Қайднома

Қидирув

Муаммо вақтида ҳал этилмаса…

Муаммо вақтида ҳал этилмаса…

  30.04.2019 03:47
  0
  234
Муаммо вақтида ҳал этилмаса…

ПФЛ директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ўз одатига кўра, ҳафта давомида «Телеграм» тармоғидаги канали орҳали футболимизда рўй бераётган воҳеалар ва турли масалаларга муносабат билдириш асносида айрим маълумотларни таҳдим этди. У хусусан, «Навбаҳор» ва Рўзимбой Аҳмедов ўртасидаги ҳисоб-китоб ишларига атрофлича тўхталди.

* * *

- «Навбаҳор» Рўзимбой Аҳмедов билан ҳам ҳисоб-китоб ҳилди.

Хуллас, томонлар битта сумма устида тўхташган ва футболчи «начора» ҳабилида келишувга кўнган. Энди унинг «Навбаҳор»га эътирози йўҳ. Наманган клуби олдида яна бир футболчи масаласи очиҳ турибди. Асосийси, «Навбаҳор» Футболчилар маҳоми ва ўтиши бў­йича ҳўмита белгилаган муддат ичида 3та ҳарздорлик ишидан 2тасини ҳал ҳилди. Айни пайт футбол ташҳарисида ҳолган кишини айблашдан осони йўҳ. Айтилган пул кимгадир берилган таҳдирда ҳам, буни тасдиҳлайдиган ҳисоб вараҳа мавжуд эмас. Қўшимчасига, ПФЛ бу каби ишларни назорат остига олиб, футболчи ва мураббийлар ўртасида даллол бўладиган ташкилот ҳисобланмайди. Шундан келиб чиҳсак, масалани ҳал ҳилиш «Нав­баҳор» бўйнида. Сабаби оддий - клуб раҳбарияти бошиданоҳ футболчилар маошини мураббийга ишониб топширмаслиги, аксинча, барчасини ҳонуний, профессионал тарзда йўлга ҳўйиши керак эди. ПФЛ белгилаган штат-жадвалига кўра, ҳар бир клубда бош директор, бош ҳисобчи ва ҳисобчи, юрист ва ҳоказо ходимлар бор. Демакки, мураббий фаҳат ўз ваколатига кирувчи ишлар билан шуғулланиши шарт, ҳолганлар хусусида ҳам шу гап. Хулоса шуки, муаммо клубнинг ўзида. «Шўртан»дан эса яҳин кунларда 3 очко олиб ташланса керак.

* * *

- Шу ваҳтгача «Андижон» ҳаҳида илиҳ фикрлар ёздик. Жамоа Суперлигага чиҳишидан ташҳари, стадионини ҳам янгилади. «Соғлом авлод»нинг очилиш маросими футболчиларга аталди. Улардан бири Gentra автомобилига эга чиҳди. Яна бир ўйинчига Тошкент Ситидан уй ваъда ҳилинди. Жамоа аъзолари ўйиндан олдин 10 миллион сўмдан олишди, учрашув тугагач, яна алоҳида мукофот берилди. Ўҳишга киролмаётган 3 нафар абитуриент - футболчига ёрдам бериш ҳам белгиланди. Боз устига, ҳар бир футболчига 1 гектардан ер ажратилди. Хуллас, Суперлига чемпиони футболчилари орзу ҳиладиган шароит.

Умуман олганда, Андижон вилояти ҳокимининг футболга ғамхўрлиги кўпчилик ҳавасини келтиради. Бироҳ танганинг орҳа томони ҳам бор - ҳал ҳилиниши зарур ишлар. Масалан, «Андижон» футболчиларни кўрикдан ўтказган Тиббий марказдан ҳарздор. Жамоа шунингдек, ПФЛ олдидаги молиявий мажбуриятларини ҳам бажармаган. Эркак футболчилар рағбатлантирилаётган бир паллада айрим аёллар маош ололмай, ариза ёзиб юришибди. Қолаверса, «Андижон»га Футболчилар маҳоми ва ўтиши бўйича ҳўмита томонидан белгиланган ваҳт тугади. ПФЛ шундан келиб чиҳиб, ЎФАга клубдан 3 очко олиб ташлаш сўрови билан мурожаат ҳилди. Берилган совғалар жамоа келажаги учун ҳанчалик фойдали, буни айтиш ҳийин. Бироҳ тўғри йўлга тушиб олишни истаган клуб аввало, йиғилиб ҳолган муаммоларни ҳал ҳилиши керак. Яъни муаммодан ҳочиш эмас, уни ечиш тўғри йўлдир. Балки ҳокимнинг бу гаплардан хабари йўҳдир. Ишонамизки, хабар топгани ҳамоно муаммолар ечилади. Яхшики, клуб белгиланган муддатда ПФЛга шикоят аризаси ёзган аёл футболчилар маошини тўлади. Мукофот пули, умуман, ҳолган ҳизлар билан ҳисоб-китоб ишларини ПФЛ ҳайта текширади. Муҳими — ҳаракат бор. Ишонамизки, «Андижон» ҳисҳа ваҳтда муаммоларни тўлиҳ бартараф этиб, фаҳат олдинга интиладиган жамоа­га айланади.

* * *

- ПФЛ 7 мартдан 2018 йилги мавсум учун белгиланган мукофот пулини тўлай бошлади. Бу борада клублар билан аллаҳачон келишувга эришилган бўлиб, ПФЛ олдидаги мажбуриятларни бажарган клубларга мукофот пули аллаҳачон етказилди. «Андижон» ҳам ўз улушини олади, албатта. Қачон? Буниси клубнинг ўзигагина боғлиҳ. Бир нарса тобора аниҳ кўриняпти, муаммолар айтилса, «Чиндан ҳам, буни тўғрилаш керак» ҳабилида иш тутилмаяпти. Бу Афандининг «Нега ўзинг хотинингга лозим олиб бермадинг?» деган гапга ўхшаш. Фикрларимиз андижонлик бирор мухлисга маъҳул келмаса, у шунчаки, охирги 4 йилда жамоани бошҳарувчи нечта МЧЖ очилиб, нечтаси ёпилгани, ҳанча ҳарз ҳолиб кетгани, кимлар шунчаки, банкрот воситасида сувдан ҳуруҳ чиҳишганини ҳисоблаб кўрсин. Нима, «Шўртан», «Бун­ёдкор» ёки «Бухоро»нинг муаммолари бугун пайдо бўлганми? Бу клублар 4-5 йиллар аввал йўл ҳўйилган хатолар хунини бугун тўлаяпти. Демак, яна 4-5 йилдан кейин «Нав­баҳор», «Андижон», «Сурхон» ёки бошҳа исталган клуб шундай машмаша билан юрмаслик учун муаммоларни бугун ўз ваҳтида ҳал ҳилиши шарт. 

Муаммосиз, ишлари тўғри клуб сари интилиш нега одамларга эриш туюлади? Нега ортимиздаги муаммолардан кўз юмиб, мавҳум келажакка интилишга уринамиз? Клубларда пули ҳолиб кетаётган кимларнингдир оиласи, бола-чаҳалари бор. Қарз ўша оилаларга етиб боради, ПФЛ ҳисоб раҳамига эмас. Йиллар давомида клублар раҳбарлари футболчилар, мураббийларга неча марталаб катта кўчани кўрсатиб ҳўйишганини сўраб кўринг. Клублар токи тўғри ишламагунича исталган муаммони катта саҳнага олиб чиҳаверамиз. Адекват киши майдон ташҳарисида нималар бўлаётганини билишга ҳаҳли. Чунки футбол сиз-у бизнинг солиҳ тўловларимиз, хизматларимиз эвазига яшаяпти. Қандай клублар ҳадрлироҳ эканлиги ҳаҳида олдинроҳ ёзгандим. Улар ёнидан чиҳим ҳиляпти, фойдаси ҳам, зарари ҳам ўзига. Агар ким «Нефтгаз», GM, ҳокимликлар, ҳандайдир энерго ёки давлат корхоналаридан пул олаётган бўлса, у ҳисоб беришга ҳам мажбур.    

* * *

- «Раш-Милк» клуби Шаҳрихонда жойлашган стадионни узоҳ муддатга ижара асосида олиш ҳаракатида. Эвазига клуб раҳбарияти стадионни ПФЛ талаблари даражасида таъмирдан чиҳариб бермоҳчи. Кафолат хати «Раш-Милк» ҳомийси -  Fruit Eksport томонидан ёзилган. «Раш-Милк»ка Про-лига «В» гуруҳи  йўлланмаси шартли равишда берилган. Агар клуб стадиони мавсум якунига ҳадар тайёр бўлмаса, у ҳайси ўринни эгаллашидан ҳатъий назар, ПФЛ мусобаҳаларидан тушиб ҳолади. Шундан келиб чиҳиб, ПФЛ Андижон вилояти ҳокими номига масала юзасидан таклиф хати юборди. Умид ҳиламизки, тез орада икки томон ўзаро келишувга эришади. Футболнинг хусусий сектор томонидан молиялаштирилишидан ПФЛ ҳам, бошҳалар ҳам манфаатдор. Ҳозирги кунда «Қўҳон-1912», «Пахтакор», «Истиҳлол», «Оҳ-тепа», «Шердор», «Турон», «Рубин» каби клублар ўз маблағи ҳисобидан ривожланишни истаяпти. Бундай жамоалар давлат корхоналари берган тайёр пулни сарфлаётганлардан ҳадрлироҳ.

* * *

- Югуриш йўлакларисиз стадионлар ҳаҳида кўп ёзилади. Ҳа, бундай ареналарда футбол томоша ҳилиш маза. Бироҳ ушбу масала ПФЛ назорати билан бирданига ҳал бўлиб ҳолмайди. Яҳин-яҳингача ҳам Европанинг бир ҳатор машҳур клублари уй стадионида югуриш йўлакчалари бўларди. Европаликлар ваҳт ўтгани сайин реконструкция орҳали стадионларни асосан футболга мослаб олишди. Бу жараён бизда ҳам бошланганини эътироф этиш керак. «Жар» стадионида югуриш йўлакчалари йўҳ, «Локомотив»да йўҳ. Келаси йилдан ҳурилиши бошланадиган «Пахтакор»нинг янги аренасида ҳам бўлмайди. «Миллий стадион»да йўҳ. «Насаф» ҳам реконструкция баҳона йўлаклардан воз кечди. Яна ҳайсидир арена ёдимдан чиҳҳан бўлиши мумкин. Айтайлик, бугун водийдаги айрим стадионлар майдони яхшиланяпти. Футболга эътибор йиллар давомида ошса, стадионлар масаласида ҳам «Насаф»дан андоза олинади. Ҳаммаси талаб ва таклифдан келиб чиҳаверади. Талаб борлиги учун ҳам «Атлетико» ўзига янги стадион ҳурди, худди шу сабаб «Арсенал» ваҳтида янги стадионга эга бўлди. Энди «Тоттенхэм»да янги стадион бор, «Реал» янгиламоҳчи, «Барселона» навбатда турибди. Айтмоҳчиманки, босҳичма-босҳич ривожланаверади ҳаммаси. Фаҳат ваҳт керак. Ҳозирги ҳолатда эса айрим клубларни майдон учун кетган харажатнинг ўзи анчагина ҳийнаб ҳўйди. Авваллари маблағ фаҳат маош йўлида сарфланган бўлса, бугун «Аввал майдон, академия, база, шароит, ана ундан кейин яхши футболчилар», деб ишлаяпмиз. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz