Coca Cola Суперлига, 7-турининг7та ўйинда 19та гол. Бу 6-тур кўрсаткичига нисбатан пастроқ, аммо 1та учрашувга ўртача деярли 3та гол тўғри келганини алоҳида айтиш керак. Энг кутилмаган натижа «Локомотив» - «Қўқон-1912» ўйинида қайд этилди - 2:2. Натижада «Пахтакор»нинг турнир жадвалидаги пешқадамлик мавқеи мустаҳкамлади. Эндиликда пойтахтнинг икки клубини 3 очко ажратиб турибди. Намангандаги футбол байрами эса кўзларни қувнатгани тайин. Оҳ, қандай муҳит, оҳ, қандай ёқимли манзара...
1-2-КУНЛАР: ХАРАКТЕР САМАРАСИМИ ЁКИ ХОТИРЖАМЛИК ОҚИБАТИ?
7-тур ОЧЛда иштирок этаётган ва Суперлигада пеш-қадамлик қилаётган клубларимиз ўйинлари билан бошланди. Чоршанба куни «Пахтакор» ўз майдонида «Металлург» билан куч синашди ва якунда иродали ғалабани расмийлаштирди. Ваҳоланки, «шерлар» ўйин бошида рақибнинг кутилмаган «ҳамла»сига дуч келишди. Ҳар ҳолда, Санжар Қувватов 11-дақиқадаёқ ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Бу вазиятда собиқ «пахтакорчи» Станислав Андреев тўпни «аут»дан ташлаб бергач, Ислом Исоқжонов жарима майдонига кирмай туриб, беназир зарба ижро этди - 0:1. Лекин бекободликлар рақибнинг кейинги ҳужумидаёқ ҳисобдаги устунликни бой беришди. «Пахтакор»нинг классик ҳужуми: Жалолиддин Машарипов чап қанотдан жарима майдонига кириб бориб, Драган Черанни зарба йўлига олиб чиқди ва у жорий чемпионатдаги 5-голини уришда унча қийналмади. Сербиялик ҳужумчининг пенальтидан урган кейинги голи эса яна бир собиқ «пахтакорчи» Александр Лобанов виждонига ҳавола. Дарвозабон 36-дақиқада Машариповни майдонга қулатгач, рефери 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Шу тариқа Драган Суперлига-2019даги голлари сонини 6тага етказиб қўйди. Учрашувнинг қолган қисмида айтарли хавфли вазият юзага келгани йўқ ва «Пахтакор» ғалабали сериясини 3та ўйинга етказди.
«Локомотив» аутсайдерлардан бири - «Қўқон-1912» билан ўйинни жуда яхши бошладию, аммо якунда 5та ўйинлик ғолибона одимини тўхтатишга мажбур бўлди. «Темирйўлчилар» 26-дақиқага қадар ҳисобни 2:0га етказишди. Аввалига Ҳусниддин Ғофуров узатмасидан фойдаланган Темурхўжа Абдухолиқов чемпионатдаги 6-голини нишонлади (у қаторасига 6та ўйиндан буён майдондан голсиз чиқмаяпти). Кейин Темурхўжанинг ўзи ассистент ролини бажариб, Диёр Туроповни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга олиб чиқди - 2:0. Қўқонликлар эса Диёрнинг голига жавобан тезда ҳисобни қисқартиришди. Ойбек Рустамов жамоадоши Суҳроб Бердиев томонидан узатилган тўпни Игнатий Нестеров дарвозасига жойлаб қўйди. Ўйиннинг кульминацион нуқтаси 90}1-дақиқага тўғри келди: Даврон Ҳошимов жарима майдони ичида Беҳруз Содуллаевни йиқитгач, Ҳасан Рўзиев мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади ва Шаҳбоз Эркинов ундан унумли фойдаланди - 2:2. Хуллас, Андрей Фёдоров жамоаси эрта хотиржамлик оқибатида миҳим 2 очкодан айрилди ёхуд Нўъмон Ҳасанов дружинаси характер эвазига 1 очко олди.
3-КУН: НАМАНГАНЧА ФУТБОЛ СОҒИНЧИ
Суперлига 7-турига келиб, футболсевар Наманган ниҳоят, катта футбол нафасини туйди чинакамига. «Нав-баҳор» ўз аренасидаги илк ўйинда футбол соғинчи ўлароқ, гўзал муҳит яратган мухлисларни чиройли ғалаба билан сийлади. Айтиш мумкинки, «Сўғдиёна» илк дақиқаларда айнан стадион босимига дош беролмади ва кетма-кет 3та гол қўйиб юборди. 31-дақиқача ҳисоб 3:0га етгани шундан далолат. Аввалига Славко Лукич жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, Милан Митровични мутлақо ожиз қолдирди. Кейин «Нав-баҳор»нинг янги тўпурари - Александр Касьян катта саҳнага чиқди. Россиялик ҳужумчи қандайдир 15 дақиқа оралиғида навбати билан Мирзоҳид Ғофуров ва ҳамюрти Иван Соловьёв узатмаларидан сўнг тўпни меҳмонлар дарвозасига жойлаб қўйди. У тез орада Милан Митровични яна бир бора доғда қолдирди, бироқ «офсайд» ҳолатида...Ўйин тақдири ярим соат ичида ҳал бўлгани билан наманганликлар қолган дақиқаларда ҳам фаолликни сусайтиришмади, бироқ уларга бир қатор вазиятларда аниқлик етишмади. 90-дақиқада Санжар Рашидов томонидан урилган ягона жавоб голи эса «Сўғдиёна»га шунчаки, ожиз тасалли вазифасини ўтади. Александр Касьян охирги 5та ўйинда серияли тарзда 6та гол урганию, «Навбаҳор» мағлубиятсиз одимини 4та учрашувга етказганини алоҳида фактлар сифатида келтириш мумкин.
«Насаф» қатор омадсизликлардан кейин ўзига келмоқда, чоғи. Аввалги турда қайд этилган 4:0 ҳисобидан руҳланган Рўзиқул Бердиев шогирдларига бу сафар «Бухоро» майдонидан 3 очко олиб қайтишди. «Насаф» ўйин давомида қисман ташаббусга эришди ва 65-дақиқада ғалаба голини нишонлади. У аввалги 2та учрашувда рақиблар дарвозасини 3 бора нишонга олган Ҳумоюн Муртазоев номига ёзилди. Айтганча, бу ҳужумчи биринчи бўлимда ҳам Хуршид Хўжаев дарвозасига йўл топди, лекин гол ўйиндан ташқари ҳолат сабаб инобатга олинмади. Мезбонларнинг ҳисобни тенглаштиришга қаратилган уринишларини Рўзиқул Бердиевнинг янги кашфиёти - Абдувоҳид Неъматов йўққа чиқарганини алоҳида таъкидлаш керак. 2001 йили туғилган ёш кипер қатор вазиятларда хавфли вазиятларни бартараф этиб, учрашув қаҳрамони бўлди.
4-КУН: АГМКда НИҲОЯТ, ҒАЛАБА...
«Андижон» - «Динамо» баҳси тезкор гол билан бошланди - Шоҳруҳ Абдураҳмонов жарима майдони ичидан кучли зарба бериб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Элдор Сакаев жамоаси бундан эсанкираб қолгани йўқ. Ҳар ҳолда, андижонликлар 16-дақиқада мувозанатни тиклашди - Абдуллоҳ Олимов узатган тўпни Аброр Ҳусинов боши билан Ботирали Эргашев дарвозасига жойлаб қўйди. Бўлим якунланиши арафасида эса ёш ҳужумчи Шаҳзод Убайдуллаев тажрибали Рўзимбой Аҳмедов узатмасидан кейин енгил ҳаракатланиб, «Андижон»нинг танаффусга устун ҳолда чиқишини таъминлади - 2:1. Ўйин шу ҳисобда якунланарди, агарда мезбонлар охирида ҳушёрликни бироз йўқотишмаганида. Хуллас, барчасига якуний нуқта сўнгги дақиқаларда Миркомил Локаев томонидан қўйилди. Чап оёқ билан берилган айланма зарба, чиройли траектория ва 2:2.
Миржалол Қосимов бошқарувидаги АГМК ниҳоят, ғалаба қозониб, аутсайдер ролидан қутулди. Олмалиқликлар яхшигина старт олган «Сурхон»ни жавобсиз 2та гол билан «сийлашди». Айтиш ўринли, Қосимовнинг қатор омадсизликлар таъсиридами, таркибга жиддий ўзгаришлар киритгани якунда наф келтирди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Мурод Тошматов бурчакдан тўп оширгач, Дилшод Жўраев чемпионатдаги голлари сонини 4тага етказиб қўйди - 1:0. Иккинчи гол сўнгги дақиқаларга тўғри келди: Тошматов яна ассистент, муаллиф эса - Санъат Шихов.
«Қизилқум» яна молиявий муаммолар ичида қолган «Бунёдкор» билан баҳсда 4та ўйинга чўзилган ғалабасиз сериясига чек қўйди. Ўртадаги 3 очко тақдирини Элгужа Григалашвилининг пенальтидан урган гол ҳал қилди. Шу тариқа Вадим Абрамов шакллантирган ёш жамоанинг 4та ўйинни ўз ичига олган мағлубиятсиз одими тўхтади...
7-тур
1 май, чоршанба
18:30 ПАХТАКОР — МЕТАЛЛУРГ-2:1
3 май, жума
18:20 ҚЎҚОН-1912 — ЛОКОМОТИВ-2:2
4 май, шанба
“БУХОРО” – “НАСАФ”- 0:1
"НАВБАҲОР" - "СЎҒДИЁНА"- 3:1
5 май, якшанба
17:20 АНДИЖОН — ДИНАМО-2:2
17:30 АГМК — СУРХОН -2:0
19:45 ҚИЗИЛҚУМ — БУНЁДКОР-0:1
Тур Статистикаси
Ўйин: 7
Гол: 19 (ўртача: 2,71...)
Томошабин: 69595 (ўртача: 9942...)
Мезбонлар ғалабаси: 4
Меҳмонлар ғалабаси: 1
Дуранг: 2
Йирик ҳисобли ғалаба: -
Энг сермаҳсул ўйин: 3та (4тадан гол)
Огоҳлантириш: 25 (ўртача: 3,57...)
Четлатиш: -
Энг «қўпол» ўйин: АГМК - «Пахтакор» (6та «сариқ»)
Энг кўп томошабин кирган ўйин: «Навбаҳор» - «Сўғдиёна» (25727)
Пенальти: 3 (барчаси самарали)
«Дубль»: 2 (Александр Касьян , «Навбаҳор», Драган Черан, «Пахтакор»)
«Хет-трик»: -
«Покер»: -
Автогол: -
1 Пахтакор 7 6 1 0 13-5 19
2 Локомотив 7 5 1 1 15-7 16
3 Навбаҳор 7 3 2 2 12-8 11
4 Металлург 7 3 1 3 13-9 10
5 Насаф 7 3 1 3 11-8 10
6 Бунёдкор 7 3 1 3 9-9 10
7 Динамо 7 2 3 2 8-9 9
8 Сурхон 7 2 3 2 5-6 9
9 ҚизилҚум 7 2 2 3 8-11 8
10 АГМК 7 2 1 4 11-11 7
11 Андижон 7 1 4 2 6-9 7
12 Бухоро 7 1 3 3 6-9 6
13 СўҒдиёна 7 2 0 5 7-14 6
14 ҚўҚон-1912 7 1 3 3 7-16 6
Тўпурарлар
Зафар Полвонов (АГМК) - 6та
Темурхўжа АбдухолиҚов («Локомотив») - 6та
Александр Касьян («Навбаҳор») - 6та (1та - пен.)
Драган Черан («Пахтакор») - 6та (2та - пен.)
Ҳумоюн МУРТАЗОЕВ («Насаф») - 4та
Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор») - 4та (2та - пен.)
Достон Иброҳимов («Бухоро») - 3та...
10 май (жума)
18:45 СўҒДИЁНА — АНДИЖОН
18:50 НАСАФ —ҚИЗИЛҚУМ
11 май (шанба)
17:30 ДИНАМО — АГМК
19:45 ПАХТАКОР — НАВБАҲОР
12 май (якшанба)
17:15 БУНЁДКОР — ҚЎҚОН-1912
17:30 СУРХОН — БУХОРО
19:40 МЕТАЛЛУРГ — ЛОКОМОТИВ
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20