Қайднома

Қидирув

Европа ЧЛ: РЕКОРДЛАР, ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР...

Европа ЧЛ: РЕКОРДЛАР, ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР...

  08.05.2019 14:02
  0
  123
Европа ЧЛ: РЕКОРДЛАР, ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР...

Мавсум клуби. «Аякс» Лондонда жорий мавсум ҳисобидан (барча турнирлар доирасида) 161-голини уриб, ўз рекордини янгилади. Умумий статистикаси: 54та ўйин, 40та ғалаба, 9та дуранг, 5та мағлубият, тўплар нисбати - 161-46. Жамоа тўпурари: Душан Тадич. Энг кўп ўйин ўтказган футболчи - Дейли Блинд (53та).

Қирол Лео! Лионель Месси бундан 14 йил муқаддам, яъни мавсум-2014|2005 якунида (1 май куни) Ла-лига доирасида «Альбасете»га қарши кечган ўйинда «Барселона» сафидаги илк голини нишонлаганди. Футбол даҳочаси ўтган чоршанба оқшоми «Барселона» либосида 681-марта майдонга тушиб, 600та гол маррасига етди. Мессининг 600та голи тақсимоти: Ла-Лига - 417та, Испания кубоги - 50та, ЧЛ - 112та, Бошқа халқаро турнирлар - 21та. Лео 2011|2012 йиллар мавсумида 73та гол уриб, шахсий рекордини ўрнатганди. «Ливерпул»га қарши кечган баҳсда эса жорий мавсум ҳисобидан 47-48-голларини расмийлаштирди. Бундан ташқари, Месси «Барса»нинг амалдаги бош мураббийи Эрнесто Вальверде бошқарувида 100-ўйинини ўтказди (у шунча учрашувда 93та гол уришдан ташқари, 37та самарали узатмага муаллифлик қилди).

30 апрель

ТОТТЕНХЭМ -АЯКС - 0:1 (0:1)

Гол: ван де Беек (15).



Жавоб ўйини: 8 май (чоршанба).

 

БАРСЕЛОНА - ЛИВЕРПУЛЬ - 3:0 (1:0)

1 май. Барселона.

«Камп Ноу» стадиони. 98299 томошабин.

Бош ҳакам: Бьорн Куйперс (Голландия).

Голлар: Суарес (26), Месси (75, 82).

Барселона: тер Штеген, Сержи Роберто

(Аленья, 90), Пике, Лангле, Альба, Видаль, Ракитич, Бускетс, Коутиньо (Нелсон Семеду, 60), Месси, Суарес (Дембеле, 90).

Ливерпуль: Алиссон, Гомес, Матип, ван Дейк, Робертсон, Милнер (Ориги, 85), Фабиньо, Кейта (Хендерсон, 24), Вейналдум (Фирмино, 79), Салоҳ, Мане.

Огоҳлантиришлар: Лангле (39), Суарес (81), Альба (86) - Фабиньо (81).



Жавоб ўйини: 7 май (сешанба).



Ўйин статистикаси

 

барселона                       ливерпуль

 

11                Зарба                         14

5                  Аниқ зарба                 3

3                  Бурчак тўпи               5

2                  «Офсайд»                  1

11                Қоида бузиш              15

3                  Огоҳлантириш            1

48 фоиз           Тўп назорати   52 фоиз



1 - «Аякс» ЧЛ тарихида 3та саралаш босқичи орқали гуруҳ раундига қўшилган ва ярим финалга етиб борган биринчи клубдир. Амстердам жамоаси жорий турнирга 2018 йилнинг 25 июль куни «Штурм» (Грац)ни енгиш (2:0) билан киришганди.

2,91 - ЧЛнинг жорий мавсумида 1та ўйинда ўртача 2,91та гол қайд қилинмоқда.

3 - «Барселона» «плей-офф» босқичи доирасидаги охирги 9та  ўйинидан 7тасида 3та ёки кўпроқ гол урди.

4 - «Тоттенхэм»нинг бошланғич таркибида «Аякс»нинг 4 нафар собиқ футболчиси майдонга тушди. Булар - Тоби Алдервейрелд (2008-2013), Ян Вертонген (2006-2012), Давинсон Санчес (2016-2017) ва Кристиан Эриксен (2009-2013).

12 - Луис Суарес турнирдаги охирги 12та голини ҳам «Камп Ноу»да нишонлади.

24 - «Аякс» ЧЛ ярим финалчилари орасида энг ёш жамоадир. Унинг таркибидан жой олган футболчилар ўртача 24 ёшу 147 кунлик эдилар.

26 - Лионель Месси Англия клубларига қарши кечган 33-ўйинда иштирок этиб, голлари сонини 26тага етказди. У Испания жамоаларини ҳисобга олмаганда, айнан Англия вакилларини ҳаммадан кўп ранжитган.

32 - «Барселона» ЧЛ доирасида ўз уйидаги мағлубиятсиз сериясини 32та ўйинга етказди.

49 - «Аякс» биринчи бўлиб гол урган ЧЛ баҳсларида ҳали ютқазмаган. 49та ўйин, 41та ғалаба, 8та дуранг.

52 - «Аякс»ни 70-марта майдонга бошлаб тушган 49 ёшли Эрик тен Хаг «Тоттенхэм»га қарши баҳсда Амстердам клуби билан 52-ғалабасини нишонлади.

500 - Луис Суарес «Барселона»нинг ЧЛ асосий босқичларидаги 500-голи муаллифига айланди.

Техник кўрсаткичлар

Дарвоза томон энг кўп аниқ зарба йўллаган футболчилар: Лионель Месси («Барселона») - 22та; Ҳаким Зийеҳ («Аякс») - 19та; Неймар («ПСЖ»), Серхио Агуэро («Манчестер Сити») - 16тадан.

Дарвоза томон энг кўп ноаниқ зарба йўллаган футболчилар: Луис Суарес («Барселона») - 21та; Ҳаким Зийеҳ («Аякс»), Криштиану Роналду («Ювентус») - 19тадан; Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») - 18та.

Зарбалари йўли энг кўп тўсиб қолинган футболчилар: Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») - 14 марта; Криштиану Роналду («Ювентус») - 13 марта; Лионель Месси («Барселона»), Гарри Кейн (Тоттенхэм) - 11 мартадан.

Сариқ карточкалар сони: 485та.

Энг кўп сариқ карточка олган футболчилар: Николас Тальяфико («Аякс») - 6та; Муҳаммад Али Камара («Янг Бойз»), Николас Отаменди («Манчестер Сити») - 4тадан.

Энг кўп қўполлик содир этган футболчилар: Николас Тальяфико («Аякс»), Садио Мане («Ливерпуль») - 21 мартадан; Серхио Бускетс («Барселона») - 19 марта.

Қўполликдан энг кўп жабр чеккан футболчилар: Неймар («ПСЖ») - 34 марта; Эрвинг Лозано (ПСВ), Поль Погба («МЮ») - 24 мартадан; Садио Мане («Ливерпуль»), Луис Суарес («Барселона») - 23 мартадан.

Энг кўп ва аниқ тўп оширувчи футболчилар: Серхио Бускетс («Барселона») - 905тадан 847таси аниқ, 94 фоиз аниқлик; Иван Ракитич («Барселона») - 863тадан 801таси аниқ, 93 фоиз аниқлик; Хорди Альба («Барселона») - 849тадан 743таси аниқ, 88 фоиз аниқлик; Эмерик Ляпорт («Манчестер Сити») - 831тадан 772таси аниқ, 93 фоиз аниқлик; Аксель Витцель («Боруссия» Д.) - 620тадан 593таси аниқ, 96 фоиз аниқлик. 12 нафар футболчи ҳисобида 580та ёки кўпроқ узатма бор.

Чап оёқда гол уриш бўйича етакчи футболчилар: Лионель Месси («Барселона») - 9та; Душан Тадич («Аякс»), Пауло Дибала («Ювентус») - 5тадан.

Ўнг оёқда гол уриш бўйича етакчи футболчилар: Роберт Левандовски («Бавария») -6та; Серхио Агуэро («Манчестер Сити») - 5та.

Бош билан гол уриш бўйича етакчи футболчи: Криштиану Роналду («Ювентус») - 4та.

Жарима майдони ичидан гол уриш бўйича етакчи футболчилар: Роберт Левандовски («Бавария»), Лионель Месси («Барселона») - 8тадан.

Жарима майдони ташқарисидан гол уриш бўйича етакчи футболчилар: Лионель Месси («Барселона») - 4та; Габриэль Жезус («Манчестер Сити») - 3та.

Пенальти орқали энг кўп гол урган футболчи: Набил Бенталеб («Шальке») - 3та.

Энг кўп масофа босиб ўтган футболчилар: Душан Тадич («Аякс») - 128791 метр; Донни ван де Беек («Аякс») - 118378 метр; Садио Мане («Ливерпуль») - 114954 метр; Серхио Бускетс («Барселона») - 113308 метр; Дейли Блинд («Аякс») - 113128 метр. 15 нафар футболчи 105 километрдан ортиқ масофа босиб ўтди.

Қизил карточкалар сони: 21та.

Энг кўп гол урган жамоалар: «Манчестер Сити» - 30та; «Барселона» - 26та; «ПСЖ», «Порту» - 20тадан.

Энг кам гол урган жамоалар: «Монако», АЕК - 2тадан; «Янг Бойз», «Локомотив» - 4тадан.

Жарима майдони ичидан энг кўп гол урган жамоалар: «Манчестер Сити» - 25та; «Аякс», «Барселона», «Порту», «Ливерпуль» - 18тадан; «ПСЖ» - 16та.

Жарима майдони ташқарисидан энг кўп гол урган жамоалар: «Барселона» - 7та; «Манчестер Сити» - 5та; «ПСЖ» - 3та.

Жарима майдони ташқарисидан гол уролмаган жамоалар сони: 9та. Улар орасида «Ливерпуль» ҳам бор.

Футболчилари бош билан энг кўп гол урган жамоалар: «Порту», «Ливерпуль» - 5тадан; «Ювентус» - 4та.

Футболчилари чап оёқда энг кўп гол урган жамоалар: «Барселона» - 15та; «Манчестер Сити» - 13та; «Аякс» - 10та.

Футболчилари ўнг оёқда энг кўп гол урган жамоалар: «Манчестер Сити» - 14та; «Барселона», «Порту», «Ливерпуль» - 10тадан.

Пенальти орқали энг кўп гол урган жамоалар: «Порту» - 4та; «Манчестер Сити», «Ливерпуль», «Ювентус», «Шальке» - 3тадан.

Энг кўп сариқ карточка олган жамоалар: «Аякс» - 25та; «Атлетико» - 24та; «МЮ», «Тоттенхэм» - 21тадан.

Энг кам сариқ карточка олган жамоалар: «Брюгге» - 8та; «Шахтёр», «Виктория» Пл. - 10тадан.

Энг кўп қизил карточка олган жамоалар: АЕК, «Хоффенхайм», ЦСКА, «Янг Бойз» - 2тадан.

Футболчилари энг кўп қўполлик содир этган жамоалар: «МЮ» - 155 марта; «Аякс» - 151 марта; «Тоттенхэм» - 150 марта.

Қўполликдан энг кўп жабр чеккан клублар: «Барселона» - 165 марта; «Аякс» - 145 марта; «Ювентус» - 142 марта.

Дарвоза томон энг кўп зарба йўллаган жамоалар: «Барселона» - 191та; «Манчестер Сити» - 181та; «Аякс» - 169та.

Дарвоза томон энг кам зарба йўллаган жамоалар: АЕК - 37та; «Црвена Звезда» -  43та; «Брюгге» - 48та; «Монако» - 60та.

Дарвоза томон энг кўп аниқ зарба йўллаган жамоалар: «Барселона» - 72та; «Манчестер Сити» - 70та; «Аякс» - 66та.

Дарвоза томон энг кўп ноаниқ зарба йўллаган жамоалар: «Барселона» - 72та; «Манчестер Сити», «Ливерпуль» - 70тадан; «Ювентус» - 68та.

Зарбалари йўли энг кўп тўсиб қолинган жамолар: «Тоттенхэм» - 68 марта; «Барселона» - 47 марта; «Ливерпуль» - 42 марта; «Манчестер Сити» - 41 марта.

Энг кўп бурчак тўпи тепган жамоалар: «Реал» - 69та; «Тоттенхэм» - 63та; «Барселона» - 61та; «Ливерпуль» - 59та.

Энг кам бурчак тўпи тепган жамоалар: «Брюгге» - 15та; «Црвена Звезда» - 17та; ПСВ - 19та.

Энг кўп «пас» берган жамоалар: «Барселона» - 7714та (89 фоиз аниқ); «Манчестер Сити» - 6554та (90 фоиз аниқ); «Ливерпуль» - 6085та (82 фоиз аниқ).

Энг кам «пас» берган жамоалар: ПСВ - 1931та (76 фоиз аниқ); «Црвена Звезда» - 1948та (75 фоиз аниқ); «Виктория» Пл. - 2243та (80 фоиз аниқ).

Тўпга эгалик қилиш бўйича етакчи жамоалар: «Манчестер Сити», «Реал» - 60 фоиз; «Барселона», «Боруссия» Д. - 59 фоиз.

Тўпга эгалик қилиш бўйича мақтанолмайдиган жамоалар: «Црвена Звезда» - 35 фоиз; ПСВ - 37 фоиз; «Виктория» Пл., «Брюгге» - 41 фоиз.

Пенальтилар статистикаси: 42та, 33таси самарали, 9таси самарасиз.

Тўпурарлар: Лионель Месси («Барселона») - 12та; Роберт Левандовски («Бавария») - 8та; Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Криштиану Роналду («Ювентус»), Мусса Марега («Порту»), Душан Тадич («Аякс») - 6тадан; Эдин Жеко («Рома»), Пауло Дибала («Ювентус»), Гарри Кейн («Тоттенхэм»), Андрей Крамарич («Хоффенхайм»), Неймар («ПСЖ»), Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити») - 5тадан.

Энг яхши ассистентлар: Лерой Сане («Манчестер Сити»), Луис Суарес («Барселона»), Хорди Альба («Барселона») - 5тадан.

 

Изоҳ: мазкур кўрсаткичлар 2 май ҳолати бўйича келтирилган.

 

Голлар хронометражи

-----------------------------------------

Дақиқа                    Гол

1-15              42та

16-30                        52та

31-45                        56та

45}...            5та

46-60                        53та

61-75                        61та

76-90                        64та

90}...            21та

91-105                      0

106-120                1та

------------------------------------------

Жами:           355та

 

Захира ўриндиҒивакиллари улуши

5та гол

«Боруссия» Д.: Рафаэль Геррейру - 2та, Кристиан Пулишич, Якоб Ларсен, Жейдон Санчо

4та гол

«Манчестер Сити»: Бернарду Сильва, Лерой Сане, Фил Фоден, Габриэль Жезус

3та гол

«Реал»: Марко Асенсио - 2та, Мариано Диас

«Тоттенхэм»: Фернандо Льоренте - 2та, Кристиан Эриксен

2та гол

«Барселона»: Малком, Усмон Дембеле

«Бенфика»: Алфа Семеду, Жедсон

«Ливерпуль»: Роберто Фирмино - 2та

«МЮ»: Хуан Мата, Маркус Рашфорд

«Порту»: Отавио, Адриан

1та гол

«Аякс»: Донни ван де Беек

«Бавария»: Кингсли Коман

«Галатасарой»: Селжук Инан

«Локомотив»: Жефферсон Фарфан

«Хоффенхайм»: Жоэлинтон

«Шахтёр»: Майкон

«Ювентус»:Пауло Дибала


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz