Қайднома

Қидирув

ЭЛДОР, БЎШАШМА ЗИНҲОР!!!

ЭЛДОР, БЎШАШМА ЗИНҲОР!!!

  26.04.2019 16:06
  0
  922
 ЭЛДОР, БЎШАШМА ЗИНҲОР!!!

Элдор Шомуродовнинг «Спартак» дарвозасига урган голини кўрдингизми? Қойил, Элдор! Бу йигитимиз ҳали еврофутбол марказида ҳам барчамизга ғурур бағишлайди. Фақат ўз устида ишлашдан тўхтамаса, бас. Кўряпмизки, Шомуродов иқтидор бобида чакки эмас, энг юқори талабларга жавоб берадиган бир қатор ижобий сифатларга эга. Ҳа, вақтида Виталий Денисов ва айниқса, Одил Аҳмедовни ҳам Европанинг кучли чемпионатларидан бирида кўришга умид боғлаганмиз, аммо уларга нимадир етишмади. Дейлик, Одилга балки «Анжи»да кўпроқ қолиб кетгани халақит бергандир. Кейин «Краснодар»да ҳам меъёридан кўп ўйнади, шекилли. Оддий айтганда, Одил вақтида кетишга журъат қилмадими ёки бошқа сабаби борми, Россия чемпионатидан нарига ўтгани йўқ. Аслида у ўша АПЛ ёки Ла-лигада бемалол ўйнаб кетиши мумкин эди. Демоқчиманки, Элдор энди масаланинг шу томонини ҳам ҳисобга олиши шарт. Яъни «Ростов»да астойдил ишлаш баробарида еврофутбол марказига кўчиб ўтиш имконияти туғилган паллада кетишни пайсалга солмаслиги керак, менимча.

Музаффар КАРИМБОЕВ, Фарғона шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz