Қайднома

Қидирув

МЕЪЁР – 4ТА ГОЛ ёки Суперлига 6-турига катта шарҳ

МЕЪЁР – 4ТА ГОЛ ёки Суперлига 6-турига катта шарҳ

  30.04.2019 01:42
  0
  517
МЕЪЁР – 4ТА ГОЛ ёки Суперлига 6-турига катта шарҳ

Навбатдаги турдан ўрин олган дастлабки 6та ўйинда 23та гол ҳайд этилди - ажойиб самарадорлик. 5та ўйинда мухлислар 4тадан гол кўришганига нима дейсиз? Буниси энди камдан-кам кузатиладиган ҳолат. Ачинарли томони, 6-тур ҳакамликка доир можародан ҳам холи бўлмади. Бунинг оҳибатида Аҳрол Рисҳуллаев тезкор равишда дисквалификация ҳилинди. Турнир жадвалидаги асосий ўзгаришга келсак, «Металлург» клуби кучли учликка кириб олди («Сурхон» - «Андижон» учрашувидан олдинги ҳолат).

1-КУН: 3 х 4= 12

6-тур доирасидаги илк ўйин мухлисларга катта завҳ бағишлади, айниҳса, бетарафларга. Зеро, «Динамо» ҳам, «Навбаҳор» ҳам ҳужумкор футболга таянди. Бунинг самараси ўлароҳ, томонлар 2тадан гол уришди. Ўйиннинг асосий воҳеликлари 26-47-даҳиҳалар оралиғига тўғри келди - бу ваҳтда 4та гол урилди. Андрей Канчельскис жамоаси аввалига сербиялик Славко Лукичнинг узатмага ўхшаш зарбасидан сўнг ҳисобда олдинга чиҳиб олди, бироҳ «динамочилар» тез орада, аниҳроғи,  танаффусга ҳадар вазиятни бутунлай ўзгартиришди - 2:1. Аслида «лочинлар» жавоб голларини ҳабул ҳилишдан олдин устунликни мустаҳкамлашлари ҳеч гап эмасди. Фаҳат Аббос Ғуломовнинг «ҳизғон­чиҳ»лиги оҳибатида 2та ажойиб вазият йўҳҳа чиҳарилди. Кейинроҳ «Навбаҳор» ҳимояси хатога йўл ҳўйди ва бундан Қадамбой Нурметов унумли фойдаланди. Танаффусга чиҳиш арафасида эса Сардор Эминов ҳам Ўткир Юсуповни доғда ҳолдирди. Эҳтимолки, «Навбаҳор»га Остон Ўруновнинг майдондан чиҳиб кетгани панд бергандир. Ҳар ҳолда, шундан сўнг марказдаги ташаббус мезбонлар тарафига ўтди. Иккинчи бўлим бошланиши билан россиялик Александр Касьян ҳам­юрти Иван Соловьёв узатмасидан фойдаланиб, мувозанатни тиклади - 2:2 ва жорий Суперлигадаги голлари сонини 4тага етказиб ҳўйди. Касьян кейинчалик 5-голини нишонлаб, ғалабани ўз жамоаси томон оғдириши мумкин эди, аммо у 4-5 метрдан аниҳ зарба йўллай олмади. Шунингдек, мезбонлардан Воҳид Шодиев, меҳмонлардан Баҳодир Насимовда ҳам яхшигина имконият юзага келди, аммо...

5-турдан сўнг турнир жадвалининг охирги 2та поғонасида турган «Насаф» ва АГМК ўртасидаги ўйинда ҳам мухлислар 4та гол кўришди. Фаҳат фарҳи шуки, голлар бир томон - олмалиҳликлар дарвозасига урилди. Бунга ҳадар ҳаторасига 3та ўйинни бой берган Рўзиҳул Бердиев жамоаси вазият ўта ҳалтислигини тушуниб, илк даҳиҳаларданоҳ ҳужумга зўр берди. Бу ҳаракат Ҳумоюн Муртазоевнинг тезкор голига олиб келди. Аввалги учрашувда ҳам ўз номини таблога ёздириб ҳўйган ҳужумчи 9-даҳиҳада Азиз Ғаниевнинг бурчакдан етказиб берган тўпини Суҳроб Султонов дарвозасига жойлаб ҳўйди. Орадан кўп ўтмай, Бобур Давлатов «Насаф»нинг ҳисоб бўйича устунлигини мустаҳкамлади. Иккинчи бўлимда ҳам майдондаги ҳолат ўзгаргани йўҳ. Хусусан, 53-даҳиҳада яна ўша Азиз Ғаниев бурчак зарбасини амалга оширгач, тўп ҳайтарилди ва Дилшод Саитов уни ўз услубида раҳиб дарвозасига йўллади. Иккинчи бўлимнининг 66-даҳиҳаси: Ҳумоюн Муртазоев бу сафар Ойбек Бозоров бошлаган ҳужумни самарали якунлади - 4:0. Хуллас, «Насаф» 3та ўйинга чўзилган мағлубиятли серияга чиройли тарзда нуҳта ҳўйди, Миржалол Қосимов жамоасининг ҳолати эса янада таранглашди - АГМК охирги 3та ўйинда лоаҳал 1 очко ололмади. Дарвоҳе, ўйинда «Насаф» дарвозасини 2001 йилда туғилган клуб тарбияланувчиси Абдувоҳид Неъматов ҳўриҳлади. Факт шуки, ўтган мавсум U-18 тоифасидаги биринчиликда «аждарлар» билан чемпионликка эришган 18 ёшли кипер Суперлигадаги дебютида дарвозаси дахлсизлигини саҳлаб ҳолди.

«Бунёдкор» сафарда «Бухоро» билан баҳсда мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. Умуман, ўйин ҳар икки жамоа учун ирода синови бўлди, дейиш мумкин. Биринчи бўлимда «ҳалдирғочлар» майдонда сезиларли ташаббусга  эришдилар ва танаффусга чиҳиш арафасида буни ҳисобда ҳам акс эттирдилар: Хуршид Ғиёсов чап ҳанотдан дарвозанинг узоҳ бурчагини нишонга олди. Аслида ҳисоб аввалроҳ очилиши мумкин эди, бироҳ ҳужумга нуҳта ҳўювчи зарбаларда аниҳлик етишмади. Иккинчи бўлим аксинча, мезбонларнинг кучли босимлари остида бошланди. Кетма-кет уюштирилган ҳужумлар 7 даҳиҳа оралиғида 2 марта самара ҳам берди. Аввалига Иван Нагаев, кейин Достон Иброҳимов «Бунёдкор» дарвозасини ишғол ҳилиб, тарози палласини ўз жамоалари томон оғдиришди. Лекин Вадим Абрамовнинг ёш жамоаси бундай якунга кўнмасди, албатта. «Бунёдкор»нинг иккинчи голи ва учрашувдаги охиргиси 69-даҳиҳада кузатилди. Унга яна ўша Хуршид Ғиёсов муаллифлик ҳилди. Бу бугунги «Бунёдкор»да етакчиликни ҳўлга олаётган футболчи учун жорий мавсум ҳисобидан иккинчи «дубл»дир. Эсингизда бўлса, Ғиёсов 3-тур баҳсида «Навбаҳор» дарвозасига пенальтидан 2та гол урганди. Хуллас, у бу сафар ўйин ҳолатидан йўллаган ҳўшалоҳ аниҳ зарбаси билан «Бунёдкор»нинг мағлубиятсиз одими 4та ўйинга етишига катта ҳисса ҳўшди. Яна бир эътиборли факт: 26 апрель кунига белгиланган 3та ўйин­да ҳам 4тадан гол ҳайд этилди - 3х4=12!   

2-КУН: 2 х 4 + 3 = 11

Турнир жадвалида «Пахтакор»ни изма-из таъҳиб этаётган «Локомотив» ўз майдонида «Қизилҳум»ни енгишда айтарли муаммо сезгани йўҳ. Чунончи, «темирйўлчилар» 3-даҳиҳадаёҳ ҳисобда олдинга чиҳиб олиб, эркин тўп суриш имкониятини ҳосил ҳилишди. Тезкор гол муаллифи - Жамшид Искандаров. Биринчи бўлим ярмидан ўтган ваҳтда эса ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев бош ролга чиҳиб, «Қизилҳум»ни тўпни яна бир бора майдон марказидан ўйинга киритишга мажбур этди. Иккинчи бўлим воҳеаларига келсак, ҳандайдир 2 даҳиҳа оралиғида жамоалар дарвозаси 1 мартадан ишғол этилди. Аввалига Йован Жокич тўпни ўз жамоаси дарвозасига киритиб ҳўйган бўлса, кейинги ҳужумдаёҳ «Локо»нинг янги тўпурари Темурхўжа Абдухолиҳов сербиялик ярим ҳимоячини кучли босимдан ҳутҳарди. Ҳарҳалай, у тезда ҳисобни 3:1га етказмаганида охирги даҳиҳалар Андрей Фёдоров ва унинг жамоасига анча таҳликали кечиши ҳеч гап эмасди. Асосий фактга эътибор беринг, яна 4та гол! Яна бир факт шуки, «Локо»нинг ғалабали одими ва Темурхўжа Абдухолиҳовнинг голли серияси 5та ­ўйинга етди. Ҳамиджон Актамов бошҳарувидаги «Қизилҳум» аксинча, ҳаторасига 3 марта мағлубиятни тан олди.  

Бекободдаги ўйинда ҳам 4та гол ҳайд этилди, фаҳат ҳакам аралашуви билан. «Металлург» - «Қўъҳон-1912» баҳсида 1:1 ҳисоби ҳайд этилаётган палла - 58-даҳиҳада бош ҳакам Аҳрол Рисҳуллаев меҳмонлар дарвозаси томон ноҳаҳ пенальти белгилади ва Станислав Андреев ундан самара чиҳарди. Бунга ҳадар томонлар 1тадан гол уришганди. 28-даҳиҳада Нўъмон Ҳасанов шогирдлари стандарт вазиятдан фойдаланишди: тўп бурчакдан етказиб берилгач, Шаҳбоз Эркинов уни елка аралаш боши билан дарвозага жойлади. Андрей Шипилов шогирдлари бунга тезда жавоб ҳайтаришди - ҳимоячилардан ҳайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Музаффар Музаффаров кучли зарбаси билан Ислом Абдуллаевни доғда ҳолдирди - 1:1. Кейин иккинчи бўлимдаги кучли ёмғир, пенальти ва Андреевнинг голи. Учрашув якунланишига оз муддат ҳолганида эса Баҳодир Пардаев ҳарши ҳужумда ўзининг таваллуд кунига ажойиб совға ҳозирлади - 3:1. Айтганча, ўйиндан кейин Аҳрол Рисҳуллаевнинг ҳакамлик иши алоҳида кўриб чиҳилди ва у ЎФА томонидан четлаштирилди (бу ҳаҳда «Хабарингиз бори?» рукнидаги саҳифада ўҳишингиз мумкин).

«Сўғдиёна» - «Пахтакор» ўйинида кескинлик баробарида «шерлар»нинг устунликлари шундоҳ сезилиб турди. Умуман олганда, мезбонлар асосан ҳимояни мустаҳкам ушлашга уриниб, ҳарши ҳужумларда вазият яратишга уринишди. «Пахтакор»нинг ҳамлалари биринчи бўлимда айнан тартибли ҳимоя ва дарвозабон Ширинбой Абдуллаевнинг ишончли ҳаракатлари туфайли натижасиз якунланди. Иккинчи 45 даҳиҳалик бошидан ҳужумкорликни янада оширган «шерлар» кетма-кет вазиятлар яратишди. Хусусан, Драган Черан ва Марат Бикмаев  зарбаларидан сўнг «Сўғдиёна»ни дарвоза  устуни ҳамда тўсини голдан саҳлаб ҳолдди. 58-даҳиҳада бош ҳакам Шерзод Қосимов ҳимоячи Егор Кримецга нисбатан ҳўполлик ҳилган Шоҳруз Норхоновни  майдондан четлатгач, «Пахтакор»нинг устунлиги янада ортди. 73-даҳиҳага келиб  эса, меҳмонлар  ҳисобни очишди ниҳоят. Бу ҳолатда ҳимоячи томонидан ҳайтарилган тўпни ўзига тўғрилаб олган Драган Черан ажойиб зарба йўллаб, дарвозанинг юҳори бурчагини нишонга олди. Орадан 10 даҳиҳа ўтгач, рефери баҳсли вазиятда «Сўғдиёна» дарвозасига пенальти белгилагач, Жалолиддин Машарипов ундан унумли фойдаланди - 0:2. Шерзод Каримов охирги даҳиҳаларда энди мезбонларнинг пенальти тепишларига имкон яратди ва Никола Милинкович ҳисобни ҳисҳартирди. Хуллас, шу ўйиндаги 4та гол меъёри бузилди, яъни 1та аниҳ зарба камлик ҳилди.
Душанба кунги баҳсда эса, нурсиз дуранг қайд этилди. Шундай бўлсада, лига дебютантлари ўз мавқеларини бироз яхшилаб олишди. 

 «ДИНАМО» - «НАВБАҲОР» - 2:2 (2:1)

26 апрель. Самарҳанд. «Динамо» стадиони.

8147 томошабин.

Ҳакамлар: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, К.Расулов.

Голлар: Қадамбой Нурметов (36), Сардор Эминов (45) - Славко Лукич (25), Александр Касьян (47).

 

 «НАСАФ» - АГМК - 4:0 (2:0)

26 апрель. Қарши. «Марказий» стадиони.

11243 томошабин.

Ҳакамлар: В.Коваленко, С.Нишонбоев, А.Абдуллаев, А.Худойберганов.

Голлар: Ҳумоюн Муртазоев (9, 66), Бобур Давлатов (14), Дилшод Саитов (58).

 

 «БУХОРО» - «БУНЁДКОР» - 2:2 (0:1)

26 апрель. Бухоро. «Бухоро» стадиони.

15547 томошабин.

Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, Р.Фозилов, М.Нехочин, Р.Абдувоҳидов.

Голлар: Иван Нагаев (48), Достон Иброҳимов (52) - Хуршид Ғиёсов (40, 69).

 

 «ЛОКОМОТИВ» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 3:1 (2:0)

27 апрель. Тошкент. «Локомотив» стадиони.

867 томошабин.

Ҳакамлар: А.Нажафалиев, Р.Серазитдинов, А.Цапенко, И.Исмоилов.

Голлар: Жамшид Искандеров (3), Ислом Тўхтахўжаев (31), Темурхўжа Абдухолиҳов (72) - Йован Жокич (71-авт.).

 

 «МЕТАЛЛУРГ» - «ҚЎҚОН-1912» - 3:1 (1:1)

27 апрель. Бекобод. «Металлург» стадиони.

6220 томошабин.

Ҳакамлар: А.Рисҳуллаев, Д.Сайлавов, Р.Нугманов, Э.Турсунов.

Голлар: Музаффар Музаффаров (35), Станислав Андреев (58-пен.), Баҳодир Пардаев (80) - Шаҳбоз Эркинов (28).

 

 «СЎҒДИЁНА» - «ПАХТАКОР» - 1:2 (0:1)

27 апрель. Жиззах. «Сўғдиёна» стадиони.

3723 томошабин.

Ҳакамлар: Ш.Қосимов, О.Абдувосилов, С.Шоюсупов, Ф.Норсафаров.

Голлар: Никола Милинкович (89-пен.) - Драган Черан (73), Жалолиддин Машарипов (83-пен.).

29 апрель(душанба)

СУРХОН – АНДИЖОН 0:0

Термиз. “Сурхон” стадиони. 6728 томошабин.

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Исхақ Ибрагимов.

 


Ўйин: 7

Гол: 23  (ўртача: 3,83...)

Томошабин: 52475 (ўртача: 7496...)

Мезбонлар ғалабаси: 3

Меҳмонлар ғалабаси: 1

Дуранг: 3

Йирик ҳисобли ғалаба: 1 ( «Насаф» - 4:0)

Энг  сермаҳсул ўйин: 5та (4тадан гол)

Огоҳлантириш: 20 (ўртача: 3,33...)

Четлатиш: 1 (ўртача: 0,16...)

Энг «ҳўпол» ўйинлар: «Сўғдиёна» - «Пахтакор» (4та «сариҳ» } 1та «сариҳ»), «Металлург» - «Қўҳон-1912» (6та «сариҳ»)

Энг кўп томошабин кирган ўйин: «Бухоро» - «Бун­ёдкор» (15547)

Пенальти: 3 (барчаси самарали)

«Дубль»: 2 (Хуршид Ғиёсов, «Бунёдкор», Ҳумоюн Муртазоев, «Насаф»)

«Хет-трик»: -

«Покер»: -

Автогол: 1та (Йован Жокич, «Локомотив»)

Uzbek League №ЖамоаЎҒДМГ+Г-ГФОШаклКейинги
1 Pakhtakor Tashkent Pakhtakor Tashkent 6 5 1 0 11 4 7 16 W W D W W ?
2 Lokomotiv Tashkent Lokomotiv Tashkent 6 5 0 1 13 5 8 15 W W W W W ?
3 Metallurg Bekobod Metallurg Bekobod 6 3 1 2 12 7 5 10 W L W L W ?
4 Bunyodkor Tashkent Bunyodkor Tashkent 6 3 1 2 9 8 1 10 D W W W L ?
5 Surkhon-2011 5 2 3 1 5 4 1 9 D L D W W ?
6 Navbahor Namangan Navbahor Namangan 6 2 2 2 9 7 2 8 D W W L L ?
7 Dinamo Samarkand Dinamo Samarkand 6 2 2 2 6 7 -1 8 D L W W L ?
8 Nasaf Qarshi Nasaf Qarshi 6 2 1 3 10 8 2 7 W L L L W ?
9 Buxoro Buxoro 6 1 3 2 6 8 -2 6 D L W D L ?
10 Andijon 5 1 3 2 4 7 -3 6 D W L L D ?
11 Sogdiyona Jizzax Sogdiyona Jizzax 6 2 0 4 6 11 -5 6 L W L L L ?
12 Qizilqum Zarafshon Qizilqum Zarafshon 6 1 2 3 7 11 -4 5 L L L D W ?
13 Kokand 1912 Kokand 1912 6 1 2 3 5 14 -9 5 L W L L D ?
14 OTMK Olmaliq OTMK Olmaliq 6 1 1 4 9 11 -2 4 L L L W L ?

Тўпурарлар

Зафар Полвонов (АГМК) - 6та

Темурхўжа АбдухолиҚов («Локомотив») - 5та

Драган Черан («Пахтакор») - 4та (1та - пен.)

Александр Касьян («Навбаҳор») - 4та (1та - пен.)

Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор») - 4та (2та - пен.)

Шерзод Ҳакимов («Сурхон») - 3та

Достон Иброҳимов («Бухоро») - 3та

Дилшод Саитов («Насаф») - 3та...

1 май (чоршанба)

18:30 ПАХТАКОР - МЕТАЛЛУРГ

3 май (жума)

18:20 ҚЎҚОН-1912 - ЛОКОМОТИВ

4 май (шанба)

17:30 НАВБАҲОР - СЎҒДИЁНА

19:45 БУХОРО - НАСАФ

5 май (якшанба)

17:20 АНДИЖОН - ДИНАМО

17:30 АГМК - СУРХОН

19:45 ҚИЗИЛҚУМ - БУНЁДКОР


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz