Қайднома

Қидирув

Кучлиларга шавқатсиз – «Вулверхэмптон»

Кучлиларга шавқатсиз – «Вулверхэмптон»

  01.05.2019 03:39
  0
  476
Кучлиларга шавқатсиз – «Вулверхэмптон»

«ВУЛВЕРХЭМПТОН»ДАН ЎЗИГА ХОС ЁНДАШУВ: «КУЧЛИЛАРГА РАҲМ ЙЎҚ, ЗАИФЛАРГА ШАВҚАТ БОР»

Ҳа, португалиялик футболчилар ҳисобига кучайган нисбатан камтарин клуб жорий мавсум грандларнинг асосий «кушандаси»га айланди. Мана, 24 апрель куни «Арсенал» билан тўқнаш келган «Вулверхэмптон» «канонирлар»ни ҳам ўта қимматли 3 очкодан маҳрум этди. Энг қизиғи, «бўрилар» катта жамоалардан очко тортиб олиш баробарида аутсайдерларга «ҳиммат» кўрсатишмоқда.

«Арсенал» устози Унаи Эмери «Вулверхэмптон»га қарши кечган ўйиндан кейин 1:3 ҳисобидаги мағлубиятни изоҳлар экан, мухлисларга чорасиз қолган кишидек мурожаат қилди: «Энди 4-ўринга илинишга умид боғлашдан бошқа иложимиз йўқ». Испаниялик мутахассисни тушуниш мумкин. Зеро, «Арсенал» ўйинда тўлиқ устунликка эришди: тўп назорати  - 71 фоиз, узатмалар аниқлиги - 89 фоиз (рақибда 75 фоиз), дарвоза томон зарба - 11 марта. Бироқ якуний натижа салбий: Лондон клуби - «Вулверхэмптон» олдида «тиз чўккан» навбатдаги топ-рақиб.

АПЛ-2018|2019: «Вулверхэмтон» билан ўйинда очко йўқотган кучли жамоалар

Мағлуб бўлганлар: «Арсенал» - 1:3, «Тоттенхэм» - 1:3, «МЮ» - 1:2, «Челси» - 1:2.

Дуранг билан чекланганлар: «Манчестер Сити» - 1:1, «МЮ» - 1:1, «Челси» - 1:1, «Арсенал» - 1:1.

Диққат қилинг, «Вулверхэмптон» бу ўйинларнинг ҳаммасида 1тадан гол қўйиб юборган бўлсада, якунда камида 1 очко олган. Қолаверса, «МЮ» ва «Ливерпул»нинг кубок баҳсида «Вулвз»га бас келолмаганини таъкидлаш жоиз.

«Бўрилар» шунинг баробарида аутсайдерларга очко улашмоқдалар. Мисол учун, 20-ўриндаги «Хаддерсфилд» ҳисобида атиги 3та ғалаба бор. Улардан бири айнан «Вулвз» билан баҳсда қўлга киритилган. «Бўрилар» шунингдек, «Кардифф Сити», «Брайтон», «Саутгемптон» ва «Бернли» каби «мажолсиз» жамоаларга ҳам ютқазишди.

Хулоса оддий: бугунги «Вулверхэмптон»ни кучлиларга раҳмсиз, заифларга хайрихоҳ жамоа сифатида таърифлаш мумкин. Ҳар ҳолда, ўжар фактлар шунга далолат бермоқда.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz