Қайднома

Қидирув

Асосий мавзу - академия ва майдонлар сифати...

Асосий мавзу - академия ва майдонлар сифати...

  05.05.2019 03:38
  0
  480
Асосий мавзу - академия ва майдонлар сифати...

ПФЛ директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев «Телеграм» тармоғидаги канали орқали ўзбек футболидаги турли масалалар бўйича ўз муносабатини билдиришда давом этади.

***

Телетрансляциялар, уларнинг сифати, шарҳловчилар масаласи, такрор кадрлар борасидаги саволларга жавоб бермайман. Чунки бу саволлар тўғридан-тўғри телеканал учун бўлиши керак. Ҳакамлар масаласидаги саволларга ҳам бу ерда жавоб берилмайди. Ҳакамлар қўмитаси ЎФА қошида ташкил этилган. Биз ЎзПФЛ учун жавобгармиз. Ҳатто ўзим ҳам қайси ўйинга қайси ҳакам тайинланганига мутлақо қизиқиб кўрмайман. Билганим, Спорт-ТВ бор имкониятидан келиб чиқиб, фаолият олиб боряпти. Чемпионат ўйинлари нега кўрсатилмайди, қабилидаги саволлар бўларди. Энди эса ўйинларнинг ҳаммаси олиб берилмоқда ва саволлар нисбатан ўзгарган. Бу секинлик билан бўлса-да ўсиш борлигидан далолат.

***

Футболга ўзи қизиқиб, унга ҳар тарафлама кўмак бераётган учта вилоят ҳокимлари диққат марказида: Самар­қанд, Андижон, Наманган. Яқиндагина Андижондаги «Соғлом авлод» қайта ишга тушганди. 4 май куни Намангандаги стадион фаолиятини давом эттиради. Coca Cola Суперлиганинг 7-турида «Навбаҳор» Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубини қабул қилади. Очилиш маросими чиройли ўтиши учун беллашув 19:00да старт оладиган бўлди. Бу билан стадионга ўрнатилган ёритиш тизимларини ҳам кўздан кечириб олиш мумкин бўлади. Ўйинга ЎФА раҳбариятидан Умид Аҳмаджонов ташриф буюради. Суперлига майсалари аввалгисидан яхши кўринишга келди. Бунгача «Пахтакор», «Локомотив», «Насаф», «Қизилқум», АГМК майдонлари яхши эди. 2019 йилда улар сафига «Металлург», «Бунёдкор», «Навбаҳор», «Динамо» ва «Андижон» қўшилди. Келаси йилгача «Сурхон», «Бухоро», «Қўқон-1912», «Сўғдиёна» майдонлари ҳам яхши бўлади. Аслида, улар ҳам ёмон эмас, фақат стадионга замонавий технологияларни жалб қилиш, майсага ўз вақтида парвариш ҳамда ором, суғориш тизимлари соғломлиги керак. 2-3 йил ичида юқори лигада бу каби муаммолар бўлмайди, деб режалаштирилган.

***

Шу мавсум фақатгина эркаклар футболининг ўзида ЎзПФЛ 1208та учрашув ўтказиши керак экан.

Суперлига — 14та клуб (182та учрашув)

U-21 чемпионати — 14та (182та учрашув)

«А» Про-лига — 8та клуб (112та учрашув)

«В» Про-лига — 16та клуб (227та учрашув)

Ўзбекистон кубоги — 36та клуб (35та учрашув)

Лига кубоги — 16та клуб (31та учрашув)

U-18 чемпионати — 37та клуб (439та учрашув)

***

«Пахтакор» ва «Металлург» клублари 2019 йилда ўз академиясини ишга тушириш юзасидан кафолат берган. Бу йўлда иш кетяпти. Мазкур жамоалар 2019 йилги мавсумгача бу ишни қилиб улгурмагани учун ЎФА қошидаги футбол академияларига 1,25 миллиард сўм ўтказиб бериш мажбуриятини олган. «Пахтакор» маблағни тўлиқ ўтказган, бекободликлар эса ярмини. Агар улар шу йил академияларини ишга туширишса, регламентнинг бу банди 2020 йилдан бошлаб уларга тегишли бўлмайди. Бу йил улардан олинган пулларга эса академиялар учун майдонлар қурилади (АГМК ва «Бухоро» пул ўтказмаган, муаммо бўлиши мумкин). 2020 йилда ҳам академиясига эга бўлмаган клублар 2,5 млрд. сўмни ЎФА академиялари учун ўтказиб бериши керак бўлади. Бундан барча футбол клублари хабардор этилган. «Насаф», «Бунёдкор», «Машъал» каби клубларда бундай муаммо йўқ. 2020 йилги мавсум учун лицензиялаш талаби ёзга қадар ишлаб чиқилади ҳамда клублар 31 октябрь санасига қадар ундан ўтиб бориши керак бўлади. Шунингдек, «А» ва «В» Про-лигаларига имтиёзли йўлланмаларни қўлга киритган клублар, шу вақт ичида берилган талабларни бажармаса, «А» лига вакиллари «В»га туширилади, «В»даги жамоалар эса ПФЛ мусобақаларидан четлаштирилади. Қуйида имтиёзли йўлланма эгалари кўрсатилган:

«А» Про-лига

«Нефтчи» (майдон яхши эмас, академияси ҳам йўқ)

«Истиқлол» (майдон бор, қолганига клуб 2019 учун кафолат берган)

«Ифтихор» (катта эҳтимол билан «В»да ўйнайди)

«Шердор» (академия масаласи ҳал қилиниши керак)

«В» Про-лига

«Иттифоқ-Б» (майдон 2019 йилда яхшиланиши керак)

«Иттифоқ-Н» (майдон 2019 йилда яхшиланиши керак)

«Зарангари» (майдон 2019 йилда яхшиланиши керак)

«Зирабулоқ» (майдон 2019 йилда яхшиланиши керак)

«Раш-Милк» (майдон 2019 йилда яхшиланиши керак)

«Рубин» (майдон 2019 йилда яхшиланиши керак)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz