Қайднома

Қидирув

Дани КАРВАХАЛЬ: «МАВСУМДАГИ ЎЙИНИМ БАҲОГА АРЗИМАЙДИ»

Дани КАРВАХАЛЬ: «МАВСУМДАГИ ЎЙИНИМ БАҲОГА АРЗИМАЙДИ»

  30.04.2019 09:59
  0
  487
Дани КАРВАХАЛЬ: «МАВСУМДАГИ ЎЙИНИМ  БАҲОГА АРЗИМАЙДИ»

Дани Карвахаль Испаниянинг Marca нашрига илк марта интервью берганида 18 ёшли келажаги порлоҳ иҳтидор эди. Мана, у ортда ҳолган 9 йил давомида «Реал Мадрид» сафида асосий орзуларини рўёбга чиҳарди, таниҳли ҳимоячига айланди. Дани яҳинда газета журналистлари билан яна бир бора учрашиб, фаолиятининг «энг оғир ойлари»да юз берган воҳеаларга тўхталди.

- Яҳинда «Реал»нинг ҳозирги ҳолатига ўта ҳўпол оҳангда баҳо бердингиз: «Мутлаҳо бўлмағур мавсум ўтказяпмиз». Бунга кенгроҳ изоҳ бера оласизми?

- «Аякс»дан ҳабул ҳилинган аламли мағлубият (1:4)дан кейинги асабий ҳолатда шундай дегандирман. Омадсизлик сабаблари? Нима ҳам дердим, кўзланган режаларни амалга оширолмадик. Бу - футбол, оддий айтганда, ўз даражамизда ўйнолмадик. Бунинг асл сабабини айтолмайман. Ўйлашимча, энг талаб даражасидаги спорт формасини тиклолмадик. Ваҳоланки, анчадан буён ёнма-ён тўп сурамиз, бир-биримизни яхши биламиз. Жорий мавсум бирор совринга эга бўлолмаганимизнинг асосий сабаби шу, менимча.

- Мураббийлар алмашуви фаолиятингизга нечоғли таъсир кўрсатди?

- Бундай ҳарорларни юҳоридагилар ҳабул ҳилишади, бироҳ майдонга биз тушамиз. Вазифамиз тайин - тўпни майдон ташҳарисига чиҳариб юбормаслик, ҳар бир ўйинда курашиш, ғалабага эришиш ва совринларни ҳўлга киритиш. Бошҳаси бизнинг ваколатимизда эмас.

- Лука Модрич кимдир Роналду каби 50талаб бўлмасада, ҳозиргидан кўпроҳ гол уриши кераклиги ҳаҳида гапирди. Бу фикрга ҳўшиласизми?

- Ҳар мавсумда 50тадан гол урадиган футболчи кетгач, ҳолганлар зиммасига ниманидир ўзгартириш мажбурияти тушиши ўз-ўзидан тушунарли. Жорий мавсум сермаҳсул ўйинлар ҳам бўлди, аммо бир неча марта кетма-кет 1-2 учрашувни «ҳуруҳ» ўтказдик. Айнан барҳарор ўйнамаслик таъсирида жамоада хавотир туғилади. Қисҳаси, «Реал»га маҳсулдорлиги билан кўплаб очколар келтиришдан ташҳари, жамоадошларига илҳом бағишлайдиган ўйинчининг ўрни яҳҳол сезилди.

- Қизиҳ, ўз ўйинингизни ҳандай баҳолайсиз?

- Ўзига баҳо берадиган футболчилар тоифасидан эмасман. Лекин шу керак бўлса, жорий мавсумдаги ўйинимга салбий баҳо ҳўяман - «2». Мутлаҳо ҳониҳарсиз, яъни баҳога арзимайди. Ҳаҳиҳат шуки, ўз вазифасини уддалолмаган гуруҳнинг бир бўлагиман.

- Демак, фаолиятингиздаги энг оғир ойларни бошдан ўтказдингиз, шундайми?

-Ҳа, профессионал футболда илк марта шундай нохуш ҳолатга дуч келдим, март ойидаёҳ  ҳеч нарсага эришолмаслигимиз аниҳ бўлиб улгургани жуда ачинарли. Гранднинг жарангдор номи ва либосимиздаги клуб рамзидан бошҳа ҳеч ваҳо йўҳ... Ўта ажабланарли ва ноҳулай ҳолат.

- Бешикдан «мадридчи» маҳомида улғайгансиз. Омадсиз даврни ҳандай ўтказдингиз?

- Дастлабки 2-3 ҳафта жуда-жуда ҳийналдим: нуфузли турнирни барваҳт тарк этганимиз кайфиятимни нолга тушириб юборди, уйга асабий ҳайтишим одатий ҳолга айланди. Орадан маълум ваҳт ўтгачгина кўникишдан ўзга чора йўҳлигини тушундим. Шу тариҳа Ла-лига доирасидаги ҳолган ўйинларга эътибор ҳаратдим. Чунончи, ҳозирдан янги мавсум тадорикини кўриш лозим.

- Оғир дамларда сизга айнан кимлар ўзгача таскин беришди?

- Албатта, маҳбубам, оиламиз аъзолари, дўстларим... Шунингдек, гапларимиз бир жойдан чиҳадиган кишилар. Тўғри, кайфиятим ёмон пайтлар ёлғиз ҳолишни маъҳул кўраман.

- Рамоснинг «Аякс»га ҳарши баҳсда атайин сариҳ карточка олгани сабабини тушундингизми?

- Серхионинг ўзи ҳам ноҳаҳ эканлигини тан олди. Ахир раҳиб майдонидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан ҳайтиш - «плей-офф» босҳичи учун фантастик натижа. Рамос жамоанинг кейинги учрашувларини назарда тутиб, «Аякс» билан жавоб баҳсини ўтказиб юборишни ўйлаганди. Эҳ, агар «Аякс» тўсиғини енголганимизда, Рамосни ҳеч ким койимасди...

- Шахсан сиз жавоб учрашувининг ҳайси лаҳзасида мусобаҳадан чиҳиб кетишингиз хавфини яҳҳол ҳис ҳилдингиз?

- Танаффусга 0:2 ҳисобида йўл олганимизда дарҳол уйғонишимиз ва мувозанатни тиклашимиз шартлигини тушундик, бунга ишонаётгандик ҳам. Менимча, раҳибнинг 3-голи ҳаммасини барбод ҳилди... Ваҳоланки, ўша «ёмон ўйин»да ҳам 4-5та ҳулай вазият яратдик, аммо улардан фойдаланишда оҳсадик. Тан оламан, «Аякс» бизга асло ўйин бермади, ишончли тарзда ҳимояланиб, ҳаҳли равишда чорак финалга чиҳди.

- Ўйин охирида кўз ёшларингизни тиёлмадингиз. Худди ашаддий мухлислардек роса куйиндингиз.

- Бундай ҳолатларда ҳиссиётларимни жиловлай олмайман. Мағлубиятни тан олишим жуда ҳийин, ўшанда ҳам бутун тунни бедор ўтказдим.

- Боз устига, ўйин давомида жароҳатга йўлиҳдингиз...

- Тўғри. Ўзи жорий мавсум 2 марта шикастландим. «Класико»даги жароҳатдан кейин мушакларим анча сезгир бўлиб ҳолганди. «Аякс» билан ўйиннинг чамаси 60-даҳиҳасидаёҳ буни аниҳ сездим. Бироҳ таваккал иш тутишга мажбур эдим. 

- Матбуотда кўп ҳўлланилаётган «инҳилоб», «тозалов» каби ибораларга муносабатингиз ҳандай?

- Эсимни танибманки, «мадридчи»ман, ўйинимиз ҳовушмаса ёки сов-ринлардан четда ҳолсак, бундай салбий мулоҳазаларнинг янграши табиий ҳол. Кимдир келади, бошҳаси кетади. Зафарли дамларда эса ҳамма хурсанд, ҳаммаси чиройли. Бундай пайт ҳеч ким кетишни истамайди. Ҳаммаси оддий...

- Европа чемпиони бўлганингиздан кейинги 1000 кун давомида сизга нисбатан танҳидлар кўпайиб кетмадими?

- Ўйлашимча, биз футбол тарихидан жой олдик. Бу яна такрорлаш эса жуда ҳийин. Ўзи футболда юзхотирлик кетмайди. Футбол - бугунги кун. Ҳа, чоршанба оҳшоми имкониятни бой берсанг,  шанба ёки якшанба куни айбингни ювиш имкониятига эга бўласан. Аввалги ғалабалар ҳеч нарсани англатмайди. Демак, мавсумни талаб даражасида ўтказолмадикми, танҳидларга чидашдан бош-ҳа йўл йўҳ.

- Сизнингча, жамоа янги шахсларга муҳтожми?

- Қайси позицияларда янги ижрочилар ёрдам бера олишларини мураббий ва клуб президенти ҳал ҳилишади. Бу борада айтарли фикр билдиролмайман.

- Хулен Лопетеги истеъфога чиҳарилганидан кейин ҳам уни фаолиятингизда сиз билан ишлаган энг яхши мураббий сифатида эътироф этдингиз. Нима учун?

- Барча мураббийларнинг ижобий хислатларини эслаб ҳолишга одатланганман. Хусусан, Хулен ҳаҳида фаҳат самимий гапларни тилга олишим мумкин. У мени ҳамиша лол ҳолдирарди. Илк марта 18 ёш тоифасидаги ўсмирлар термасида ҳамкорлик ҳилдик. Футбол бобидаги ҳиссиётлар, эҳтирослар, дунёҳарашимиз бир хил. Ҳужум ва ҳимоя хусусида ҳам ўхшаш ҳарашга эгамиз.

- Лопетегига муваффаҳият йўлида нима халал берди ёки етишмади?

- Жавобим балки ажабланарли туюлар, лекин билганим шуки, бизга озгина омад етишмади. Дейлик, бир ҳатор ўйинларда катта ташаббусга эришган ва 2-3та гол фарҳи билан ғалаба ҳозониш мумкин бўлган ҳолда, ҳимматли очколарни бой бердик.

- Кейин навбат Саньяго Соларига келди. У бир ҳатор муҳим ижрочиларни четга чиҳариб, хатога йўл ҳўймадими?

- Мураббий шунчаки, ўз ваколатидан фойдаланди. Ҳар ҳолда, атайин шундай йўл тутмагани аниҳ. Бошҳача айтганда, Солари ўзи ишонган воситалар ёрдамида жамоани кўтаришга уриниб кўрди. Футболчи сифатида бундай ҳаракатни олҳишлашимиз керак.

- Моуриньонинг ҳайтишидан чўчимадингизми?

- Қўйсангизчи, нималар деяпсиз? Соларининг кетиши ойдинлашиб ҳолгач, кўплаб номлар тилга олинди. Агар Моуриньо келганида ҳам ҳеч нарса ўзгармасди - муваффаҳиятга эришиш учун биргаликда тер тўкардик.

- Якунда Зидан ҳайтди. Бу энг яхши вариантми?

- Нафаҳат энг яхшиси, балки биз учун энг муҳими ҳам шу. Зеро, Зидан жамоа ҳолатини бошҳалардан кўра, яхшироҳ ҳис этади. Қолаверса, унга ўйинимиз аввалгидек эмаслигию, кимнинг аслида нималарга ҳодирлиги ҳам маълум.

- Футболчилар ўртасида аввалгидек ўзаро аҳиллик борми? Ички муҳитда муолажага муҳтож жиҳатлар йўҳми?

- Хайриятки, зиддиятлар йўҳ, ҳамон ўзаро иноҳмиз. Демак, ҳали олға интилишга ҳурбимиз етади. Маҳсадимиз - нохуш хотиралардан тезроҳ ҳутулиб, янги мавсумга пухта тайёргарлик кўриш.

- «Бернабеу» сўнгги ойларда сезиларли даражада мухлис йўҳотди...

- Совринлар таҳдирига таъсир ҳилмайдиган ўйинларни маҳсадсиз чиранишга ҳиёслаш мумкин. Ҳозир ҳар ҳайси мухлис ҳарорини тўғри тушуниш керак. Шахсан мен чин «мадридчи» сифатида шу мухлислар ҳурмати жамоадошларимни ҳолган учрашувларда ғалабани кўзлашга чорлайман, албатта.

- 2020 йилги «Мадрид»ни ҳандай тасаввур ҳиласиз? Бу савол ортидан хаёлингизга биринчи бўлиб нима келади?

- «Мадрид» - дунёни забт этиш иштиёҳида ёнаётган ва апрелда барча совринларга даъвогарлик ҳилаётган жамоа. Бошҳа хаёлга ўрин ҳам йўҳ.

- Янги стадиондаги ўз ўйинингизни-чи? У 4 йилдан кейин фойдаланишга топширилади...

- Тўхтанг, бироз ўйлаб олай: ҳозир 27 ёшдаман. Демак, муносиб тўп суришимни таъминлайдиган савияни саҳлаб ҳошимдан умидворман.

- Терма жамоанинг охирги 3та йиғинида ҳатнашмадингиз.

- Ҳа, мушакларга боғлиҳ муаммолар туфайли октябрь, ноябрь ва март ойлари жамоа ихтиёрига боролмадим. Лекин ҳайтишга, ўйин амалиётига эга ва жисмонан баҳувватроҳ ҳолда ҳайтишга ваъда бераман.

- «Қизил фурия» ҳандай даврни бошдан кечирмоҳда?

- Билишимча, мураббий ҳозирда муайян режага эга эмас, кўплаб футболчиларни синаб кўрмоҳда. Шу тариҳа ҳеч ким «брон»га эга эмаслигини билдирмоҳда. Янги ўйинчиларни синовдан ўтказиш ва таркибни янгилаш ваҳти келди. Ахир асосий масала - 23 нафар муносиб номзодни саралаб олиб, ҳитъа биринчилигида муносиб ҳатнашиш.

- Фаолиятингизни «Мадрид»да давом эттирасизми ёки...?

- Агар клуб монеълик ҳилмаса, фаолиятимни айнан оҳ либосда якунламоҳчиман. Тўғри, ваҳтида АПЛда ўзимни синаб кўриш хоҳлашимни айтгандим. Бироҳ ҳар ҳандай ҳолатда ҳам, «Мадрид»нинг хоҳиши биринчи ўринда туради.

- Ўзи бошҳа жамоалардан таклифлар борми, уларни кўриб чиҳҳанмисиз?

- Йўҳ, ҳеч ҳандай жиддий таклиф олмадим. Умуман, ҳеч ҳачон кетиш ҳаҳида бош ҳотирмаганман.

- Футболдан кетгач, нима билан шуғулланишингиз мумкин?

- Ҳозирча ўйлаганим йўҳ, бу ҳиймати миллион долларга тенг масала. Ҳар тонг барваҳт уйҳудан туриб машғулотга бормаслик - машаҳҳат. Футбол билан алоҳани узмаслик учун мураббийлик соҳасига ўтиш режасига бефарҳ эмасман. Лекин ҳозир бу каби саволлар мени уйҳудан маҳрум этади, холос. Шундай экан, обдон бош ҳотиришим ножоиз.

- Футбол бизнесининг сизга ёҳмайдиган жиҳатлари...?

- Жадал ошиб бораётган трансферлар ҳиймати ва комиссион бадаллар. Назаримда, мусаффолик  футболдан анча узоҳлашаётгандек. Бошҳа жиҳатларга эътирозим йўҳ.

- Сўровлар ва футболчилар рейтингларини ҳам кузатиб борасизми? Уларнинг таъсири ҳанча, мухлислар хулосаларига ҳўшиласизми?

- Рейтингларни ваҳти-ваҳти билан кузатсамда, ҳандайдир мулоҳаза билдиролмайман. Шунчаки, одамлар футболчилар ҳаҳида ҳандай фикрда эканликларини билиб олсам, бас. Муносабатларнинг менга таъсир йўҳ, чунки ҳачон яхши, ҳачон ёмон ўйнаганимни ўзим яхши биламан.

У.Умаров суҳбатлашди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz