Қайднома

Қидирув

Қизиқарли статистика: ЙИРИК ҲИСОБЛАР ГУЛДАСТАСИ

Қизиқарли статистика: ЙИРИК ҲИСОБЛАР ГУЛДАСТАСИ

  05.05.2019 08:43
  0
  162
 Қизиқарли статистика: ЙИРИК ҲИСОБЛАР ГУЛДАСТАСИ

Суперлига-2019нинг 3-тури сўнгги йилларда чемпионатимизда кузатилган энг йирик ҳисоблардан бирини тақдим этди. Аниқроқ айтсак, Миржалол Қосимов бошқарувидаги АГМК Нўъмон Ҳасанов жамоаси - «Қўқон-1912»ни 7:1 қисобида мағлубиятга учратди. Бунга қадар элит лигамизда битта клубнинг бир ўйинда 7та гол урган охирги қолати «Локомотив» билан боғлиқ эди. «Темирйўлчилар» 2015 йилги мавсумнинг 18-турида Жиззахнинг «Сўғдиёна»сини ва 2017 йилнинг апрелида «Обод»ни 7 жавобсиз гол билан «сийлашганди». Айтганча, мавсум-2017 якунида «Локомотив»­га чемпион бўлиш учун атиги 1 очко етмаганди.

Энг йирик қисобли ғалаба. Ўзбекистон чемпионати элит лигаси тарихидаги энг йирик қисоб 2007 йилнинг 25 ноябрь куни қайд этилган. Ўшанда Навоийда «Қизил­қум» меқмони бўлган «Пахтакор» ортга 11:0 (!) қисобидаги ғалаба билан қайтганди. Голлар муаллифлари: Темур Кападзе (4), Ринат Байрамов (6, 23), Зайниддин Тожиев (12, 32, 56), Камолиддин Тожиев (15), Ихеруоме Уче (65, 68, 69), Александр Гейнрих (70).

Охирги 5 мавсумнинг энг йирик қисобли ғалабалари

2015 йил 17 август. «Локомотив» - «Сўғдиёна» - 7:0

2016 йил 8 август. «Металлург» - «Машъал» - 6:0; 22 октябрь. «Насаф» - «Навбақор» - 6:0

2017 йил 29 апрель. «Локомотив» - «Обод» - 7:0

2018 йил 19 апрель. «Металлург» - «Пахтакор» - 0:5

2019 йил 7 апрель. АГМК - «Қўқон-1912» - 7:1


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz