғлиқ.

Бугун кимдир югурмади дея олмайсиз. Хоҳиш-истагимизни кўрдингиз. Бунинг устида ишлашимиз керак. Пепга бу мавсум қийин кечди, аммо у ҳаммасини ўнглаб олди ва энди ҳамма учун ўрнак. Бу мамлакатнинг энг яхши жамоаси.

Гвардиоланинг жамоаси ақлбовар қилмас ишларни бажармоқда ва буни биз шаҳарда ҳаммадан яқин жойда ҳис қилиб турибмиз», - дейди Сульшер.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz