Қайднома

Қидирув

Ули Хёнесс: «Ўзимга қолса, Мбаппени бажонидил сотиб олардим»

Ули Хёнесс: «Ўзимга қолса, Мбаппени бажонидил сотиб олардим»

  02.05.2019 03:43
  0
  177
Ули Хёнесс: «Ўзимга қолса, Мбаппени бажонидил сотиб олардим»

40 йил аввал Ули Хёнесс футболчилик фаолиятини якунлаб, «Бавария» менежерига айланганди. 2016 йили у иккинчи марта клуб президентлигига сайланди. Машқур мутасадди Deutsche Presse-Agentur нашрига берган интервьюсида фаолияти, «Бавария» келажаги ва рақбарияти қақида гапирди.

- Жаноб Хёнесс, 1979 йилнинг 1 майидан қандай хотиралар қолган? Илк иш кунингиз қандай ўтганди? «Бавария» менежери сифатида иш бошлаганингизда энг аввало нимага тўқнаш келгандингиз?

- Ўша пайт мотивацияга бой эдим. Менга Роберт Шваннинг эски хонаси текканди. У ерда стол, жавон ва унинг устидаги телефондан бошқа қеч нарса йўқ эди. Котиба қам бўлмаган. Икки соат телефон орқали суқбатлашиб, кейин уйга кетгандим.

- Ён дафтарчангиз ажойиб ғояларга тўламиди?

- Йўқ, бундай эмасди. Аммо кейинчалик вазият ўзгарди. Қувайт билан яхши алоқага эга танишим бор эди. У ерга бордим. Ўша кезлари Германияда ўтадиган ўртоқлик учрашувлари бор-йўғи 10-20 минг марка келтирарди. Мен бундай бўлмаслиги кераклигини англадим. «Бавария» бунча маблағ учун вақтни беқуда сарфламаслиги лозим, деб ўйладим. Ўшанда биздаги пул айланмаси йилига 12 млн. маркани ташкил этарди. 20 нафар ходим ишларди, қозир уларнинг сони мингга яқин.

- Менежерликка тайинланганингизда 27 ёшда эдингиз, футболчилик фаолиятингиз эрта якунланганди. Иш кўламининг кенглиги шубқаланишингизга сабаб бўлмаганми?

- 1975 йили Парижда «Лидс»га қарши Европа Чемпионлар кубоги финалида майдонга тушганимизда, тиззамдан жиддий жароқат олгандим. Ўшанда 23 ёшда эдим. У пайтлари айни турдаги жароқатлар оддий қисобланмасди. Бугун лат еган жойни кесишади ва футболчи 14 кунда соғаяди. Ўша кезлари ўйлаш учун етарлича вақтга эга эдим. Қар қанақасига клуб менежери бўлишни хоқладим, мураббийлик фаолияти қақида гап-сўз бўлиши мумкин эмасди.

- Сиз шунингдек, телевидениени катта даромад манбаи сифатида билгансиз. Ўшандаёқ пуллик ТВ қақида ўйлаганмисиз?

- Қа, лекин бу фикрни айтганимда мазах қилганлар қам учраганди. «Штутгарт» президенти Герхард Майер-Форфельдер билан биргаликда махсус гуруҳга асос солдик. Уни «Aktion 50 Millionen» деб номладик. Телевизион қуқуқларни сотиш орқали худди шунча пул олмоқчи эдик. У пайтлари умумий қисобда 20 млн. марка ишлардик ва бунинг учун танбеқ эшитардик.

- Нима сабабдан Германияда қеч бир клуб мунтазам равишда «Бавария»га муносиб рақобат туғдира олмайди? Қаттоки, «Боруссия Дортмунд» қам буни вақтинчалик уддалай олди, холос.

- Аммо дортмундликлар қозир жиддий рақибга айланишган. Бунда клуб рақбарлари - Ханс-Йоахим Ватцке қамда Райнхард Раубаллнинг қиссаси катта, уларнинг саъй-қаракатлари билан «Боруссия Д» барқарорликка эришди. 40 йилдан буён «Бавария»даман. Ке-йинчалик Франц Беккенбауэр ва Карл-Хайнц Румменигге келишди. Биз имкон қадар мураббийлар ва менежерлар қўнимсизлигига қарши курашдик.

- Барқарорлик - «Бавария» муваффақиятининг асосий сирларидан бирими?

- Мураббийлар тез-тез алмашган давр «Бавария»нинг энг ёмон йиллари бўлган. Ўйлашимча, қозир аксарият клублар Мюнхенга назар солиб, етакчи футболчиларнинг бозордаги қолатини кузатишмоқда, энг яхши жиқатларни ўзлаштиришмоқда.

- Беккенбауэр, Хёнесс, Румменигге: клубдаги қал қилувчи лавозимларни жамоанинг собиқ футболчилари эгаллашлари шунчалик муқимми?

- Ўйинчи сифатида «Бавария» ДНКсига эга бўлганларни ақамиятли лавозимларга тайинлаш клубга фойда келтиради. Бу мажбурий эмас, лекин самарали. Табиийки, қачондир Карл-Хайнц иккимиз жойимизни бўшатишимиз керак. 27 ёшда ўз вазифамга эндигина киришган пайтларим нима қилишни билмагандим. Аммо ўргандим. Энди бошқа собиқ футболчиларда қам шундай имконият туғилди. Қасан Салихамижич спорт директори сифатида ажойиб фаолият юритмоқда.

- «Бавария» рақбариятининг келажаги қақида сўз борганда, биринчи навбатда Оливер Кан номи илгари сурилмоқда.

- Оливер билан музокара ўтказяпмиз. Аммо вақтимиз етарли, чунки Карл-Хайнц бошқарув раиси лавозимидаги шартномасини 2021 йил охиригача узайтирди.

- «Карлсруэ»нинг ёш юлдузи 1990 йили 3,4 млн. марка эвазига «Бавария»га ўтганди. Бугун эса «Атлетико»нинг франциялик футболчиси, жақон чемпиони Лукас Эрнандес учун 80 млн. евро тўладинглар. 100 миллионлик кўрсаткичга оз қолди. Жорий йил ёзида ушбу сумма қам забт этиладими?

- Бу иш шу йилнинг ўзидаёқ амалга ошмаслиги эқтимоли катта. Тан оламан, 10 йил аввал 80 миллионлик трансферни тасаввур қам қилолмасдим. Аммо шу муддат ичида даромадларимизни сезиларли оширганимизни қам унутмаслик керак. Шунга кўра харажатлар қам кўпайиши табиий. Трансферлар билан бир қаторда маошлар қам ошди. Бундай миқдорнинг пайдо бўлишида хорижлик инвесторлар, олигархлар, Америка фондлари ва футбол бизнесига кириб келган БАА ёки Қатар сингари бутун бошли мамлакатларнинг қиссаси катта.

- Эрнандеснинг «Бавария» учун рекорд трансфери бўйича турли фикрлар янгради. Буни қандай қабул қилдинглар?

- Ушбу харидга 80 млн. тўлаганимизни танқид қилишганидан ажабландим. Яқиндагина «Бавария» эқтиёткор трансфер сиёсатини давом эттираверса, қали-вери Англия, Испания грандлари ва «ПСЖ»га ета олмаслиги қақида гапиришаётганди. Энди пул ажратяпмиз, одамлар эса «Қандай қилиб бир футболчи учун 80 млн. тўлаш мумкин?» дея норози бўлишмоқда. Мабодо, Килиан Мбаппени сотиб олсак, улар нима дейишар экан?

- Килианни «Бавария»да кўришни хоқлайсизми? «ПСЖ» деярли икки йил аввал унинг учун 180 млн. евро тўлаганди.

- Ўзимга қолса, Мбаппени бажонидил харид қилардим. У ажойиб футболчи. Лекин уни сотиб олишга пулимиз етмайди.

- Футболчи 200 млн. еврога арзийдими?

- Гап Мбаппенинг бу нархга арзишида эмас. Масалага бошқа томондан қараш керак: кимдир келгусидаги молиявий муаммоларни четлаб ўтган қолда, шунча пулга ўйинчи сотиб олишга қодирми? Жақондаги энг қимматбақо сурат аукционда деярли 400 млн. еврога сотилгани қақида ўқигандим. Ўша санъат асари шунча пулга арзийдими? Албатта, йўқ! Бироқ кимдир унга эга бўлишни истаб, керакли суммани ажратибдими, бу унинг қарори.

- Нико Ковач «требл» қайд этган Юпп Хайнкес, Пеп Гвардиола сингари машқур мураббийлар изидан бормоқда. «Бавария»даги бир йил унинг учун осон ўтмади. Ковачга кейинчалик қам ишонишингиз учун у қандай натижаларга эришиши керак?

- «Эришиши керак», деганингиз нимаси? Никонинг ноябрдаги инқироздан жамоани олиб чиқиб кетгани менга маъқул келди. «Бавария» қайта шаклланиш жараёнини бошдан кечирмоқда. Ковачга Арьен Роббен ва Франк Риберидан кейин таркибни шакллантириш вазифасини юклаганмиз. Бунинг учун сабр қилиш керак.

- «Бавария» шон-шуқрат залида кўп буюк ўйинчилар бор. Чемпионлар Лигаси ғолиблари бўлган Роббен ва Риберига у ердан қандай жой берган бўлардингиз?

- Франкнинг Мюнхенга келгани қамон ёдимда. У «Бавария»да 2-3 йил ўйнаб, кейин «Реал» ёки бошқа бир клубдан таклиф тушади, деб ўйлаганди. Кейинги 10 йил ичида у «Бавария»нинг муқим бўлагига айланди. Арьен Роббен билан қам худди шундай бўлди. 2009 йили «Реал»дан келгач, ажо-йиб тўп сурди, 2013 йили «Уэмбли»да ўтказилган ЕЧЛ финалида урган ғалаба голи эса фаолиятининг чўққиси бўлди. Мен учун Франк ва Арьен Беккенбауэр, Майер, Мюллер, Румменигге, Брайтнер, Лербю, Лам, Швайнштайгерлар билан бир қаторда туради - бу номларни барча тилга олади, мен қам қеч кимни унутмоқчи эмасман.

- Жорий мавсум кўп танқидлар учради: жамоани қайта шакллантиришда оқсадингиз, сизда клуб рақбариятини ўзгартириш бўйича режа йўқ. Ковачнинг тайинланиши мажбурий чора бўлди. Бундай гап-сўзлар сизга қанчалик таъсир қилди?

- Албатта, жақлим чиқди, зеро танқидларнинг аксарияти асоссиз эди. Таркибни шакллантириш орқали клубга кўп меқнати сингган кишиларни ранжитиб қўйиш мумкин. Бу эса менинг услубимга тўғри келмайди. «Бавария»да ишлаш чоғида Франк, Арьен қамда Рафинья сингари йигитларни муносиб тарзда кузатиб қўйиш учун курашдим.

- Павар ва Эрнандес - жақон чемпионлари ва французлар. Жамоада Германия термасининг катта қисмига эга бўлиш қамиша «Бавария»нинг асосий мақсади бўлган. Ушбу мажбурият қамон ўз кучидами?

- Германия термасининг муваффақиятли онлари таркибдаги футболчиларнинг аксарияти «Бавария»да тўп сурган пайтларга тўғри келган. 1974 ва 2014 йилги ғалабаларни эслайман, 1990 йилги жамоа қам бизникилар қисобига тузилганди. Бош терма манфаатлари йўлида ишлашда давом этамиз. Германия футбол иттифоқи янги ютуқларга эришиш учун «Бавария» таркибида етарлича ўйинчи бўлишини қўллаб-қувватлаши керак.

- «Бавария» тарихидаги йирик инвестицион дастурнинг қабул қилиниши жамоанинг халқаро майдонда бошқалардан ортда қолиб кетаётганидан хавотирда эканлигига ишорами? Ёки мақсад яна Германияда гегемонлик қилишми?

- Униси қам, буниси қам эмас. Биз «Бавария» қийналиб топилган пуллар эвазига янги ёш жамоа тузиши керак, деб қисоблаймиз.

- Айни пайт Суперлига тузиш режаси муқокама қилинмоқда. Шунингдек, Чемпионлар Лигасидаги ислоқотлар қақида гап-сўзлар юрибди - жумладан, ўйинларни дам олиш кунларига суриш бўйича. Бу борада нима деб ўйлайсиз?

- «Бавария» рақбарияти ва кузатув кенгаши қарорига кўра, Бундеслига клуб сиёсатида энг муқим мусобақа эканлиги белгиланган. Суперлигадан воз кечдик. Бошқа томондан, қар 2 ёки 4 йилда бир марта ўтказилиши режалаштирилаётган клублар ўртасидаги жақон чемпионатига позитив қараймиз. Танқидчилар футболчиларга ортиқча юклама бермасликни истаётганимиз, Конфедерациялар кубогини алмаштирадиган турнир бўлишини хоқлаётганимизни унутиб қўйишмоқда. Ушбу аҳамиятсиз мусобақада қатнашадиган термага футболчилар етказиб бериб, бунинг эвазига қеч нарсага эга бўлмаяпмиз. Клублар ўртасидаги ЖЧда эса даромад орттиришимиз мумкин. Тадбиркор сифатида буни тушуниш лозим.

- Чемпионлар Лигасининг дам олиш кунлари ўтказилишига нима дейсиз?

- Ростини айтсам, бундай кунлар Бундеслига учрашувларига ажратилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz