Қайднома

Қидирув

ГАЛДАГИ МАНЗИЛ – ОСИЁ

ГАЛДАГИ МАНЗИЛ – ОСИЁ

  04.05.2019 08:18
  0
  192
ГАЛДАГИ МАНЗИЛ – ОСИЁ

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган учрашувда Себастьян Жовинконинг ягона голи унинг жамоаси - «Ал-Ҳилол» (С.Арабистони)нинг ғалаба қозонишига замин яратди. Шу ўринда таъкидлаш жоиз, Жовинконинг голи тарихий бўлди. Себастьян учта турли Чемпионлар Лигасида тўп киритган дастлабки италиялик футболчига айланди. У бунга қадар «Ювентус» сафида ЕЧЛда, «Торонто» сафида КОНКАКАФ ЧЛда гол урганди. Энди буни Осиёда ҳам уддалади.

Саудия Арабистонига Себастьян шу қишда ташриф буюрганди. У клуб сафида еттита ўйин ўтказиб, учта гол уришга эришди. «Ал-Ҳилол»да Жовинко билан бирга Бафетимби Гомис (чемпионатнинг иккинчи тўпурари), Карлос Эдуардо («Порту»нинг собиқ ўйинчиси) ва Андре Карилльо («Спортинг», «Бенфика», «Уотфорд»)лар тўп суришади. Уларнинг барчаси ҳужумкор футболчилардир. Жамоанинг қолган аъзолари маҳаллий ўйинчилар.

Айни пайт «Ал-Ҳилол» чемпионатда иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам «Ал-Наср» бир очко кўп жамғарган. «Наср» сафида Мусо ва Жулианолар фаолият олиб боришмоқда. ОЧЛда эса Жовинконинг жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Саудия Арабистонига йўл олган Себастьян энг кўп маош оладиган иккинчи италияликка айланди. Биринчи ўриндаги Грациано Пелле йилига 15 миллион евро олади. Жовинко эса йилига 10 миллион евро ишлаб топади.

Себастьян Канадани жуда яхши кўрарди ва фаолиятининг охирига қадар «Торонто»да ўйнамоқчи эди. «Менга бу ер ёқади. Фаолиятимни шу клубда, шу мамлакатда якунлашни истайман. Ҳозир 31 ёшдаман. Агар фаолиятимга ўзгартириш киритмоқчи бўлсам, яқин орада қилишим керак. Лекин ўзгартириш киритиш ниятим йўқ», - деганди италиялик футболчи клубдан кетишидан олдинроқ.

Шу йилнинг январида Жовинконинг «Торонто» билан шартномаси якунланди. Футболчи келишувни икки йилга узайтиришни истаганди. Аммо клуб раҳбарияти вақтни чўзаверди. Якунда Себастьянга янги шартнома таклиф қилишди. Бироқ футболчи бу таклифни камситиш деб қабул қилди.

«Ҳозир клубдагилар яхши шартномага эргашиб, жамоадан кетганимни айтишмоқда. Лекин гап бунда эмас. Уларнинг нима хоҳлаётганлари аниқ эмасди. Афтидан, клуб эътибори ғалабалар эмас, бошқа нарсаларга қаратилган. Жамоа номи жаҳонга танилганидан кейин уларга керак бўлмай қолдим. Шартномани узайтириб, фаолиятимни шу клубда якунлашни истагандим. Бу шаҳарда қизим туғилди, ўғлим футболдаги илк қадамларини қўйди. Оилам Торонтода яшашни истаганди. Бу ерда қолиш учун олдингидан ёмон шартларга ҳам рози бўлмоқчи эдим. Лекин клубдаги даврим ниҳоясига етганини маълум қилмоқчиман. Энди эътиборимни бошқа чақирувга қаратаман. «Торонто» эса ҳамиша қалбимда қолади», - деганди Себастьян кетишидан олдин.

Италиялик футболчи Канада клуби сафида 142та учрашув ўтказиб, 83та гол урди ва 51та голга ассистентлик қилди. 2017 йилги мавсумда «Торонто» ўз тарихида биринчи бор МЛС чемпиони бўлди. Жовинко дебют мавсумида 22та гол ва 16та самарали узатма билан чемпионат тўпурари бўлди. Шу билан бирга, голли ҳаракатлар борасида лига рекордини янгилади. Энди эса «Торонто» усиз ўйнашни ўрганмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz