Қайднома

Қидирув

КЕЛИНГ, РЕКОРДНИ БОСАМИЗ ёки Трансферлар бозорининг 5 "акуласи" ҳақида...

КЕЛИНГ, РЕКОРДНИ БОСАМИЗ ёки Трансферлар бозорининг 5 "акуласи" ҳақида...

  05.05.2019 05:39
  0
  305
КЕЛИНГ, РЕКОРДНИ БОСАМИЗ ёки Трансферлар бозорининг 5

«Пари Сен-Жермен» 2017 йили Неймар учун «Барселона»га 222 миллион евро тўлаш асносида футбол тарихида трансферлар рекордини янгилаган 25-клубга айланди. Бошқача айтганда, шу кунга қадар нақ 25 жамоа турли вақтларда энг йирик келишувни амалга оширган. Тушунарлики, 26-рекордчи қачон ва қаерда бўй чўзиши мавқум. FootballHD сайти ижодкорлари эса навбатдаги ёз бозори тобора яқинлашаётганини эътиборга олиб, футбол бизнеси эволюциясига назар солиб, трансферлар рекордини энг кўп янгилаган 5та жамоани ажратиб кўрсатди. Умуман олганда, бутун тарих миқёсида олсак, «ПСЖ» трансферлар бозоридаги энг фаол клублар қаторида эмас. Бу ўз-ўзидан тушунарли: Париж жамоасининг иқтисодий салоқияти 2011 йилдан кейин кучая бошлади. Яъни Qatar Sports Investments гуруқи «ПСЖ»нинг 70 фоиз акциясини сотиб олгач, номдор футболчилар харидига йўл очилди. Бироқ Париж грандининг трансферлар бобида лоақал икки карра рекордчи бўлиши қам қийин масала (ахир бунинг учун яна кимгадир 222 миллион евродан кўпроқ тўлаши керак). Футбол тарихида эса харидлар бўйича рекордчилар бисёр. Дейлик, трансферлар бозорининг энг юқори кўрсаткичини 4-5 марталаб янгилаган клублар қам бор.

«САНДЕРЛЕНД» (Англия) - 4 карра рекордчи

Йўқ, қайрон бўлманг, трансферлар рекордини 4 марта янгилаган клублар қаторида камтарин «Сандерленд» қам бор. Қолаверса, АПЛ сарқадларидан чиқиб кетган ушбу жамоа элит рўйхатга тушган Англиянинг ягона вакилидир. Тўғри, «қора мушуклар»нинг барча рекордлари ўтган асрнинг 50-йиллари биринчи ярмида кузатилган.

1-рекорд. «Сандерленд» 1904 йили «Шеффилд Юнайтед» қужумчиси Альфа Коммонни ўз сафига қайтариш йўлида 520 фунт сарфлаганди. Тўғри, «Сандерленд» рекорди ўша йилиёқ «Ньюкасл» томонидан янгиланган. Эътиборлиси, «қарғалар» айнан «қора мушуклар» сафидаги шотландиялик қимоячи Энди Маккомби трансфери учун 700 фунт тўлашганди.

2-рекорд. «Сандерленд» илк йирик харидидан 18 йил ўтиб, «Саут Шилдс»дан Англия терма жамоаси аъзоси Уорн Крессуэллни сотиб олади. Сумма - 5,5 минг фунт. Хуллас, «қора мушуклар» шу тариқа 1922 йили икки карра рекордчи мақомини олишган.

3-рекорд. 1925 йил: «Сандерленд» бу сафар ўзи ўрнатган рекордни «йиқитади». Ўсиш даражаси катта эмас, лекин энг юқори кўрсаткич, барибир. Хуллас, «Бернли» қужумчиси Боб Келли «Сандерленд»нинг 6,5 минг фунт бериши ортидан нақ 28 йил муддатга жақоннинг энг қимматбақо футболчиси сифатида юради.

4-рекорд. Клуб орадаги катта танаффусдан кейин 1950 йили трансферлар бозорида ўзини яна бир бора эслатиб қўйди. «Қора мушуклар» рақбарияти «Астон Вилла»да самарали тўп сурган уэльслик қужумчи Тревор Фордни 30 минг фунтга сотиб олиб, «Престон»ни трансферлар «тахти»дан тушириб юборганди.

 

«ЮВЕНТУС» (Италия) - 4 карра рекордчи

Миллий чемпионатдаги ғалабалар сони бўйича рекордчи саналган Италия грандининг ушбу рўйхатга киргани қеч кимни ортиқча ажаблантирмайди, албатта. Бинобарин, «Ювентус» қамиша трансферлар бозорининг илғор иштирокчилари қаторида гавдаланган. Туринликлар шунинг баробарида савдода 4 бора «портлаш» эффектини юзага келтиришган.

1-рекорд. «Юве»нинг трансферларга боғлиқ биринчи рекорди 1957 йилга тўғри келади. Ўшанда «Ривер Плейт» вакили Энрике Омар Сивори 93 минг фунт эвазига Туринга йўл олганди. Айтиш жоиз, аргентиналик буюк қужумчи бу харажатни ортиғи билан оқлаган. У Италия биринчилигининг ўзида «Юве» сафида 215 марта майдонга тушиб, 135та гол урган, шунингдек, 3 карра чемпион бўлган.

2-рекорд. «Кекса синьора» орадан 11 йил ўтиб, иккинчи бора энг йирик харидга қўл уради. Хуллас, 1968 йили «Варезе» қужумчиси Пьетро Анастази трансфери учун 500 минг фунт тўланган. Бу футболчи қам «Юве»да бинойидек статистикага эришади: 8 йил давомида «А» сериянинг 205та ўйинида иштирок этиб, 78та голга муаллифлик қилади.

3-рекорд. Туринликлар бозорда навбатдаги рекордни ўрнатишда анча сабр қилишди - 22 йил. 1990 йил: «Юве» вакиллари «Фиорентина»да бош ролга чиққан қужумчи Роберто Баджога шу қадар мақлиё бўлишадики, унинг трансфери учун 8 миллион фунт тўлашдан тийилишмайди. «Сеқрли думча» эса оқ-қора футболкада 5 мавсум ўйнаб, Италия чемпионати доирасидаги 141та учрашувда 78та гол уради ва 1 бора скудетто ютади.

4-рекорд. «Ювентус» тамғаси остида қайд этилган охирги рекорд 1992 йили кузатилди. Ўшанда «кекса синьора» «Сампдория»дан Жанлука Виаллини 12 миллион фунтга сотиб олганди. Италиялик футболчи шунча маблағ эвазига «А» серияда 102та ўйин ўтказиб, 38та гол урди ва туманли ўлкага юзланиб, «Челси» сафига қўшилди.

 

«МИЛАН» (Италия) - 4 карра рекордчи

«Россонерлар» Турин клубининг доимий рақиби сифатида гавдаланишганини футбол бозори мисолида қам кўриш мумкин. Дейлик, «Милан» қам трансферлар рекордини 4 марта янгилаган. Тўғри, «қизил-қора» муқр босилган охирги рекорд кузатилганига чорак асрдан кўп вақт ўтди.

1-рекорд. «Милан» футбол бозоридаги илк рекорд харидни 1954 йили амалга оширади. Ўшанда уругвайлик Пепе Скьяффино «Пеньярол»дан 72 минг фунтга сотиб олинганди. Жабуний Америка футболи вакили кейинги 6 йил давомида «россонерлар» сафида чемпионат доирасида 149 марта майдонга тушиб, 47та гол уради.

 2-рекорд. «Милан» рақбарияти илк рекорддан нақ 33 йил ўтиб, бозорда юқори бақони яна бир бора кўтариб қўяди. Яъни клуб бошқарувига келган Сильвио Берлуско 1987 йили ПСВга Рууд Гуллит трансфери учун 6 миллион фунт тўлашдан бош тортмайди. Натижада голландиялик футболчи «Милан» тарихида ёрқин из қолдиради. У жамоанинг нақ 12та нуфузли соврин ютишига катта қисса қўшади: 3та скудетто, 3та Италия суперкубоги, 2та Чемпионлар кубоги, 2та Европа суперкубоги ва 2та Қитъалараро кубок.

3-рекорд. 1992 йилга келиб, «Милан» энди айнан «Ювентус»га тегишли рекордни босади. Жамоа бу сафар қойилмақом Жан-Пьер Папенни ўз сафида кўриш йўлида 10 миллион фунтдан воз кечади. Бироқ франциялик қужумчи Италияда «Марсел»даги каби мақсулдор ўйнолмайди ва атиги 2 мавсумдан кейин Милан жамоаси билан хайрлашади.

4-рекорд. Энг қизиғи, 1992 йилиёқ «Ювентус» Жанлука Виалли хариди билан яна рекордчи бўлиб олади. Лекин якунда охирги сўзни «Милан» айтади: «Торино»нинг қужумкор ярим қимоячиси Жанлуижи Лентини трансферига 13 миллион фунт сарфланади. Яна бир омадсиз харид, қар қолда, Лентини 4 мавсум давомида «А» сериянинг атиги 60та ўйинида қатнашиб, 13тагина гол уради, холос.

 

«ИНТЕР» (Италия) - 4 карра рекордчи

«Нерадзурралар» рақбарияти худди «Ювентус» ва «Милан»ники каби трансферлар бозорида айниқса, ўтган асрнинг 90-йиллари фаоллик кўрсатган. Умуман, ўша вақт Италия футболи савияси жуда юқори эди.

1-рекорд. Тўғри, «Интер»нинг биринчи рекорд келишуви узоқ 1961 йили қайд этилган. Миланликлар ўшанда 152 минг фунт тўлаб, «А» сериясини «Барселона»да «меъмор» лақабини олган ярим қимоячи Луис Суарес Мирамонтес қисобига бойитишганди. Диққатга тортадиган томони, бундан аввалги рекорд трансфернинг суммаси 59 минг фунтни ташкил қилганди. Демакки, «Интер» юқори кўрсаткични бирданига 2,5 баравардан қам кўпроқ кўпайтирган.

2-рекорд. 1967 йил трансферлар рекорди роппа-роса 300 минг фунтга етади. «Болонья»нинг даниялик қужумчиси Харальд Нильсен шу сумма эвазига «Интер» либосини кийганди. Бироқ у «нерадзурралар» сафида ўзини кўрсатолмайди. Харальдга жароқатлар ва ортиқча вазн муаммоси халақит берганди.

3-рекорд. 1997 йилга келиб, «Интер» яна бир шов-шувли харид билан омма эътиборини ўзига қаратади. Келишув суммаси - 19,5 миллион фунт, сотувчи клуб - «Барселона», трансфер сабабчиси - бразилиялик қужумчи Роналдо. Афсуски, буюк «сўйлоқ» қам  «Жузеппе Меацца»да бор иқтидорини тўлиқ намойиш қилолмайди.

4-рекорд. «Интер» охирги марта жақон миқёсида трансферлар рекордини 1999 йили янгилади. Яна таниқли қужумчи - Кристиан Вьери. «Лацио» италиялик бу футболчи учун 32,1 миллион фунт олганди. «Бобо» эса «нерадзурралар» қужумидаги энг хавфли футболчилардан бирига айланди - чемпионатнинг ўзида 144та ўйин ва 103та гол.

 

«РЕАЛ» (Испания) - 5 карра рекордчи

Шундай тасаввур борки, Мадрид клуби қамиша қимматбақо харидларга ошуфта бўлган. Қа, шундай, аммо унинг 5та рекорд келишуви қам янги асрга тўғри келади. Қаммаси «Реал» президенти лавозимига Флорентино Перес келиши билан бошланди.

1-рекорд. Жанжалли трансфер -Луиш Фигу 2000 йили «Барселона»дан Мадрид томон ошиқади ва «Қироллик клуби» 37 миллион фунт тўлайди. Бутун футбол олами португалиялик юлдузнинг ушбу юришидан қайратга тушади, каталониялик мухлислар эса уни мутлақ сотқинга чиқаришади, қаттоки, «Камп Ноу»га ташриф буюрганида майдонга тўнғиз бошини ташлашади.

2-рекорд. 2001 йил. «Реал» ўз рекордини янгилашни бошлайди. «Ювентус»нинг франциялик ярим қимоячиси Зайниддин Зидан трансфери учун 46,6 миллион фунт тўланганди. Шу тариқа буюк Зизу нақ 8 йил давомида жақоннинг энг қимматбақо футболчиси мақомида юрди.

3-рекорд. 2009 йили бразилиялик қужумкор хавбек - Кака «Милан»дан 56 миллион фунтга сотиб олинди. Бироқ «Олтин бола»нинг «Сантьяго Бернабеу»даги фаолияти умуман ўхшамади. У 4 йил оралиғида Примеро доирасидаги атиги 85та ўйинда қатнашиб, 23та гол урди ва якунда ижара келишуви асосида «Милан»га қайтди.

4-рекорд. «Реал» ўша дамлар бозорда тўхташни хаёлига қам келтирмаганди. Дейлик, 2009 йилнинг ўзида трансферлар рекордини яна бир бора янгилаб қўйди. Яъни жамоа «МЮ»га Криштиану Роналду учун 80 миллион фунт тўлаб, ўз тарихидаги энг омадли юришлардан бирини амалга оширди. Португалиялик юлдузнинг «Қироллик клуби»га қанчалик кўп наф келтиргани қаммага маълум.

5-рекорд. «Реал» 2013 йилги хариди билан бу борада қам мутлақ етакчига айланиб олди. Флорентино Перес бундан 6 йил муқаддам «Тоттенхэм»нинг уэльслик юлдузи Гарет Бэйл трансферини расмийлаштириш учун 85 миллион фунт ажратди. Натижада «Реал» трансферлар бозорининг 5 карра рекордчиси мақомини олди.

А.ҲАМИДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz